Тез таъсир этувчи глюкокортикостероидларни юборишни талаб этувчи бошқа касалликларни симптоматик ва патогенетик даволаш, шунингдек препаратни перорал қабул қилиш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
- эндокрин касалликлари: буйрак усти безларининг ўткир етишмовчилиги, буйрак усти безлар пўстлоғининг бирламчи ва иккиламчи етишмовчилиги, буйрак усти безларининг туғма гиперплазиясининг ўткир тиреоидит;
- шок (куйиш, жароҳат, операцион, токсик) – томирларни торайтирувчи воситалар, плазма ўрнини босувчи препаратлар ва бошқа симптоматик даволаш самарасиз бўлганида;
- бош мия шиши (бош миянинг ўсмасида, бош мия жароҳатида, нейрохирургик аралашувларида, бош мияга қон қуйилганида, энцефалитда, менингитда, нур таъсирида шикастланишда);
- астматик статус; оғир бронхоспазм (бронхиал астмани, сурункали обструктив бронхитни зўрайиши);
- оғир аллергик реакциялар, анафилактик шок;
- ревматик касалликлар;
- бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликлари;
- ўткир оғир дерматозлар;
- хавфли касалликлар: катта пациентларда лейкоз ва лимфомани паллиатив даволаш; болалардаги ўткир лейкемия, хавфли ўсмалари бўлган пациентлардаги гиперкальциемия; перорал даволаш мумкин бўлмаганида;
- қон касалликлари: катталардаги ўткир гемолитик анемиялар, агранулоцитоз, идиопатик тромбоцитопеник пурпура;
- офтальмология амалиётида (субконъюнктивал, ретробульбар ёки парабульбар юборишлар): аллергик конъюнктивит, кератит, иридоциклит, блефарит, блефароконъюнктивит, склерит, эписклерит, кўз жароҳатидан ва жарроҳлик аралашувларидан кейинги яллиғланиш жараёни, симпатик офтальмия, шох парда кўчириб ўтказилганидан кейинги иммуносупрессив даволаш;
- маҳаллий қўлланилиши (патологик ҳосила соҳасига): келоидлар, дискоид қизил югурик, ҳалқасимон гранулема.
- куйдирувчи суюқликлар билан заҳарланишда (яллиғланиш ҳолатларни камайтиради ва чандиқ оқибатидаги торайишларини бартараф этади) қўлланади.
Препаратни қуйидаги касалликлар ва ҳолатларда эҳтиёткорлик билан буюриш керак:
- Меъда-ичак йўлларининг касалликлари – меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, эзофагит, гастрит, ўткир ёки латент пептик яра, яқинда яратилган ичак анастомози, перфорация ёки абсцессланиш хавфи билан кечувчи носпецифик ярали колит, дивертикулит.
- Вирусли, замбуруғли ёки бактериал табиатли (ҳозирги вақтда ёки яқинда ўтказилган, шу жумладан яқинда бемор билан бўлган мулоқатда) паразитар ва инфекцион касалликлар – оддий герпес, ўраб олувчи герпес (виремик фазаси), сувчечак, қизамиқ; амёбиаз, стронгилоидоз (аниқланган ёки шубҳа қилинган), тизимли микоз, фаол ва латент туберкулёз. Оғир инфекцион касалликларда фақат специфик микробларга қарши даволаш фонида қўллашга йўл қўйилади.
- Эмлашдан олдинги ва кейинги давр (эмлашдан 8 ҳафта олдин ва 2 ҳафта кейин), БЦЖ билан эмлашдан кейинги лимфаденит. Иммунтанқислик ҳолатлари (шу жумладан ОИТС ёки ОИТВ билан инфекцияланиш).
- Юрак-қон томир тизимининг касалликлари, шу жумладан яқинда ўтказилган миокард инфаркти (ўткир ва нимўткир миокард инфаркти бўлган беморларда некроз ўчоқларини тарқалиши, чандиқ тўқимасининг шаклланишини секинлашиши ва бунинг оқибатида юрак мушагини узилиши мумкин), декомпенсацияланган оғир сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, гиперлипидемия.
