Hududni tanlang
group

TEZARIN tabletkalar

Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S. (Turkiya)
Faol moddalar:
Levotiroksin natriya
Narx: 40 000 so'mdan

TEZARIN tabletkalarning dorixonalardagi narxlar

product
TEZARIN tabletkalari 50mkg N50
Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
40 000 so'mdan Dorixonalar ro'yxati
product
TEZARIN tabletkalari 100mkg N50
Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.

Yo'riqnoma TEZARIN tabletkalar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

•               эутиреоид буқоқ;

•               қалқонсимон безда ўтказилган жарроҳлик аралашувларидан кейин буқоқни қайталанишини олдини олиш учун ва ўринбосар даволаш сифатида;

•               гипотиреозда ўринбосар даволаш сифатида;

•               диффуз токсик буқоқ тиреостатиклар билан эутиреоид ҳолатга эришилганидан кейин (мажмуавий даволаш ёки монотерапия сифатида);

•               тиреоид супрессия синамаси ўтказилганида диагностик восита сифатида қўлланади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

•                    левотироксин натрийга ёки препаратнинг компонентларидан бирортасига юқори сезувчанлик;

•                    даволанмаган буйрак усти бези етишмовчилиги;

•                    даволанмаган гипофизар етишмовчилик;

•                    даволанмаган тиреотоксикоз;

•                    ўткир миокард инфаркти, ўткир миокардит ва ўткир панкардит;

•                    ҳомиладорлик вақтида гипертиреоидизмни даволашда левотироксин ва антитиреоид воситалар билан мажмуавий даволаш кўрсатилмаган;

•                    галактозани ўзлаштиролмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбцияси билан боғлиқ бўлган кам учрайдиган наслий касалликларда қўллаш мумкин эмас.

Farmakodinamikasi

Тезарин препаратида сақланувчи синтетик левотироксин таъсири бўйича, қалқонсимон без томонидан ишлаб чиқариладиган тироксинга ўхшаш. У периферик аъзоларда трийодтиронинга айланади ва эндоген гормонга ўхшаб трийодтиронин рецепторларига таъсир қилади. Организм эндоген ва экзоген левотироксинни дифференциация қилиш ҳолатида эмас.

Левотироксин тўқималарни ўсиши ва ривожланишига, моддалар алмашинувига таъсир кўрсатади. Кичик дозаларда оқсил ва ёғ алмашинувига анаболик таъсирга эга. Ўртача дозаларда ўсиши ва ривожланишни рағбатлантиради, тўқималарни кислородга бўлган талабини оширади, оқсиллар, ёғлар ва углеводлар метаболизмини рағбатлантиради, юрак-қон томир тизими ва марказий нерв тизимининг функционал фаолиятини оширади. Катта дозаларда гипоталамуснинг тиреотроп-рилизинг гормони ва гипофизнинг тиреотроп гормонини ишлаб чиқарилишини бостиради.

Farmakologik ta'sir

Ичга қабул қилингандан кейин левотироксин ингичка ичакнинг юқори қисмида деярли бутунлай (препаратнинг қабул қилинган дозасининг 80% гача қисми) сўрилади. Овқатланиш левотироксиннинг сўрилишини пасайтиради. Қон зардобида максимал концентрациясига эришиш вақти 5-6 соатни ташкил этади. Клиник самараси препаратни қабул қилишни 3-5 суткасида намоён бўлишни бошланади. Сўрилганидан кейин препаратнинг 99,97% махсус транспорт оқсиллари (тироксинни боғловчи глобулин, тироксинни боғловчи преальбумин ва альбумин) билан боғланади. Метаболизми асосан жигар, буйрак, бош мия ва мушакларда левотироксинни монодейодланиши йўли билан амалга ошиб, трийодтиронин (Т3) ва нофаол маҳсулотларни ҳосил қилади. Жигарда организмга тушган левотироксиннинг тахминан 1/3 қисми сақланади, у қон плазмасидаги левотироксин билан тезда ўзаро таъсир қилади. Ярим чиқарилиш тахминан 7 кунни ташкил этади. Гипертиреозда ярим чиқарилиш даври 3-4 кунгача қисқаради, гипотиреозда эса 9-10 кунгача узаяди. Тақсимланиш ҳажми 10-12 л ташкил этади. Метаболитлари сийдик ва ахлат билан чиқарилади. Метаболик клиренси суткада 1,2 л плазмани ташкил этади.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

TEZARIN tabletkalar rasmlari

product

TEZARIN tabletkalari 50mkg N50

product

TEZARIN tabletkalari 100mkg N50

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

TEZARIN tabletkalar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

TEZARIN tabletkalar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

TEZARIN tabletkalar dori vositasi Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S. (Turkiya) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Gormonal vositalar

O'zbekistonda dorixonalarda TEZARIN tabletkalar dori vositasi qancha turadi?

TEZARIN tabletkalar dori vositasining boshlang'ich narxi - 40 000 so'mdan.

TEZARIN tabletkalar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

TEZARIN tabletkalar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

TEZARIN tabletkalar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

TEZARIN tabletkalar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.