Hududni tanlang
group

ВРАГГРИПП ПЛЮС granulalar

Isshaan Healthcare Pvt (Hindiston)
Faol moddalar:
Parasetamol, fenilefrina gidroxlorid, lorfeniramina maleat, Kofein

VRAGGRIPP PLYUS granulalarning dorixonalardagi narxlar

product
VRAGGRIPP PLYUS granuli 5g N10
Isshaan Healthcare Pvt

Yo'riqnoma VRAGGRIPP PLYUS granulalar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Враггрипп Плюс оддий шамоллашни даволашда ёрдамчи восита сифатида қўлланади. Шамоллаш, грипп, синуситнинг турли белгиларини самарали енгиллаштириш учун қўлланади, бурун шиллиқ қаватини шиши, ринит, иситмалаш, бош оғриғи, акса уришда қўлланилади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

·        Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;

·        Феохромацитома;

·        Парацетамол ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;

·        Болалар (12 ёшгача);

·        Ҳомиладорлик, лактация даври;

·        Жигар ёки буйрак етишмовчилигида;

·        Гипертония;

·        Гипертиреоз;

·        Диабет ва юрак касаллиги;

·        Трициклик антидепрессантлар ёки бета-блокаторларни қабул қилаётган, шунингдек моноаминоксидаза ингибиторларни қабул қилаётган ёки сўнгги икки ҳафтада қабул қилган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Farmakodinamikasi

Таъсир механизми

Парацетамол. Парацетамол оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи восита сифатида яхши маълум. Парацетамол асосан иситмани туширувчи восита сифатида қўлланилади. Парацетамолнинг иситмани туширувчи таъсири, терморегуляциянинг гипоталамик марказларига бевосита таъсири билан боғлиқ, бунинг натижасида қон томирларни кенгайиши ва тер ажралиб чиқишини кучайиши туфайли, танадан иссиқликни ажралиши кучаяди.

Фенилэфрин гидрохлориди. Фенилэфрин гидрохлориди адренергик рецепторларга бевосита таъсир қиладиган адреномиметик восита ҳисобланади (асосан альфа-адренергик фаоллиги), бу бурун шишини камайишига олиб келади.

Кофеин. Кофеин марказий нерв тизимини рағбатлантиришга нисбатан ксантинни фаолроқ ҳосиласи ҳисобланади, бу тетиклик ҳолатига ва ақлий фаоллигини ошишига олиб келади.

Фенирамин малеати: Фенирамин малеати кучли таъсир қилувчи антигистамин (Н1-антагонисти) препарати ҳисобланади. Антигистамин препаратлар тўқима соҳасида гистаминни Н1-рецепторларини рақобатли қайтувчан блокадаси орқали организмда гистаминни таъсирини камайтиради ёки нейтрализация қилади. Шунингдек фенирамин малеати антихолинергик фаоликка ҳам эга.

Farmakologik ta'sir

Парацетамол жигарнинг микросомал ферментлари орқали метаболизмга учрайди. У меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига ярим соатдан бир соатгача эришилади, плазмадаги ярим парчаланиш даври бир соатдан уч соатгача вақтни ташкил қилади, сўнгра бутун организм бўйлаб тенг тақсимланади. Фенилэфрин гидрохлориди меъда-ичак йўлидан нотекис сўрилади.

Кофеин меъда-ичак йўлларида тез сўрилади.

Фенирамин перорал қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлидан яхши сўрилади. Самараси 30 минут давомида, максимум 1-2 соат давомида намоён бўлади ва 4 соатдан 6 соатгача давом этади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври баҳолашга кўра, 12 соатдан 15 соатгачани ташкил қилади.

Фенирамин метаболизми натижасида монометил ва диметил ҳосилалари ҳосил бўлади.

Перорал дозанинг тахминан 22% сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Фақат озгина миқдоригина аҳлатда аниқланган.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

ВРАГГРИПП ПЛЮС granulalar rasmlari

product

VRAGGRIPP PLYUS granuli 5g N10

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

VRAGGRIPP PLYUS granulalar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

VRAGGRIPP PLYUS granulalar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

VRAGGRIPP PLYUS granulalar dori vositasi Isshaan Healthcare Pvt (Hindiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Og'riq qoldiruvchi

VRAGGRIPP PLYUS granulalar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

VRAGGRIPP PLYUS granulalar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

VRAGGRIPP PLYUS granulalar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

ВРАГГРИПП ПЛЮС granulalar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© med24.uz, 2023–2024. "SMART MEDIA SOLUTIONS" MASULIYATI CHEKLANGAN JAMIYATI