- Эндокрин касалликлар - қандли диабет (шу жумладан углеводларга толерантликни бузилиши), тиреотоксикоз, гипотиреоз, Иценко-Кушинг касаллиги, семириш III-IV босқичи.
- Оғир сурункали буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, нефроуролитиаз. Гипоальбуминемия ва уни пайдо бўлишига мойиллиги бўлган ҳолатлар (жигар циррози, нефротик синдром).
- Тизимли остеопороз, миастения gravis, полимиелит (бульбар энцефалит шаклидан ташқари), тутқаноқ, “стероид” миопатия;
- Ўткир психоз, оғир аффектив бузилишлар (шу жумладан анамнездаги, асосан “стероид” психоз);
- Очиқ ва ёпиқ бурчакли глаукома, кўз герпеси (шох пардани перфорацияси хавфи);
- Ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.
Болаларда ўсиш даврида Дексаметазонни фақат мутлоқ кўрсатмалар бўйича ва даволовчи шифокорнинг синчков назорати остида қўлланилиши лозим.
Глюкокортикостероидларнинг специфик цитоплазматик рецепторлар билан ўзаро таъсир қилиб, хужайра ядросига кирувчи ва матрицали рибонуклеин кислотасини синтезини рағбатлантирувчи комплекс ҳосил қилади, рибонуклеин кислотаси оқсилларни, шу жумладан хужайрадаги самараларни намоён этувчи липокортинни ҳосил бўлишини индукция қилади.
Липокортин А2 фосфолипазани сусайтиради, арахидон кислотасини ажралиб чиқишини сусайтиради ва яллиғланиш, аллергия ва бошқа жараёнларни келтириб чиқарувчи эндоперекис, простагландинлар, лейкотриенлар синтезини бостиради.
Оқсил алмашинуви: альбумин/глобулин коэффициентини ошиши билан плазмада оқсил миқдорини камайтиради; жигар ва буйракларда альбуминлар синтезини оширади; мушак тўқимасида оқсил катаболизмини кучайтиради.
Липид алмашинуви: юқори ёғ кислоталари ва триглицеридларнинг синтезини оширади, ёғни қайта тақсимлайди (оёқ-қўлларнинг тери ости қаватидан мобилизация қилиниши ва ёғни асосан елка, юз, қорин соҳасида тўпланиши), гиперхолестеринемияни ривожланишига олиб келади.
Углеводлар алмашинуви: меъда-ичак йўлларидан (МИЙ) углеводларни сўрилишини оширади, глюкозо-6-фосфатаза фаоллигини оширади, бу жигардан қонга глюкозани тушишини ошишига олиб келади; фосфоенолпируваткарбоксилаза фаоллигини ва аминотрансфераза синтезини оширади; бу глюконеогенезни фаоллашишига олиб келади.
Сув-электролит алмашинуви: организмда натрий (Na+) ва сувни тутиб қолади, калий (К+) чиқарилишини рағбатлантиради (минералокортикоид фаоллик), меъда-ичак йўлларидан кальций (Са2+) сўрилишини камайтиради, Са2+ суяклардан «ювиб» чиқаради ва Са2+ буйракдан чиқарилишини оширади.
Яллиғланишга қарши самараси эозинофиллар ва гиалурон кислотасини ишлаб чиқарувчи семиз хужайралардан яллиғланиш медиаторларини ажралиб чиқарилишини сусайиши, капиллярларнинг ўтказувчанлигини камайиши; хужайра мембраналарининг (айниқса лизосомал) ва органеллалар мембраналарини турғунлашиши билан боғлиқ.
Аллергияга қарши самараси аллергия медиаторларининг синтезини ва секрециясини камайиши, сенсибилизацияланган семиз хужайралардан ва базофиллардан гистамин ва бошқа биологик фаол моддаларнинг ажралиб чиқарилишини тормозланиши, айланиб юрувчи базофиллар сонини камайиши, лимфоид ва бириктирувчи тўқиманинг ривожланишини сусайтириши, Т- ва В-лимфоцитларни, семиз хужайралар миқдорини камайиши, аллергия медиаторларига эффектор хужайраларнинг сезувчанлигини камайиши, антителалар ҳосил бўлишини сусайиши, организмнинг иммун жавобини ўзгариши натижасида ривожланади.
