Hududni tanlang
group

СЕРТОДЕРМ krem

WM Ilaç San. ve Tic. A.Ş (Turkiya)
Faol moddalar:
beklometazona dipropionat bezvodniy, gentamisina sulfat, klioxinol, Klotrimazol
Ishlatishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing
Narx: 41 300 so'mdan

SERTODERM kremning dorixonalardagi narxlar

product
SERTODERM krem 15g
WM Ilaç San. ve Tic. A.Ş
41 300 so'mdan Dorixonalar ro'yxati

Yo'riqnoma SERTODERM krem

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Даволашда ГКС ни қўллаш самарали бўлган, препаратнинг таркибига кирувчи фаол моддаларга сезгир микроорганизмлар чақирган иккиламчи инфекция ривожланган ёки уни ривожланиш ҳавфи мавжуд бўлган дерматозларнинг яллиғланиш билан кечувчи кўринишларини даволаш учун қўлланади.

Клотримазол Trichophyton rubrum, Trichophyton mentagrophytes, Epidermophyton floccosum ва Microsporum canis лар чақирган оёқ кафти, чов соҳаси ва силлиқ терининг замбуруғли инфекциялари, Candida albicans чақирган кандидоз, ва Malassezia furfur (Pityrosporum orbiculare) чақирган кепаксимон темираткини даволашда самаралидир

Гентамицинга сезгир граммусбат бактериялар: Streptococci (А гуруҳи β- ва α-гемолитик стрептококкининг сезгир штаммлари), Staphylococcus aureus (коагулаза-мусбат, коагулаза-манфий ва пенициллиназа ишлаб чиқарувчи айрим штаммлари), шунингдек грамманфий бактериялар: Pseudomonas aeruginosa, Aerobacter aerogenes, Escherichia coli, Proteus vulgaris ва Klebsiella pneumoniae.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

Препаратнинг фаол моддаларига ёки ёрдамчи моддаларидан бирортасига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Farmakodinamikasi

Сертодерм – клотримазолнинг замбуруғларга қарши таъсири (кенг таъсир фаоллиги) ва гентамицин сульфатининг антибактериал таъсири (кенг таъсир фаоллиги) билан бирга бетаметазон дипропионатининг яллиғланишга қарши, қичишишга қарши ва қон-томирларни торайтирувчи таъсиридан иборат бўлган, сиртга қўллаш учун мўлжалланган мажмуавий препарат ҳисобланади.

Клотримазол замбуруғли инфекцияларда қўзғатувчиларнинг ҳужайра мембранасига таъсир кўрсатиб, ҳужайрадан унинг ичидагисини чиқарилишига олиб келади.

Гентамицин маҳаллий қўлланганида терининг бирламчи ва иккиламчи бактериал инфекцияларини даволашда самарали ҳисобланади.

Farmakologik ta'sir

Одамда глюкокортикостероидлар (ГКС) маҳаллий қўлланганида (терига суртилганида) тизимли сўрилиш даражаси ўзгариб туради ва окклюзион боғловларни остига қўлланганида ошиши мумкин. Крем шикастланмаган терига суртилганида ГКС нинг жуда оз миқдори тизимли қон оқимига тушади, бироқ терининг кератин қавати бўлмаганида тизимли сўрилиш даражаси аҳамиятли даражада ошади, шунингдек тери яллиғланганида ва/ёки терининг тўсиқли функцияси бузилганида ҳам ошиши мумкин. Шу билан бирга, тизимли сўрилиши юзасига ГКС суртиладиган терининг ҳолатига, ва даволашнинг давомийлигига боғлиқ.

Гентамицин сульфати, одатда, шикастланмаган терига суртилганида тизимли қон оқимига тушмайди. Шундай бўлса-да, дори воситаси ҳатто терининг кератин қавати бўлмаганида ҳам, масалан жароҳатлар, куйишлар ва яраларда терининг юзаси орқали тез сўрилади.

Клотримазол маҳаллий қўлланганида (терига суртилганида) унинг тизимли сўрилиш даражаси, одатда аҳамиятсиз даражада. Радиоактив изотоп билан нишонланган клотримазол (1% ли крем ёки 1% ли эритма) соғлом терига ёки яллиғланган терига суртилганидан сўнг олти соатдан кейин унинг концентрацияси шох қаватида 100 мкг/см3 дан тўрсимон қаватда 0,5 мкг/см3 гача ва гиподермада 0,1 мкг/см3 гача бўлган қийматни ташкил этган. 0,5 мл эритма ёки 0,8 г крем окклюзион боғлов остига суртилганидан сўнг 48 соатдан кейин қон плазмасида препаратнинг концентрацияси аниқланадиган миқдори (бўсаға концентрацияси 0,001 мкг/мл) аниқланмаган.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

СЕРТОДЕРМ krem rasmlari

product

SERTODERM krem 15g

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

SERTODERM krem dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

SERTODERM krem dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

SERTODERM krem dori vositasi WM Ilaç San. ve Tic. A.Ş (Turkiya) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Dermatologik

O'zbekistonda dorixonalarda SERTODERM krem dori vositasi qancha turadi?

SERTODERM krem dori vositasining boshlang'ich narxi - 41 300 so'mdan.

SERTODERM krem dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

SERTODERM krem dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

SERTODERM krem haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

СЕРТОДЕРМ krem analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.