Hududni tanlang
group

GEMFIL-F tabletkalar

Allmed (Pvt.) Ltd (Pokiston)
Faol moddalar:
Folievaya kislota, jeleza (III) gidroksid polimaltozniy kompleks
Narx: 90 000 so'mdan

GEMFIL-F tabletkalarning dorixonalardagi narxlar

product
GEMFIL F tabletkalari N30
Allmed (Pvt.) Ltd
90 000 so'mdan Dorixonalar ro'yxati
product
GEMFIL F chaynaladigan tabletkalar N10
Allmed (Pvt.) Ltd

Yo'riqnoma GEMFIL-F tabletkalar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

·      яширин ва клиник жиҳатдан яққол темир танқислиги (темир танқислиги анемияси) ни даволаш;

·      ҳомиладорликда, лактация даврида, туғруқ ёшидаги аёлларда, болалар, ўсмирлар ва катталарда (масалан, вегетарианлар ва кекса ёшдаги одамлар) темир танқислигини олдини олиш учун қўлланади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

·      препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;

·      организмда темирнинг миқдорини ортиқча бўлиши (масалан, гемосидероз ва гемохроматоз);

·      темирнинг утилизациясини бузилиши (масалан, қўрғошинли анемия, сидероахрестик анемия);

·      темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемия (масалан, гемолитик анемия ёки В12 витаминини етишмовчилиги билан боғлиқ мегалобласт анемия

Farmakodinamikasi

Препарат – темирни темир (III)-гидроксидини полимальтоза комплекси ҳолида сақлайди. Ушбу макромолекуляр комплекс барқарордир ва МИЙ да темирни эркин темир ионлари кўринишида ажратиб чиқармайди. Препаратнинг фаол моддасини тузилиши табиий темир бирикмаси ферритинга ўхшашдир. Шундай ўхшашлик туфайли, темир (III) ичакдан қонга фаол транспорт йўли билан ўтади. Сўрилган темир ферритин билан боғланади ва организмда, асосан жигарда тўпланади. Сўнгра, суяк кўмигида у гемоглобиннинг таркибига киради.

Темир (III)-гидроксидини полимальтоза комплексини таркибига кирувчи темир оддий темир тузларига нисбатан прооксидант ҳусусиятларга эга эмас.

Темир танқислигининг яққоллиги ва унинг сўрилиш даражаси ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжуд (темир танқислиги қанчалик яққол бўлса, унинг сўрилиши шунчалик яхши бўлади). Энг фаол сўрилиш жараёни ўн икки бармоқ ичак ва ингичка ичакда амалга ошади.

Фолат кислотаси (В9 витамини) организмда турли метаболик жараёнлар, шу жумладан пурин ва пиримидин нуклеотидларини синтези, ва демак ДНК синтези учун кофермент ҳисобланган тетрагидрофолатгача қайтарилади. У шунингдек баъзи аминокислоталар (шу жумладан, метионин, серин) ни ҳосил бўлишида иштирок этади, эритропоэзни стимуллайди ва формиатни шаклланиши ва утилизациясида иштирок этади. Фолат кислотасининг танқислиги мегалобласт анемияга олиб келади.

 

Farmakologik ta'sir

Сўрилаётган темирнинг миқдори темир танқислигини даражаси, шунингдек темирнинг дозасига боғлиқ, яъни эквивалент терапевтик дозаларда темир танқислиги қанчалик юқори бўлса, темирни сўрилиши шунчалик юқори бўлади. Сўрилмаган темир ахлат билан чиқарилади. Умуман олганда, тахминан 1 мг темир ҳар куни меъда-ичак йўллари ва терининг эпителийсини кўчиши оқибатида, шунингдек тер, сафро ва сийдик билан йўқотилади.

Фолат кислотаси ингичка ичакнинг проксимал қисмида сўрилади. Маълумки, фолат полиглутаматлари сўрилганида моноглутаматларгача парчаланадилар. Фолат кислотаси тезда қонга ўтади, у ерда плазма оқсиллари билан боғланади. Фолат кислотасининг бироз миқдори организмнинг тўқималарига тақсимланади, бир қисми фолатлар кўринишида сийдик билан чиқарилади, бир қисми эса жигарда фолат ҳолида тўпланади.

 

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

GEMFIL-F tabletkalar boshqa turlari

GEMFIL-F tabletkalar rasmlari

product

GEMFIL F tabletkalari N30

product

GEMFIL F chaynaladigan tabletkalar N10

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

GEMFIL-F tabletkalar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

GEMFIL-F tabletkalar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

GEMFIL-F tabletkalar dori vositasi Allmed (Pvt.) Ltd (Pokiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Kamqonlik

O'zbekistonda dorixonalarda GEMFIL-F tabletkalar dori vositasi qancha turadi?

GEMFIL-F tabletkalar dori vositasining boshlang'ich narxi - 90 000 so'mdan.

GEMFIL-F tabletkalar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

GEMFIL-F tabletkalar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

GEMFIL-F tabletkalar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

GEMFIL-F tabletkalar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.