Препаратнинг асосий фаол моддалар: натрий цитиколин, цианокобаламин (В12витамини)ва натрий гиалуронат.
Цитиколин бу нейронал мембраналарнинг фосфалипидлар синтезида табиий, физиологик ва асосий омил ҳисобланади.Глаукома, оптик глаукоматик нейропатия, кўриш диски нерви ишемияси, шунингдек фундаментал ўзгаришлар, қандли диабет касалликлари билан боғлиқ ўзгаришлар АГ (ангиопатия, ангиосклероз, ретинопатия) каби дегенератив офтальмологик касалликларида асаб нерв толаларнинг ўсиш омили бўлиб, нерв ҳужайраларнинг шикастланган мембраналари яхлитлигини таркибий тикланишини таъминлайди. Шох парда эпителий тўсиғининг вақтинча ва тескари релаксацияси ва 0,01% ли бензалконий хлориднинг паст концентрацияси туфайли сингиб киришини кучайтирувчи шох парданинг хужайралараро тирқишларини катталашувини рағбатлантиради, цитиколин кўз олдинги камерасига кириб шишасимон тана орқали диффузияси ёрдамида увеосклериал бўшлиқ орқали тўр парда ва кўрув нервининг дискига етиб боради.Цианокобаламин (В12 витамини) — нерв толаларининг миелинизацияси ва регенерацияси периферик нервларининг травматик шикастланишини ва нейродегенеративтик жараёнларни тиклайди, шох парда эпителий хужайраларининг реэпителизациясига ёрдам беради, шунингдек хужайраларни эркин радикаллари муҳофаза қилади ва кўзнинг устки қисмларини тўғри фаолият юритишида кўмаклашади.
Натрий гиалуронатитабиий юқори биологик сульфатланмаган гликозаминогликан бўлиб, инсон организимида – туташтирувчи, эпитилиалва нерв тўқималарининг таркибига киради у хужайра ташқи матрикси компанентларидан бўлиб, кўпчилик биологик суюқликлари таркибида бўлади (сўлак синовиал суюқлик, шишасимон танава бошқалар). Натрий гиалуронаттўқималар гидродинамикасида муҳим ижрони бажариб шу билан бирга хужайралар миграцияси ва пролиферацияси ўсишида муҳим иштирок этади, проангиоген ҳусусиятга эга, мукоадгезитив ва буриштириш таъсирига эга. Кўз ёши пардасининг барқарор бўлишини яхшилайди ва кўз устки қаватини ёғланган, намланган ва муҳофазаланган ҳолатда сақлайди. Реэпителизация жараёнлари учун қулай микромуҳит яратади. Шох парда ва конъюнкцивитни шикастланишида кўзнинг уст қисмини тикланишида иштирок этади.
Натрий гиалуронат кўзнинг уст қисмига (ёш парда) таъсир этувчи компанентларнинг сақланиб туришига ёрдам беради, цитоколин молекуласини кўз структуралари билан боғланиш муддатини узайтиради. Бундан ташқари – утказгич воситачи бўлиб, цитоколинни кўз олди камераси ва шишасимон танага миграциясига ёрдам беради.
VITOLIN FORTE ko'z tomchilari 10ml
VITOLIN ko'z tomchilari 10ml