Hududni tanlang
group

KLOTRIZ krem

Agio Pharmaceutical Limited (Hindiston)
Faol moddalar:
Gentamisin, Beklometazon, Klotrimazol
Ishlatishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing
Narx: 38 900 so'mdan

KLOTRIZ kremning dorixonalardagi narxlar

product
KLOTRIZ krem 30g
Agio Pharmaceutical Limited
62 000 so'mdan Dorixonalar ro'yxati
product
KLOTRIZ krem 15g
Agio Pharmaceutical Limited
38 900 so'mdan Dorixonalar ro'yxati

Yo'riqnoma KLOTRIZ krem

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Клотриз кортикостероидлар билан даволашга сезувчан бактериялар ва/ёки замбуруғлар томонидан чақирилган инфекциялар аллақачон мавжуд бўлганда, ёки уларни ривожланиш хавфидан сақланиш керак бўлгандаги дерматозларни даволаш учун қўлланади. Препарат, энг аввало, касаллик намланувчи жароҳатлар босқичида бўлганда қўллаш учун тўғри келади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

Тери инфекциялари (вируслар, бактериялар (шу жумладан туберкулёз), шунингдек замбуруғлар келтириб чиқарган), вакциналарга нисбатан реакциялар, тери яралари ва акне маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган кортикостероидларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳисобланади. Розацеа ёки периорал дерматит мавжуд бўлганида суртмани юзга суртмаслик керак.

Препаратнинг фаол ёки ёрдамчи моддаларидан бирига, бошқа аминогликозид антибиотикларга (гентамицин билан кесишган аллергия) га ёки имидазол ҳосилаларига (клотримазол билан кесишган аллергия) юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Клотриз окклюзион боғловлар остида қўллаш кўзда тутилмаган.

Клотриз суртмасини шиллик қаватларга, кўз атрофидаги терига ёки кўз яқин соҳаларга суртиш мумкин эмас.

Tarkibi

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: бетаметазон дипропионати – 0,64 мг, клотримазол – 10,0 мг, гентамицин сульфати – 1,0 мг;

ёрдамчи моддалар: цетомакрогол 1000, цетостеарил спирти, хлорокрезол, глицерин, суюқ оч парафин, пропиленгликоль, динатрий гидрогенфосфат дигидрати, тозаланган сув.

Nojo'ya ta'sirlar

Бу дори воситасини 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди. Пациент болаларда гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези тизимини сусайишига сезувчанлик ва маҳаллий қўлланадиган кортикостероидлар чақирган экзоген кортикостероидларнинг фаоллиги, катталарга нисбатан кўпроқ даражада намоён бўлиши мумкин, чунки тери юзаси майдонини тана вазнига нисбатининг катталиги туфайли сўрилиши жадалроқ бўлади.

Болаларда маҳаллий кортикостероидлар қўлланганида гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези тизимини сусайиши, Кушинг синдроми, ўсишни секинлашиши, тана вазнини ошишини секинлашиши ва бош мия ички босимини ошиши тўғрисида хабарлар берилган. Болаларда буйрак усти бези фаолиятини сусайиши симптомлари бўлиб, юқоридагилар билан бирга, қон плазмасида кортизолнинг даражасини пастлиги ва адренокортикотроп гормон (АКГТ) қўзғатилгандан кейин реакцияларнинг йўқлиги ҳисобланади. Бош мия ички босимини ошиш симптомлари бўлиб, юқоридагилар билан бирга лиқилдоқларни бўртиши, бош оғриқлари ва кўрув нерви дискини икки томонлама шиши ҳисобланади.

Bolalarda qo'llash

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Клотриз препаратини фақат мутлоқ зарурат бўлган ҳолларда қўллаш керак.

Клотриз препаратини терининг катта юзаларига, кўп миқдорда ёки узоқ вақт давомида қўллаш мумкин эмас.

Эмизиш

Гентамицин, клотримазол ва маҳаллий қўллаш учун кортикостероидларнинг кўкрак сути билан ажралиб чиқиши тўғрисида маълумотлар йўқ, бироқ тизимли қон оқимига ўтувчи кортикостероидлар кўкрак сутига ҳам ўтади.

Клотриз сут безларига суртилганда эмизиш мумкин эмас.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

KLOTRIZ krem rasmlari

product

KLOTRIZ krem 30g

product

KLOTRIZ krem 15g

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

KLOTRIZ krem dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

KLOTRIZ krem dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

KLOTRIZ krem dori vositasi Agio Pharmaceutical Limited (Hindiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Dermatologik

O'zbekistonda dorixonalarda KLOTRIZ krem dori vositasi qancha turadi?

KLOTRIZ krem dori vositasining boshlang'ich narxi - 38 900 so'mdan.

KLOTRIZ krem dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

KLOTRIZ krem dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

KLOTRIZ krem haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

KLOTRIZ krem analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi

×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.