Foydalanish uchun ko'rsatmalar
Ўт тош(лар)и борлигига қарамай ишлаётган ўт пуфагига эга беморларда энг кўпи билан 15 мм диаметрли рентгеннегатив холестерин ўт тошларини эритиш учун мўлжалланган.
Жигарнинг декомпенсацияланган циррози мавжуд бўлмаган шароитда бирламчи билиар циррозни симптоматик даволаш учун қўллаш мумкин.
6 ёш ва ундан катта ёшдаги болаларда муковисцидоздаги гепатобилиар касалликларни даволаш учун фойдаланилади.
Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar
- Дори воситаси таркибига кирадиган бирор-бир моддага юқори сезувчанлик.
- Ўт пуфаги ёки ўт йўлларининг ўткир яллиғланиши.
- Ўт йўллари бекилиб қолиши (ўт йўли ёки ўт пуфаги бекилиб қолиши).
- Тез-тез юз берадиган жигар санчиқлари эпизодлари.
- Рентгенконтрастли кальцийлашган ўт пуфаги тошлари.
- Ўт пуфаги қисқарувчанлиги бузилиши.
- Декомпенсация босқичидаги жигар циррози.
-Портоентеростомия муваффақиятсиз натижаси ёки ўт йўллари атрезиясига эга болаларда адекват сафро оқими мавжуд бўлмаганида қўллаш мумкин эмас.
Farmakodinamikasi
Одам сафроси таркибида, одатда, урсодеоксихол кислотасининг озгина миқдори мавжуд бўлади. Урсодеоксихол кислотаси перорал қабул қилингандан сўнг, ичакда сўрилишини бостиради ва холестериннинг ўтдаги секрециясини камайтирган ҳолда ўтнинг холестерин билан тўйинганлик даражасини пасайтиради. Эҳтимол, холестерин дисперсияси ва суюқ кристаллар ҳосил бўлиши туфайли ўт тошларининг аста-секин эриши юз беради.
Замонавий нуқтаи назардан, жигар ва холестаз касалликларида урсодеоксихол кислотасининг самараси токсинли ўт кислоталари детергентлари каби липофилларнинг гидрофил цитопротекторли токсинсиз урсодеоксихол кислотасига нисбатан алмашинуви, гепатоцитларнинг секреторлик хоссаси яхшиланиши ва иммунорегуляторлик жараёнлари билан ўзаро боғлиқ ҳисобланади.
Болаларга қўлланилиши.
Муковисцидоз
Клиник ҳисоботлардан муковисцидоз билан боғлиқ гепатобилиар касалликларига эга болаларни даволашда урсодеоксихол кислотасининг узоқ вақт (10 йилгача давр мобайнида) қўлланилишига тегишли маълумотларни олиш мумкин. Муковисцидоз эрта босқичларида терапия бошланган шароитда урсодеоксихол кислотасининг қўлланилиши ўт йўлларида пролиферацияни камайтириши, гистологик ўзгаришлар кучайишини тўхтатиши ва ҳатто гепатобилиар ўзгаришларни бартараф этиши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд. Яхши самарадорликка эришиш учун урсодеоксихол кислотаси қўлланилган ҳолда даволаш муковисцидоз ташҳиси аниқлангандан сўнг шу заҳоти бошланиши керак.
Farmakologik ta'sir
Урсодеоксихол кислотаси перорал қабул қилинганда ингичка ичакда ва қовурға билан қорин орасидаги ичакнинг юқори бўлимида пассив транспорт натижасида сурилади, қовурға билан қорин орасидаги ичакнинг терминал бўлимида эса актив транспорт оқибатида тез сингиб кетади. Абсорбция даражаси 60–80%ни ташкил этади. Сингиб олингандан сўнг ўт кислотаси жигарда глицин ва таурин аминокислоталари билан деярли тўлиқ конъюгацияга учрайди ва ўт билан чикиб кетади. Жигар орқали биринчи ўтиш клиренси 60%гача ташкил этади.
Суткалик дозага ва жигар ҳолати ёки асосий бузилишига қараб гидрофил урсодеоксихол кислотаси сафрода тўпланади. Бир вақтнинг ўзида бошқа янада липофил сафро кислоталарининг нисбатан камайиши кузатилади.
Ичак бактериялари таъсири остида 7-кетолитохол ва литохол кислоталаригача қисман деградация юз беради. Литохол кислотаси гепатотоксинли бўлиб, айрим турдаги ҳайвонларда жигар паренхимаси шикастланишини пайдо қилади. Одамда унинг фақат озгина миқдори сингиб, жигарда сульфатланади ва шу тарзда сафро ва ниҳоят ахлат билан чиқариб юборилишидан олдин детоксификацияланади.
Урсодеоксихол кислотасининг биологик ярим чиқарилиши даври 3,5–5,8 суткани ташкил этади.
Homiladorlik va laktatsiya davrida
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар урсодеоксихол кислотасининг фертилликка таъсири аниқланмаган. Одамда урсодеоксихол кислотасининг фертилликка таъсири тўғрисидаги маълумотлар йўқ.
Урсодеоксихол кислотасининг ҳомиладор аёлларда қўлланилиши бўйича маълумотлар етарлича эмас. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар натижалари ҳомиладорликнинг эрта босқичларида репродуктив токсинлиликдан далолат беради. 250 мгдан Укрлив® таблеткалари, агар зарур бўлмаса, ҳомиладор аёллар томонидан қабул қилинмаслиги керак. Репродуктив ёшдаги аёллар дори воситасини ишончли контрацепция ҳолатидагина қабул қилишлари керак.
Гормонал бўлмаган ҳомилага қарши воситалардан ёки эстрогенлар паст таркибли перорал контрацептивлардан фойдаланиш тавсия этилади. 250 мг дан Укрлив® таблеткаларини қабул қиладиган беморлар ўт пуфагида тошни эритиш учун самарали гормонал бўлмаган контрацепция воситаларидан фойдаланишлари керак, чунки гормонал перорал контрацептивлар ўт пуфагида тош пайдо бўлишини кучайтириши мумкин. Даволаш бошлангунгача ҳомиладор бўлиш эҳтимолини истисно қилиш керак.
Бир неча қайд этилган ҳолатлар маълумотларига кўра, эмизадиган аёллар томонидан препарат қўлланганда урсодеоксихол кислотаси сут таркибида жуда паст бўлган, шу туфайли эмизиш ёшидаги болаларда бирор-бир салбий ҳолатлар ривожланиши кутилмаган.