Нафас йўлларининг сурункали обструктив касалликларида таъсири асосан яллиғланиш жараёнларини тормозланишини, шиллиқ қаватларнинг шишини олдини олиши ёки яққоллигини камайиши, бронхларнинг эпителийси шиллиқ ости қаватини эозинофил инфильтрациясини пасайиши ва бронхларнинг шиллиқ қаватида айланиб юрувчи иммун комплексларини тўпланиши, шунингдек шиллиқ қаватини эрозияланиши ва десквамациясини тормозланиши билан боғлиқ.
Майда ва ўртача ўлчамли бронхларнинг бета-адренорецепторларини эндоген катехоламинларга ва экзоген симптомиметикларга сезувчанлигини оширади, шилимшиқнинг ёпишқоқлигини унинг ҳосил бўлишини сусайиши ва қисқариши ҳисобига пасайтиради.
Шокка қарши ва антитоксик таъсири артерил босимни (АБ) ошиши (қонда айланиб юрувчи катехоламинларнинг концентрациясини ошиши ва уларга сезувчанлигини тикланиши адренорецепторларнинг, шунингдек вазоконстрикция ҳисобига), қон томир девори ўтказувчанлигини камайиши, мембранопротектор хусусиятлари, эндо- ва ксенобиотикларнинг метаболизмида иштирок этувчи жигар ферментларини фаоллашуви билан боғлиқ.
Иммунодепрессив самараси лимфоцитлар ва макрофаглардан цитокинларни (интерлейкин-1 ва интерлейкин-2, гамма-интерферон) ажралиб чиқишини тормозланиши билан боғлиқ. Гипофиз адренокогртикотроп гормонини (АКТГ) синтезини ва ажралиб чиқишини ва иккиламчи – эндоген ГКС синтезини сусайтиради. Тиреотроп гормон ва фолликуластимулловчи гормон секрециясини сусайтиради. Бета-липотропинни ажралиб чиқишини сусайтиради, бироқ қонда айланиб юрувчи бета-эндорфин миқдорини камайтиради.
Яллиғланиш жараёнини кечишини бириктирувчи тўқима реакцияларини тормозлайди ва чандиқ тўқимасини ҳосил бўлиш эҳтимолини пасайтиради.
Марказий нерв тизими қўзғалувчанлигини тормозлайди, лимфоцитлар ва эозинофиллар миқдорини камайтиради, эритроцитларни – кўпайтиради (эритропоэтин ишлаб чиқарилишини рағбатлантириш йўли билан).
Таъсирининг ўзига хослиги – гипофиз фаолиятини сезиларли ингибиция қилиниши ва деярли тўлиқ минералокортикостероид фаоллигини бутунлай йўқлиги.
Суткада 1-1,5 мг дозалари буйрак усти безлари пўстлоғи фаолиятини сусайтиради; биологик ярим чиқарилиш даври (Т1/2)– 32-72 соат (гипоталамус–гипофиз–буйрак усти безларининг пўстлоқ моддаси тизимини сусайиши давомийлиги).
Deksametazon
Deksametazon
DEKSAMETAZON inyeksiya uchun eritma 1ml 4,0mg/ml N25
DEKSAMETAZON eritma 1ml 4mg/ml N25
DEKSAMETAZON inyeksiya uchun eritma 1ml 0,4% N5
DEKSAMETAZON FOSFAT eritma
DEKSAMETAZON 0,004/ML inyeksiya uchun eritma 1ml N25
DEKSAMETAZON eritma 1ml 0,004/ml N10
DEKSAMETAZON eritma 1ml 4% N25
DEKSAMETAZON eritma 1ml 4% N5
DEKSAMETAZON eritma 1ml 4% N10
MR DEKSAMETAZON inyeksiya uchun eritma 4mg/1ml N10
DEKSAMETAZON 0,004/ML inyeksiya uchun eritma 1ml N10
Deksametazon
gilauronat natriya, dinatriya edetat, Natriya digidrofosfata dodekagidrat, Natriya digidrofosfa...
Deksametazon