- йўғон ичак атонияси ва гипотонияси (шу жумладан, кекса ёшда, ётган беморларда, операциядан кейин, лактация даврида) билан боғлиқ қабзият;
- дори воситалар қабул қилиши чақирган қабзият;
-геморрой, проктит, тўғри ичак ёриғида (ахлат консистенцияси юмшатиш учун) ич келишини бошқариш;
- ўт пуфаги касалликлари, таьсирланган ичак синдроми қабзият устунлиги билан;
- ичак дисбактериози, пархез бузилиши билан боғлиқ қабзиятда қўлланилади.
- кўнгил айниши, қусиш, тана ҳароратини кўтарилиш билан кечиши мумкин бўлган қорин бўшлиғининг ўткир касалликлари ёки қоринда қаттиқ оғриқ (шу жумладан, аппендицит);
- ичак ўткир яллиғланиш касалликлари;
- оғир дегидратацияси;
- спастик қабзият;
- номаълум этиологияли ўткир абдоминал оғриқ;
- меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар;
-натрий пикосульфатига ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик
- фруктозава галактозани наслий ўзлаштираолмаслик;
Ҳомиладорлик ва лактация даври;
-2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Маҳаллий сурги восита сифатида, Слаботакс йўғон ичакда бактериал парпарчаланишдан кейин, перистальтикани ошириб, йўғон ичакнинг шиллиқ қаватида рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, йўғон ичакда сув ва электролитлар тўпланишига ёрдам беради. Бу дефекация актини рағбатлантиради, эвакуация вақтини камайтиришига ва ахлатни юмшатишига олиб келади.
Сурги восита ҳисобланиб, препарат йўғон ичак даражасида таъсир қилувчи, ичак ичидагининг меъда-ичак йўлининг пастки қисмларидан эвакуация қилиш табиий жараёнини рағбатлантиради.
Шунинг учун препарат юқори калорияли озиқ-овқатни ёки ингичка ичакдаги муҳим озиқ моддаларни ҳазм қилиш ёки сўрилишига таъсир қилмайди.
Препаратни қўллаш ичак тенезмалари ва спазмлари билан бирга кечмайди. Сурги самара қабул қилгандан 6-12 соатдан кейин ривожланади, сурги самарасининг яққоллиги қон плазмасида фаол дифенол даражасига боғлиқ эмас. Эмизикли болаларда препаратнинг самарадорлиги, сульфатаза ишлаб чиқарувчи оз миқдорда бактериал флора туфайли етарли бўлмаслиги мумкин.
Контакт бўшаштирувчи восита. Таьсир қилувчимодда-натрийпикосульфати- триарилметангуруҳи бўшаштирувчисидир.
Маҳаллийбўшаштирувчисифатида, натрий пикосульфатийўғоничакдабактериалпарчаланишдан кейин,перистальтиканиошириб,йўғон ичакшиллиққаватидарағбатлантирувчитаъсир кўрсатади, йўғоничакдасувваэлектролитлартўпланишигаёрдамберади.
Сўрилиши аҳамиятсиз, препарат деярли нофаол глюкоронидгача ичак деворида ва жигарда тўлиқ метаболизмга учрайди. Ичга қабул қилингандан кейин йўғон ичакка тушади, препаратнинг сўрилиши аҳамиятсиз, бу унинг энтерогепатик циркуляциясини инкор этади.
Метаболизми
Йўғон ичакнинг дистал қисмида бис-(п-гидроксифенил)-пиридил-2-метан фаол метаболити ҳосил қилиши ьилан натрий пикосульфати парчаланиши кузатилади. Сурги самарасини ривожланиш вақти фаол метаболит ажралиб чиқиши тезлиги билан аниқланади ва одатда қўлланилгандан кейин 6-12 соатни (ўртача 10 соат) ташкил қилади.
Препаратнинг аҳамиятсиз қисми тизимли қон оқимига тушади. Фаол метаболитнинг сурги самарасини ва қон зардобида унинг концентрациясинин ўзаро боғланиши мавжуд эмас.
Чиқарилиши
Ичга препаратни 10 мг қабул қилингандан кейин умумий доза қийматидан тахминан 10,4 % сийдик билан глюкоронид кўринишида 48 соат кейн чиқарилади. Препаратнинг юқорироқ дозалар қўлланилганда асосан сийдик билан чиқарилиши камаяди.
Ҳомиладор аёлларда ўтказилган ишончли ва яхши назоратли тадқиқотлар тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас. Ҳомиладорлик I ойлигида препаратни қабул қилиш мумкин эмас. Ҳомиладорликни II ва III ойликларида препаратни фақат она учун даволашдан потенциал фойда ҳомила учун потенциал хавфдан анча устун бўлганида препаратни қабул қилиш мумкин.
Эмизиш даври
Фаол метаболитлари ва унинг глюкуронидари кўкрак сути билан ажралмайди. Шундай қилиб препарат лактация даврида қўллаш мумкин, лекин бундай ҳолларда эмизишни тўхтатиш лозим.
SLABOTAKS eritma dlya priema vnutr 10ml 3,75mg/5ml
SLABOTAKS eritma dlya priema vnutr 5ml 3,75mg/5ml