Hududni tanlang
group

VRAGDIAREYA suspensiya

Isshaan Healthcare Pvt. Ltd (Hindiston)
Faol moddalar:
Norfloksasin, Tinidazol
Narx: 23 000 so'mdan

VRAGDIAREYA suspensiyaning dorixonalardagi narxlar

product
VRAGDIAREYa suspenziya 60ml N1
Isshaan Healthcare Pvt. Ltd
23 000 so'mdan Dorixonalar ro'yxati

Yo'riqnoma VRAGDIAREYA suspensiya

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Амёбали, бактериал ва аралаш дизентерия ва диареяни даволаш учун қўлланади.

     

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

Фторхинолонлар ёки нитроимидазолларга юқори сезувчанлик, қоннинг патологик ўзгаришлари, МНТ нинг фаол касалликлари, жиддий неврологик касалликлар, тиришиш хуружлари, алкоголизм, оғир даражадаги жигар етишмовчилиги, лактация, тиришишларда қўллаш мумкин эмас.

Farmakodinamikasi

Врагдиарея норфлоксацин ва тинидазолнинг мажмуаси бўлиб ва аралаш ичак инфекциялари, диарея ва дизентерияда кенг антимикроб таъсир доирасига эга ва самарали ҳисобланади.

Тинидазол содда ҳайвонлар ва анаэроб бактериал инфекциялар нисбатан фаолдир, уларга қарши норфлоксацин нофаолдир.

Норфлоксацин – кенг таъсир доирасига эга бўлган антибактериал препарат, сийдик-таносил тизими ва меъда-ичак йўлларининг инфекцияларини даволаш учун ишлатилади. Унинг антимикроб таъсир доираси аэроб грамманфий ва аэроб граммусбат бактерияларни ўз ичига олади.

Норфлоксацин фторхинолонлар гуруҳига мансуб бўлган, кенг таъсир доирасига эга синтетик антибактериал агент ҳисобланади. У ўзининг бактерицид самарасини ДНК репликациясига алоқадор муҳим фермент - ДНК-гиразанинг α-суббирлигини ингибиция қилиши ҳисобига намоён қилади. Тинидазол микроаэроб содда ҳайвонлар Giardia lamblia, Entamoeba histolytica ва Trichomonas vaginalis ва облигат анаэроб бактерияларга қарши микробларга қарши таъсир кўрсатувчи нитроимидазол ҳисобланади. Унинг таъсири ДНК занжирини шикастланиши ёки уларнинг синтезини ингибицияси билан боғлиқ.

Farmakologik ta'sir

Тинидазол

Ичга қабул қилингандан кейин МИЙ дан тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Тинидазол Cmax (максимал концентрацияси) га 2 соат давомида эришилади.

Организмнинг барча тўқималарига яхши тақсимланади, йўлдош тўсиғи ва ГЭТ, орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – тахминан 12%. Тинидазол жигарда биотрансформацияга учрайди. Тахминан 60-65% буйраклар орқали (шу жумладан 20-25% – ўзгармаган ҳолда), 12% – ичак орқали чиқарилади.

Норфлоксацин

Ичга қабул қилинганида норфлоксацин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, лекин тўлиқ эмас. Сўрилиши овқат билан бирга қабул қилинганида секинлашади. Препарат 400 мг дозада қабул қилинганидан кейин 1-2 соат ўтгач қонда максимал концентрацияга эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 14% ни ташкил қилади.

Норфлоксацин организмга тақсимланиб, қон зардобида, периферик тўқималарда ва сийдикда терапевтик концентрацияларга эришилади. Ўт-сафро, буйрак паренхимасида ва простатада, қон плазмасидагига нисбатан юқори концентрацияларга эришади. Норфлоксацин жигарда биотрансформацияга учрайди ва метаболитларни ҳосил қилади, улар конъюгация бўлмаган шаклда сийдик билан чиқарилади. Т1/2 тахминан 4 соатни ташкил қилади.

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Препаратни ҳомиладорлик вақтида, айниқса биринчи уч ойлигида ва лактация даврида қўллашдан сақланиш керак.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

VRAGDIAREYA suspensiya boshqa turlari

VRAGDIAREYA suspensiya rasmlari

product

VRAGDIAREYa suspenziya 60ml N1

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

VRAGDIAREYA suspensiya dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

VRAGDIAREYA suspensiya dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

VRAGDIAREYA suspensiya dori vositasi Isshaan Healthcare Pvt. Ltd (Hindiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Antibiotiklar

O'zbekistonda dorixonalarda VRAGDIAREYA suspensiya dori vositasi qancha turadi?

VRAGDIAREYA suspensiya dori vositasining boshlang'ich narxi - 23 000 so'mdan.

VRAGDIAREYA suspensiya dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

VRAGDIAREYA suspensiya dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

VRAGDIAREYA suspensiya haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.