• ишемик ва геморрагик инсультларни тикланиш даврида;
• бош мия жароҳатлари, ўткир ва тикланиш даврларида;
• бош мияни дегенератив ва томирли касалликларида когнитив бузилишларда қўлланади.
• яққол даражадаги ваготонияда (вегетатив нерв тизимининг парасимпатик қисми тонусини устун бўлиши) қўллаш мумкин эмас.
Бош мияни сурункали гипоксиясида цитиколин хотирани ёмонлашиши, ташаббуссизлик, кундалик ҳаракатларни бажаришда ўзига хизмат кўрсатишда юзага келадиган қийинчиликлар каби когнитив бузилишларни даволашда самаралидир.
Препарат билан узоқ вақт даволаниш мумкин, чунки цитиколин нафас, пульс ва артериал босимга таъсир қилмайди.
Цитиколин вена ичига ва мушак ичига юборилганида яхши сўрилади.
Метаболизми
Вена ичига ва мушак ичига юборилганида цитиколин жигарда холин ва цитидинни ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. Препарат юборилганидан сўнг қон плазмасида холиннинг концентрацияси аҳамиятли даражада ошади.
Тақсимланиши
Цитиколин бош миянинг тузилмаларига аҳамиятли даражада тақсимланиб, холин фракцияси структур фосфолипидларга ва цитидин фракцияси – цитидин нуклеотидлари ва нуклеин кислоталарига тез киришади. Цитиколин бош мияга киради ва ҳужайра, цитоплазматик ва митохондриал мембраналарга фаол тизилиб, структур фосфолипидлар фракциясининг бир қисмини ҳосил қилади.
Чиқарилиши
Цитиколиннинг юборилган дозасини фақат 15% одам организмидан – 3% буйраклар орқали ва тахминан 12% СО2 билан чиқарилади. Цитиколинни сийдик билан чиқариилишини 2 фазага бўлиш мумкин: тахминан 36 соат давом этувчи биринчи фазасида чиқарилиш тезлиги тез пасаяди ва иккинчи фазасида экскреция тезлиги анча секинроқ пасаяди. Ўпкалар орқали чиқариладиган СО2 билан ҳам шундай кузатилади – чиқарилиш тезлиги тахминан 15 соатдан кейин тез пасаяди, сўнгра эса анча секинроқ пасаяди.
SERTOZIN inyeksiya uchun eritma 1000mg/4ml N5
SERTOZIN inyeksiya uchun eritma 500mg/4ml N5
Sitikolin
Sitikolin
Sitikolin
Sitikolin
Sitikolin
Sitikolin
Sitikolin
Sitikolin
Sitikolin
Sitikolin
Sitikolin
Sitikolin
Sitikolin
Sitikolin
Sitikolin
Sitikolin