ЛОР-аъзоларининг инфекциялари (ўткир синусит);
буйрак ва сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари (цистит, пиелонефрит);
асоратланган интраабдоминал инфекциялар (метронидазол билан мажмуада);
сурункали бактериал простатит;
асоратланмаган гонорея;
қорин тифи, кампилобактериоз, шигеллёз, “саёҳатчилар” диареяси;
тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (инфекцияланган яралар, жароҳатлар, куйишлар, абсцесслар, флегмона);
суяк ва бўғим (остеомиелит, септик артрит);
иммунтанқислик фонидаги инфекциялар (иммунодепрессив дори воситалари (ДВ) билан даволашда ёки нейтропенияси бўлган беморларда пайдо бўлувчи);
куйдиргининг (Bacillus anthracis инфекцияланиш) ўпка шаклини олдини олиш ва даволашда қўлланади.
Болалар. 5 ёшдан 17 ёшгача бўлган муковисцедози бўлган болаларда Pseudomonas aeruginosa чақирган асоратларни даволаш; куйдиргининг (Bacillus anthracis инфекцияланиш) ўпка шаклини олдини олиш ва даволашда қўлланади.
Эҳтиёткорлик билан
Бош мия қон томирларининг яққол атеросклерози, бош мия қон айланишини бузилиши, руҳий касалликлар, тутқаноқ, яққол буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, кексалик ёши, аввал фторхинолонлар билан даволанганда пайларни шикастланишида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
фаол модда: ципрофлоксацин гидрохлориди ципрофлоксацинга қайта ҳисоблаганда – 250 мг, 500 мг, 750 мг.
ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, коллидон CL, сут қанди, микрокристаллик целлюлоза, магний стеарати, тальк;
қобиқ: гипромеллоза, макрогол 4000, пропиленгликоль, тальк, титан икки оксиди.
Тинч ва бўлиниш даврида грамманфий организмларга (чунки фақатгина ДНК-гиразага таъсир қилмасдан, хужайра деворини лизисини ҳам чақиради), граммусбат микроорганизмларга – фақат бўлиниш даврида бактерицид таъсир кўрсатади.
Макроорганизм хужайраларига паст токсиклиги уларда ДНК-гиразани йўқлиги билан тушунтирилади. Ципрофлоксацинни қабул қилиш фонида гираза ингибиторлари гуруҳига мансуб бошқа антибиотикларга параллел чидамликни пайдо бўлиши кузатилмайди, бу уни масалан аминогликозидлар, пенициллинлар, цефалоспоринлар, тетрациклинлар ва кўпгина бошқа антибиотикларга чидамли бактерияларга нисбатан юқори самарали ҳисобланади.
Ципрофлоксацинга грамманфий аэроб бактериялар сезгир: (Escherichia coli, Salmonella spp., Shigella spp., Citrobacter spp., Klebsiella spp., Enterobacter spp., Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Serratia marcescens, Hafnia alvei, Edwardsiella tarda, Providencia spp., Morganella morganii, Vibrio spp., Yersinia spp.), бошқа грамманфий бактериялар (Haemophilus spp., Pseudomonas aeruginosa, Moraxella catarrhalis, Aeromonas spp., Pasteurella multocida, Plesiomonas shigelloides, Campylobacter jejuni, Neisseria spp.), баъзи хужайра ичи қўзғатувчилари – Legionella pneumophila, Brucella spp., Listeria monocytogenes, Mycobacterium tuberculosis, Mycobacterium kansasii;
граммусбат аэроб бактериялар: Staphylococcus spp. (Staphylococcus aureus, Staphylococcus haemolyticus, Staphylococcus hominis, Staphylococcus saprophyticus), Streptococcus spp. (Streptococcus pyogenes, Streptococcus agalactiae).
in vitro шароитда Bacillus anthracis нисбатан фаол.
Метициллинга чидамли кўпгина стафилококклар ципрофлоксацинга ҳам чидамли. Streptococcus pneumonia, Enterococcus faecalis, Mycobacterium avium (хужайра ичида жойлашган) нинг сезувчанлиги – ўртача (уларни бостириш учун юқори концентрациялар талаб этилади).
