Препаратни жигарнинг сурункали касалликларида, қон ивишини бузилишларида, (айниқса гемофилияда ва аниқланган ва ёки шубҳа қилинаётган Виллебранд касаллигида), болаларга (препаратни юбориш хавфсизлиги ва самарадорлиги етарли ўрганилмаган, шунинг учун уни болаларда препаратни ишлатишдан кутиладиган терапевтик самара потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўллаш мумкин) ўта эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Қон томир ҳавзасида узоқ айланиб юради (коллоидосмотик), айланаётган қон ҳажмини (АҚҲ) оширади, гемодинамик кўрсаткичларни нормаллашишига ва яхшиланишига ёрдам беради. Қон ҳажмини узоқ сақлаш самарасини намаён этади, шунингдек қоннинг реологик хусусиятларига ижобий таъсир кўрсатади.
Волюстим 6% - инфузия учун эритмаси - бу плазма ўрнини босувчи коллоид изоонкотик ГЭК эритмаси, яъни томир ичидаги плазма ҳажми у билан инфузия қилинганда юборилган ҳажмга эквивалент равишда ошади. Волюстим 6% - барқарор волемик самараси препаратни томирга юборилган вақтдан бошлаб, 4 соат давомида 100%ни ташкил қилади. Терапевтик самараси 6 соат давом этади ва моддани молекуляр массасига ва алмашиниш даражасига боғлиқ.
Волюстим 10% - инфузия учун эритмаси - гиперонкотик эритма ҳисобланиб, 100% дан ошадиган яққол волемик самарага эга.
500 мл Волюстимни бир марта юборилганда ГЭК молекулалари организмдан 24 соатдан кейин тўлиқ чиқарилади. Кўнгиллиларга хатто ҳар куни 500 мл 10% эритмани 10 кун давомида юборилганда модданинг қон плазмасида сезиларли тўпланиши аниқланмаган.
ГЭК 200/0,5 га нисбатан Волюстим плазма ўрнини босувчи самараси сақланиб, яхшиланган (метаболизми ва чиқарилиши оптималлашган) фармакокинетикасига эга. Бунда препаратни кўп марта хатто юқори дозаларда юборилганда гемостаз тизимига бўлган таъсирининг сусайиши ва ГЭК тўқималарда тўпланишини пасайиши юз берган.
Ушбу препаратни эмизикли оналарда ишлатиш бўйича маълумотлар йўқ. Бу препаратни аёлларга лактация даврида буюрилганда эҳтиёткорлик намоён қилиш дозим.
VOLYUSTIM infuziya uchun eritma 500ml 6%
VOLYUSTIM PLYUS infuziya uchun eritma 250ml
VOLYUSTIM infuziya uchun eritma 250ml 6%
VOLYUSTIM PLYUS infuziya uchun eritma 100ml
VOLYUSTIM infuziya uchun eritma 100ml 10%
VOLYUSTIM PLYUS infuziya uchun eritma 500ml
VOLYUSTIM infuziya uchun eritma 100ml 6%
VOLYUSTIM infuziya uchun eritma 250ml 10%
VOLYUSTIM infuziya uchun eritma 500ml 10%
Natriya xlorid
Natriya gidrokarbonat
Natriya tiosulfat