Foydalanish uchun ko'rsatmalar
Катталар ва 12 ёшдан катта болаларда биотин танқислиги туфайли пайдо бўлган қуйидаги касалликларни мажмуавий даволаш:
- соч касалликлари (сочни ўта ингичкалашиши, синувчан сочлар, соч тўкилиши, сочларнинг юқори ёғлилиги ёки қуруқлиги, соч оқариши);
- тери касалликлари (дерматит, ёғли себорея, тери қуруқлиги ва шўралаши);
- тирноқ касалликлари (тирноқлар синувчанлиги, қатламланиши, ўсиши ёки улар тузилишининг бузилиши);
- меъда-ичак йўллари томонидан функционал бузилишлар (шу жумладан, мальабсорбция синдроми);
- биотинидаза етишмовчилиги;
- психоэмоционал бузилишлар (юқори асабийлашиш ва толиқиш, серуйқулик, апатия, мушак бўшашиши) да қўлланилади.
Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar
Биотинга ёки препаратнинг бошқа таркибий моддаларига юқори сезувчанлик, 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Farmakodinamikasi
Биотин (Н витамини, В7 витамини) В гуруҳининг сувда эрувчан витамини ҳисобланади. Биотин организмда углеводлар, ёғлар, оқсиллар алмашинувида муҳим роль ўйнайди ҳамда ҳужайраларнинг меъёрий ўсиши ва ривожланиши учун жуда ҳам керакли витамин ҳисобланади. Биотин организмга тушганида карбоксилазалар коферменти бўлиб хизмат қилади, инсулга ўхшаш таъсир кўрсатади ва глюконеогенез жараёнида иштирок этади (глюкокиназ синтезида иштироки туфайли), бунинг оқибатида қонда қанд миқдорини даражасини барқарорлаштиришига ёрдам беради, нерв тизими функциясини яхшилайди. Биотин В гуруҳининг бошқа витаминлари, фолат кислотаси, пантотен кислотаси, цианокобаламин синергисти ҳисобланади. Биотиннинг пурин нуклеотидлари синтезида иштирок этиши тўғрисида маълумотлар бор. Шунингдек, биотин оқсил – коллаген синтезида иштирок этадиган олтингугурт манбаи ҳисобланади ва шу тарзда тери ва унинг ўсимталари (соч, тирноқ) тузилишига ижобий таъсир кўрсатади.
Биотин одам организмига озиқ-овқат маҳсулотларидан тушади, шунингдек ичаклар микрофлораси билан синтезланади.
Farmakologik ta'sir
Организмда биотин ингичка ичакда пассив диффузия орқали сўрилади, шундан сўнг портал тизим орқали жигарга ва сўнгра тизимли қон оқимига ўтади. Биотиннинг қон плазмаси оқсиллари билан боғланиш даражаси 80% ни ташкил этади. Қонда эркин ёки кучсиз боғланган биотиннинг концентрацияси, одатда, 200 мкг/л дан 1200 мкг/л гачани ташкил этади. Биотин гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Организмда турли метаболитлар пайдо бўлган ҳолда метаболизмга учрайди. Сийдик (бир суткада 6 мкг дан 50 мкг гача) ва ахлат билан ўзгармаган шаклда (тахминан 50%), шунингдек биологик инерт моддалар алмашинуви маҳсуллари шаклида чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври юборилган доза ҳажмига боғлиқ бўлиб, 100 мкг/кг тана вазни дозаси ичга юборилганидан сўнг тахминан 26 соатни ташкил этади.
Homiladorlik va laktatsiya davrida
Ҳомиладорлик ёки эмизиш вақтида препарат қўлланилишига доир маълумотлар йўқ