Hududni tanlang
group

VITAMIN V12 eritma

Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) va boshqalar
Faol moddalar:
Sianokobalamin
Narx: 3 400 so'mdan

VITAMIN V12 eritmaning dorixonalardagi narxlar

product
VITAMIN V12 inyeksiya uchun eritma 1ml 0,05% N10
B.V. Chemie Pharmacie Holland, Gollandiya proizvedeno: CSPC Ouyi Pharmaceutical Co. Ltd
8 000 so'mdan Dorixonalar ro'yxati
product
VITAMIN V12 inyeksiya uchun eritma 1ml 0,5mg/ml N10
CHINA MEHECO Corporation, Kitay proizvedeno: Huazhong Pharmaceutical Co., Ltd.
3 400 so'mdan Dorixonalar ro'yxati
product
VITAMIN B12 inyeksiya uchun eritma 1ml 5% N10
Jurabek Laboratories OT MChJ
product
VITAMIN V12 inyeksiya uchun eritma 1ml 2,5% N10
Jurabek Laboratories OT MChJ

Yo'riqnoma VITAMIN V12 eritma

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

-                В12 витамини танқислиги билан кечувчи сурункали анемиялар (Аддисон-Бирмер касаллиги, алиментар макроцитар анемия);

Мажмуавий даволаш таркибида қуйидаги касалликларда:

-                шу жумладан темир танқислиги, постгеморрагик, апластик, анемия, токсик моддалар ва/ёки дори воситаларини қўллаш оқибатида чақирилган анемиялар;

-                сурункали гепатит, жигар циррози, жигар етишмовчилиги;

-                полиневрит, радикулит, невралгия (шу жумладан уч шохли нерв невралгияси), гипотрофия, фуникуляр миелоз, периферик нервларни жароҳатлари, амиотрофик ён склерози, болалар церебрал фалажи, Даун касаллиги;

-                тери касалликлари (псиориаз, фотодерматоз, герпессимон дерматит, атопик дерматит).

Профилактика мақсадида:

-                бигуанидлар мақсадида, парааминосалицил кислотасини, аскорбин кислотасини юқори дозаларда буюрилганда;

-                В12 витаминни сўрилишини бузилиши билан бирга кечувчи меъда ва ичак касалликларида (меъда, ингичка ичакнинг бир қисмини резекцияси, Крон касаллиги, целиакия, энтерит, кам сўрилиши синдроми, спру), меъда ости бези ва ичакнинг хавфли ўсмаларида;

-                ўткир нур касаллигида қўлланилади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

-                препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;

-                эритремия, эритроцитоз;

-                тромбоэмболик касалликлар;

-                хавфли ва хавфсиз ўсмалар (мегалобласт анемия ва В12 витаминини танқислиги билан бирга кечадиган ҳолатлардан ташқари);

-                ҳомиладорлик (В гуруҳидаги витаминларни юқори дозаларда мумкин бўлган тератоген таъсири тўғрисида айрим кўрсатмалар бор);

-                лактация даври;

-                Лебер касаллиги, никотин амблиопияси (кўриш нервини нейродегенератив шикастланиш хавфини кучайтиради);

-                ФК III стенокардиясини кучайиши;

-                1 мл да 500 мкг цианокобаламин сақлаган дори  шакли учун 3 ёшгача бўлган болаларга қўлланмайди.

Эҳтиёткорлик билан:

·               тромбларни ҳосил бўлишига мойиллигида;

·               стенокардияда.

Farmakodinamikasi

В12 Витамини (цианокобаламин) метаболик ва гемопоэтик таъсир кўрсатади. Организмда (асосан жигарда) коэнзим шакли – аденозилокобаламин ёки кобамамидга айланади, у В12 витаминнинг фаол шакли ҳисобланади ва кўп сонли ферментларнинг таркибига, шу жумладан фолат кислотасининг тетрагидрофолатга қадар тиклайдиган редуктазани таркибига киради. Кобамамид метил ва бошқа бир карбонли фрагментларни ташилишида иштирок этади, шунинг учун у дезоксирибозалар ва ДНК ни ҳосил бўлиши учун, креатинин, метил гуруҳларининг донори – метионинни ҳосил бўлиши учун, липотроп омил – холиннинг синтезида, метилмалон кислотасини миелиннинг таркибига кирувчи қаҳрабо кислотасига айлантириш учун пропион кислотасини утилизацияси учун зарурдир. Кобамамид нормал қон яратилиши учун керак, эритроцитларни етилишига ёрдам беради. Эритроцитларда сульфгидрил гуруҳларини сақловчи бирикмаларни тўпланишига ёрдам беради, бу уларнинг гемолизга нисбатан толерантлигини оширади. Қон ивиш тизимини фаоллаштиради, юқори дозаларда тромбопластик фаолликни ва протромбиннинг фаоллигини ошишини чақиради. Қонда холестериннинг концентрациясини пасайтиради. Нерв тизими ва жигар функциясига ижобий таъсир кўрсатади. Тўқималарнинг регенерацияга бўлган хусусиятини оширади.

Farmakologik ta'sir

В12 витамини парентерал қўлланганида тизимли қон оқимига тез тушади. Қонда В12 витаминини I ва II транскобаламинлар билан боғланади, улар уни тўқималарга ташийди. Асосан жигарда тўпланади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши – 90%. Тери остига ёки мушак ичига юборилганидан кейин қон плазмасида максимал концентрацияга эришиш вақти 1 соатдан кейин эришилади. Жигардан ичакка сафро билан чиқарилади ва яна қонга қайта сўрилади.

Жигардан ярим чиқарилиш даври – 500 кун. Буйракнинг нормал функциясида 7-10% буйраклар орқали, тахминан 50% - аҳлат билан чиқарилади; буйрак функцияси пасайганида – 0-7% буйрак орқали, 70-100% аҳлат билан чиқарилади. Йўлдош тўсиғи орқали кўкрак сутига ўтади.

Homiladorlik va laktatsiya davrida

В гуруҳи витаминларини юқори дозаларда мумкин бўлган тератоген таъсири тўғрисида алоҳида кўрсатмалар мавжуд, шунинг учун препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Цианокобаламин кўкрак сутига ажралади, шунинг учун лактация даврида қўлланилиши мумкин эмас ёки эмизишни даволаш жараёнида вақтинча тўхтатиш тавсия этилади.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

VITAMIN V12 eritma rasmlari

product

VITAMIN B12 inyeksiya uchun eritma 1ml 5% N10

product

VITAMIN V12 inyeksiya uchun eritma 1ml 2,5% N10

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

VITAMIN V12 eritma dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

VITAMIN V12 eritma dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

VITAMIN V12 eritma dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) SP OOO Jurabek Laboratories (O'zbekiston) B.V. Chemie Pharmacie Holland, Gollandiya proizvedeno: CSPC Ouyi Pharmaceutical Co. Ltd (Xitoy) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

O'zbekistonda dorixonalarda VITAMIN V12 eritma dori vositasi qancha turadi?

VITAMIN V12 eritma dori vositasining boshlang'ich narxi - 3 400 so'mdan.

VITAMIN V12 eritma dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

VITAMIN V12 eritma dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

VITAMIN V12 eritma haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

VITAMIN V12 eritma analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.