‒ бактериал вагинит;
‒ қиннинг трихомониази;
‒ Candida тури, замбуруғлари чақирган вагинит;
‒ аралаш вагинит.
Урогенитал инфекциялар/вагинитларни олдини олиш, шу жумладан:
‒ гинекологик операциялар олдидан;
‒ туғруқлар ва аборт олдидан;
‒ бачадон ички воситаларини қўйишдан олдин ва кейин;
‒ бачадон бўйни диатермокоагуляциясидан олдин ва кейин;
‒ гистерография олдидан қўлланилади.
Тернидазол - имидазол ҳосиласи гуруҳи замбуруғларга қарши восита, эргостерол синтезини камайтиради (хужайра мембранасининг таркибий қисми), хужайра мембранасининг структураси ва хусусиятларини ўзгартиради. Трихомонацид таъсир кўрсатади, шунингдек анаэроб бактерияларга, хусусан гарднерелларга нисбатан фаол.
Неомицин - аминогликозидлар гуруҳи кенг таъсир доирасига эга антибиотик. Граммусбат (Staphylococcus, Streptococcus pneumoniae) ва грамманфий (Escherichia coli, Shigella dysenteriaе, Shigella flexneri, Shigella boydii, Shigella sonnei, Proteus spp.) микроорганизмларга бактерицид таъсир кўрсатади; Streptococcus spp. га нисбатан кам самарали. Микроорганизмларнинг чидамлилиги аста-секин ва кам даражада ривожланади.
Нистатин - полиенлар гуруҳи замбуруғларга қарши антибиотик, Candida авлоди ачитқисимон замбуруғларига нисбатан юқори самарали, хужайра мембраналарининг ўтказувчанлигини ўзгартиради ва уларнинг ўсишини секинлаштиради.
Преднизолон - гидрокортизоннинг дегидрирланган аналоги, яққол яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, экссудацияга қарши таъсир кўрсатади.
Она учун кутилаётган потенциал фойда ҳомила ва бола учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан ошса препаратни ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги ва лактация даврида қўллаш мумкин.
TERJINAN tabletkalari N6
TERJINAN tabletkalari N10