-оғир инфекциялар (сепсис, септицемия, бактериемия, перитонит, менингит, иммунитети пасайган пациентлардаги инфекциялар; жадал даволаш бўлимлари пациентларидаги инфекциялар, масалан инфицирланган куйишлар);
-суяк ва бўғимлар инфекциялари (септик артрит, остеомиелит, бактериал бурсит);
-нафас йўллари инфекциялари (ўткир ва сурункали бронхит, инфицирланган бронхоэктазлар, граммусбат микроорганизмлар чақирган пневмония, ўпка абцесси, плевра эмпиемаси);
-сийдик чиқариш йўллари инфекциялари (ўткир ва сурункали пиелонефрит, пиелит, простатит, цистит, уретрит /бактериал/, буйрак абцесси);
-тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари (мастит, жароҳат инфекциялари, тери яралари, целлюлит, сарамас, инфицирланган куйишлар);
-меъда-ичак йўллари, ўт-сафро чиқариш йўллари ва қорин бўшлиғининг инфекциялари (перитонит, энтероколит, дивертикулит, кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланиши, холецистит, холангит, ўт пуфаги эмпиемаси);
-гинекологик инфекциялар;
-қулоқ, томоқ ва бурун инфекциялари (ўрта отит, синусит, мастоидит);
-сўзак (айниқса, пенициллинларга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда);
-гемодиализ ва перитонеал диализ, ҳамда узлуксиз амбулатор перитонеал диализ билан боғлиқ бўлган инфекциялар;
-простата безидаги операцияларда инфекцион асоратларни олдини олиш (трансуретрал резекция).
Цефтазидимни микроорганизмларнинг сезгирлиги тўғрисидаги маълумотлар олингунича биринчи танлов препарати сифатида бошқа антибактериал воситалари билан ºўшмасдан ишлатиш мумкин. Цефтазидимни бета-лактамазага чидамли бўлган кўпчилик антибиотиклар ва аминогликозидлар билан бирга қўллаш мумкин. Цефтазидимни анаэроб инфекцияларда, агарда Bacteroides fragilis ни бўлиши тахмин қилинаётган бўлса, бошқа антибиотиклар билан бирга қўллаш мумкин.
Цефтазидим қуйидаги грамманфий бактерияларга нисбатан фаол: Pseudomonas aeruginosa, Pseudomonas spp., (шу жумладан, Pseudomonas pseudomallei), Klebsiella spp, (шу жумладан, Klebsiella pneumoniae), Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Morganella morganii, Providencia rettgeri, Providencia spp., Escherichia coli, Enterobacter spp., Citrobacter spp., Serratia spp., Salmonella spp., Shigella spp., Yersinia enterocolitica, Pasteurella multocida, Acinetobacter spp., Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitides, Haemophilus influenzae (шу жумладан, ампициллин-резистент штаммлари), Haemophilus parainfluenzae, шу жумладан, ампициллин-резистент штаммлари); граммусбат бактериялар: Staphylococcus aureus (метициллинга сезгир штаммлари), Staphylococcus epidermidis (метицилинга сезгир штаммлари), Micrococcus spp., Streptococcus pyogenes, (А гуруҳига мансуб β-гемолитик стептококк), Streptococcus нинг В гуруҳи (Streptococcus agalactiae), Streptococcus pneumoniae, Streptococcus mitis, Streptococcus spp. (Streptococcus faecalis дан ташқари); анаэроб бактериялар: Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp., Streptococcus spp., Propionibacterium spp., Clostridium perfringens, Fusobacterium spp., Bacteroides spp. (Bacteroides fragilis нинг кўпчилик штаммлари резистент).
Цефтазидим метициллин-резистент стафилококклар, Streptococcus faecalis ва бошқа Еnterococci, Listeria monocytogenes, Campilobacter spp. ва Clostridium difficile га нисбатан фаол эмас.
Цефтазидим зарарланмаган гематоэнцефалоик тўсиқ орқали ёмон ўтади. Менингитда орқа мия суюқлигида терапевтик концентрацияларда аниқланади. Плазма оқсиллари билан (қайтувчан) боғланади-15% бунда плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси концентрацияга боғлиқ бўлмайди. Боғланмаган ҳолдаги цефтазидим бактерицид таъсир кўрсатади.
Препарат мушак ичига 500 мг ва 1 г дозада юборилганда Смах га 1 соатдан кейин эришилади ва у мувофиқ равишда 17 мкг/мл ва 39 мкг/мл ни ташкил қилади; шу дозаларда вена ичига юборилганда – 42 мкг/мл ва 69 мкг/мл.
Цефтазидимнинг қон плазмасидаги терапевтик концентрацияси 8-12 соат давомида сақланиб туради, бунда концентрация катталиги 6-8 соат давомида 4 мкг/мл га тенг бўлади.
Vd = 0,21–0,28 л/кг ни ташкил қилади. Цефтазидим юмшоқ тўқималарда, буйракда, ўпкада, суякларда, бўғимларда, сероз бўшлиқларда тўпланади.
Цефтазидим метаболизмга учрамайди.
Цефтазидим сийдик билан ўзгармаган ҳолда, асосан калавачалар фильтрацияси орқали ажралиб чиқади. Буйрак фаолияти меъёрида бўлган беморларда Т1/2 1,8 соатни ташкил қилади. Цефтазидим дозасининг тахминан 80-90% 24 соат давомида сийдик орқали ажралиб чиқарилади.
Буйрак фаолияти бузилган беморларда Т1/2 2,2 соатни ташкил қилади.
JURAZIDIM poroshok
JURAZIDIM poroshok 0,5g N1
JURAZIDIM poroshok 1g N1
Seftazidim
Seftazidim
Seftazidim
Seftazidim