Препаратга резистент: Bacteroides fragilis, Pseudomonas cepacia, Pseudomonas maltophilia, Ureaplasma urealyticum, Clostridium difficile, Nocardia asteroides. Treponema pallidum га нисбатан самарасиз.
Резистентлик жуда секин ривожланади, чунки бир томондан ципрофлоксациннинг таъсиридан кейин доимий давом этувчи микроорназимлар қолмайди, бошқа томондан эса – уни фаолсизлантирувчи фермент бактериял хужайраларда мавжуд эмас.
Ципрофлоксацин организм тўқималарида яхши тақсимланади (ёғларга бой, масалан нерв тўқимасидан ташқари). Тўқималардаги концентрацияси плазмадагидан 2-12 марта юқори. Терапевтик концентрацияларга сўлак, бодомча безлари, жигар, ўт қопи, сафро, ичак, қорин бўшлиғи ва кичик чаноқ аъзолари (эндомерий, фаллопий найлари ва тухумдонлар, бачадон), уруғ суюқлиги, простата тўқимаси, буйрак ва сийдик чиқариш аъзолари, ўпка тўқимаси, бронхиал секрет, суяк тўқимаси, мушак, синовиал суюқлик ва бўғим пайлари, перитонеал суюқлик, терида эришилади. Орқа мия суюқлигига (ОМС) га кам миқдорда киради, мия пардаларини яллиғланиши йўқлигида унинг концентарцияси зардобдагидан 6-10%, яллиғланганда -14-37% ни ташкил қилади. Ципрофлоксацин шунингдек кўз суюқлиги, бронхиал секрет, плевра, қорин парда, лимфага яхши киради, йўлдош орқали яхши киради. Ципрофлоксациннинг қон нейтрофилларидаги концентрацияси қон зардобига нисбатан 2-7 марта юқори.
рН кўрсаткичи 6 дан кам бўлганида фаоллиги бироз камаяди.
Кам фаолликка эга бўлган метаболитларини (диэтилципрофлоксацин, сульфоципрофлоксацин, оксоципрофлоксацин, формилципрофлоксацин) ҳосил қилиб жигарда метаболизмга учрайди (15-30%).
Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – тахминан 4 соат, сурункали буйрак етишмовчилигида (СБЕ) – 12 соатгача. Ўзгармаган шаклда (40-50%) ва метаболитлари шаклида (15%) каналчалар фильтрацияси ва каналчалар секрецияси йўли билан буйрак орқали, қолган қисми меъда-ичак йўллари орқали чиқарилади. Кам миқдори она сути билан чиқарилади.
Буйрак клиренси – минутига 3-5 мл/кг; умумий клиренси – минутига 8-10 мл/кг. Сурункали буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси (КК) минутига 20 мл дан юқори) буйрак орқали чиқариладиган препаратнинг фоизи камаяди, аммо препаратнинг метаболизми ва меъда-ичак йўллари орқали чиқарилишини компенсатор ошиши ҳисобига организмда тўпланиши кузатилмайди.
Siprofloksasin
Siprofloksasin
SIPROFLOKSASIN ADJIO tabletkalari 500mg N100
SIPROFLOKSASIN tabletkalari 500mg N100
SIPROFLOKSASIN tabletkalari 500mg N10
SIPROFLOKSASIN tabletkalari 500mg N10
SIPROFLOKSASIN tabletkalari 250mg N10
SIPROFLOKSASIN tabletkalari 250mg N10
SIPROFLOKSASIN NIKA tabletkalari 500mg N10
SIPROFLOKSASIN tabletkalari 250mg N100
SIPROFLOKSASIN tabletkalari 250mg N100
SIPROFLOKSASIN 0,5 tabletkalari N10
SROFLOKSASIN tabletkalari 250mg N100
SIPROFLAKSASIN tabletkalari 250mg
SIPROFLOKSASIN 0,5 tabletkalari N10
SIPROFLAKSASIN tabletkalari 500mg
SIPROFLOKSASIN EKOSIFOL 0,5 tabletkalari N10
Ofloksasin
Ofloksasin
Ofloksasin
Ofloksasin
Ofloksasin