Hududni tanlang
group

DIARKAL tabletkalar

Isshaan Healthcare Pvt. Ltd, Indiya proizvedeno: Lincoln Pharmaceuticals Ltd. (Hindiston)
Ishlatishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing

DIARKAL tabletkalarning dorixonalardagi narxlar

product
DIARKAL tabletkalari N30
Isshaan Healthcare Pvt. Ltd, Indiya proizvedeno: Lincoln Pharmaceuticals Ltd.

Yo'riqnoma DIARKAL tabletkalar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

·      болалар ва 12 ёшдан ошган ўсмирларда D3 витамини ва кальцийни танқислиги ёки танқисликни ривожланиш хавфи юқори бўлганида;

·      D3 витамини ва кальцийни танқислиги бўлган пациентларда остеопороз (менопаузал, сенил, стероид остеопороз) ни олдини олиш ва комплекс даволашда;

·      суяк синишларида, суяк тўқимасини жароҳатдан кейинги регенерация жараёнларини секинлашишида;

кальций ва D3 витамини танқислигини ривожланиш ҳавфи юқори бўлганида қўлланади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

·      препаратнинг бирон-бир компонентига ўта юқори сезувчанликда;

·      гиперкальциемия, гиперкальциурияда;

·      сийдик-тош касаллиги (нефролитиаз) да;

D3 гипервитаминозида қўллаш мумкин эмас.

Tarkibi

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

кальция карбоната  – 1250,0 мг (элементар кальцийга эквивалент– 500 мг);

колекальциферол – 1,0 мг (D3 витаминга эквивалент– 200 ХБ);

ёрдамчи моддалар: натрий крахмалгликолят А тури, микрокристаллик целлюлоза, коллоидли кремний диоксид, кукуруз крахмали, повидон ПВП К-30, натрий метилгидроксибензоати, натрий пропилгидроксибензоати, натрий лаурил сульфати, натрий кроскармеллоза, тозаланган тальк, магний стеарати, оқ бўёқ SC-SP-3180 (Spraycel) (гидроксипропилметилцеллюлоза, полиэтиленгликоль, тозаланган тальк, титан диоксиди), тозаланган сув.

Farmakodinamikasi

Айниқса суяк тўқималарида кальций ва фосфор алмашинувини бошқарувчи мажмуавий препарат. Организмда суяк тўқимасининг зичлигини ошириб ва резорбция (кальцийни суяклардан чиқиб кетиши) ни камайтириб, организмда D3 витамини ва кальций танқислигини тиклайди. Препаратнинг таъсири, унинг таркибига кирувчи компонентларнинг самараси билан аниқланади.

Кальций суяк тўқимасини шаклланишида, тишларни минерализацияланишида, нерв ўтказувчанлиги ва мушаклар қисқаришини бошқаришда, юрак фаолиятини стабил тутиб туришда иштирок этади, қон ивиш тизимининг компоненти ҳисобланади.

D3 витамини ичакда кальцийнинг сўрилишини ва уни суяк тўқимаси билан боғланишини кучайтиради, организмда кальций ва фосфор алмашинувини бошқаради.

Кальций ва D3 витаминини қўллаш ошган суяк резорбцияси (кальцийни суяклардан чиқиб кетиши) ни стимулятори ҳисобланган, паратиреоид гормон (ПТГ) ишлаб чиқарилишини ошишига тўсқинлик қилади.

Farmakologik ta'sir

D3 витамини ингичка ичакда сўрилади. Кальций фаол D3 витаминига боғлиқ транспорт механизми ҳисобига ингичка ичакнинг проксимал қисмида ионлашган шаклда сўрилади.

Қабул қилинган кальцийнинг дозасини тахминан 30% меъда-ичак йўллари орқали сўрилади. Кальцийнинг 99% организмнинг қаттиқ тузилмаларида (суяклар, тишлар) тўпланади, 1% - хужайра ичи ва ташқарисида қолади. Қондаги кальцийнинг тахминан 50% физиологик фаол ионлашган шаклда бўлади. Тахминан 10% цитратлар, фосфатлар ва бошқа анионлар билан комплекс ҳолатида бўлади, қолган 40% оқсиллар, асосан альбуминларнинг таркибига киради. Кальций ахлат, сийдик ва тер билан чиқарилади.

D3 витамини ингичка ичакда осон сўрилади. Холекальциферол ва унинг метаболитлари қонда специфик глобулинлар кўринишида айланиб юради. Холекальциферол жигарда гидрокси фаол шакли 25-гидроксикальциферолга айланади, сўнгра буйракларда кальцийни кучли сўрилишига жавоб берадиган, 1,25-гидроксихолекальциферолга айланади. Метаболизмга учрамаган D3 витамини мушак ва ёғ тўқимасида тўпланади. D3 витамини ахлат ва сийдик билан чиқарилади.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

DIARKAL tabletkalar rasmlari

product

DIARKAL tabletkalari N30

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

DIARKAL tabletkalar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

DIARKAL tabletkalar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

DIARKAL tabletkalar dori vositasi Isshaan Healthcare Pvt. Ltd, Indiya proizvedeno: Lincoln Pharmaceuticals Ltd. (Hindiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Hazm qilish va moddalar almashinuvi tizimi

DIARKAL tabletkalar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

DIARKAL tabletkalar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

DIARKAL tabletkalar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

DIARKAL tabletkalar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.