Hududni tanlang
group

SERTOFEN tabletkalar

Dr.Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: Abdi Ibrahim Ilac San. ve Tic. A.S. (Turkiya) va boshqalar
Faol moddalar:
Deksketoprofen
Narx: 40 000 so'mdan

SERTOFEN tabletkalarning dorixonalardagi narxlar

product
SERTOFEN tabletkalari 25mg N20
Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
40 000 so'mdan Dorixonalar ro'yxati
product
SERTOFEN tabletkalari 25mg N10
Dr.Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: Abdi Ibrahim Ilac San. ve Tic. A.S.

Yo'riqnoma SERTOFEN tabletkalar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Мушак-скелет оғриғи, дисменорея, тиш оғриғи каби, енгил ва ўртача жадалликдаги оғриқларни симптоматик даволаш учун қўлланади.

 

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

-       декскетопрофенга ёки бошқа НЯҚВга ёки препаратнинг таркибига кирувчи ёрдамчи моддалардан бирортасига юқори сезувчанлик;

-       анамнезида ўхшаш таъсир механизмига эга бўлган моддаларни (ацетилсалицил кислотаси ва бошқа НЯҚВ) қўллаш оқибатида ривожланган астма ҳуружлари, бронхоспазм, ўткир ринит, назал полиплар, уртикариялар ёки ангионевротик шиш бўлганида;

-       анамнезида кетопрофен ёки фибратлар қўлланганида фотосенсибилизация ёки фототоксиклик бўлганида;

-       анамнезида илгари НЯҚВ қабул қилиш билан боғлиқ бўлган, меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар ёки перфорация бўлганида;

-       фаол ёки анамнезида мавжуд бўлган қайталанувчи пептик яра/қон кетишида;

-       сурункали диспепсия;

-       фаол босқичдаги қон кетиши ёки кучли қонашда;

-       Крон касаллиги, ярали колитда;

-       оғир даражадаги юрак етишмовчилигида;

-       буйрак функциясини ўртача ёки оғир даражадаги бузилишларида (креатинин клиренси £ 59 мл/мин);

-       жигар функциясини оғир даражада бузилиши (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 10-15 балл);

-       геморрагик диатез ёки бошқа коагулопатиялар;

-       оғир даражадаги дегидратация (қусиш, диарея ёки етарли даражада истеъмол қилмаслик оқибатида);

-       ҳомиладорликни учинчи уч ойлиги ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Farmakodinamikasi

Декскетопрофен – ностероид яллиғланишга қарши восита (НЯҚВ) бўлиб, оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши, ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Препаратнинг таъсир механизми циклооксигеназалар (ЦОГ-1 ва ЦОГ-2) ни ингибиция қилиши ҳисобига простагландинлар синтезини пасайишига асосланган. Хусусан, арахидон кислотасини циклик эндопероксидлар PGG2 ва PGH2 га айланишини, улардан PGE1, PGE2, PGF2a ва PGD2 простагландинлар, шунингдек PGI2 простациклин ва ТхА2 ҳамда ТхВ2 тромбоксанлар ҳосил бўлишини тормозлайди. Бундан ташқари, простагландинлар синтезини сусайиши кининлар каби бошқа яллиғланиш медиаторларига таъсир қилиши мумкин. Декскетопрофен яққол оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади, унинг таъсири препарат қабул қилинганидан сўнг 30 минутдан кейин бошланади ва 4-6 соат давомида давом этади.

Farmakologik ta'sir

Сўрилиши

Декскетопрофен перорал қабул қилинганидан сўнг Cmax 30 минут (15-60 минут) дан кейин эришилади. Овқат билан бир вақтда қабул қилиш препаратнинг AUC ўзгартирмайди, аммо декскетопрофеннинг Cmax пасаяди ва сўрилиш тезлиги секинлашади.

Тақсимланиши

Декскетопрофенни тақсимланиш вақти 0,35 соатни ташкил этади, ярим чиқарилиш даври эса – мувофиқ 1,65 соатни ташкил этади. Декскетопрофен учун плазма оқсиллари билан юқори боғланиш даражаси (99%) характерли. Тақсимланиш ҳажми ўртача < 0,25 л/кг ташкил этади.

Препаратнинг кўп марталик дозалари текширилганида, декскетопрофенни охирги дозаси қўлланганидан сўнг AUC қиймати, у бир марта қўлланганидан кейин кузатиладиган AUC га нисбатан юқори бўлмаганлиги аниқланган, бу препаратни кумуляция бўлмаслигидан далолат беради.

Биотрансформацияси ва чиқарилиши

Декскетопрофен қўлланганидан сўнг сийдикда фақат S-(+) энантиомери аниқланади, одам организмида препаратни R-(-) энантиомерига трансформация бўлмаслигидан далолат беради. Декскетопрофенни чиқарилиши асосан глюкорон гуруҳини бирикиши ҳисобига амалга ошади ва кейинчалик буйрак орқали чиқарилади.

Nojo'ya ta'sirlar

Болалар ва ўсмирларда декскетопрофенни қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги аниқланмаган.

Bolalarda qo'llash

Болалар ва ўсмирларда декскетопрофенни қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги аниқланмаган.

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Ҳомиладорлик

Простагландинлар синтезини сусайиши ҳомиладорликка ва/ёки эмбриофетал ривожланишга салбий таъсир қилиши мумкин. Эпидемиологик тадқиқотларнинг натижалари, ҳомиладорликнинг эрта муддатларида простагландинлар синтезини ингибиторлари қўлланганидан сўнг ҳомилани тутиб туролмаслик, шунингдек юрак нуқсонлари ва гастрошизисни ривожланиш ҳавфи юқорилигини кўрсатади. Юрак нуқсонларини мутлоқ ривожланиш ҳавфи камида 1% дан тахминан 1,5% гача ошган. Бундай ҳавф препаратнинг дозаси оширилганида ва даволаш давомийлиги узайтирилганида ошади деб ҳисобланади. Ҳайвонларда простагландинлар синтези ингибиторларини қўллаш ҳомилани имплантациядан олдин ва кейинги йўқотилишларини ва эмбриофетал ўлимни ошишини чақирган. Бундан ташқари, органогенез даврида простагландинлар синтези ингибиторларини олган ҳайвонларда турли ривожланиш нуқсонлари, шу жумладан юрак-қон томир тизими нуқсонларини ривожланиш тезлигини ошиши кузатилган. Ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи уч ойликларида декскетопрофенни, она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила учун ҳавфдан устун бўлган ҳолдагина, қўллаш мумкин. Ҳомиладор бўлишга ҳаракат қилаётган аёл томонидан декскетопрофен қабул қилинганида, ёки ҳомиладорликнинг биринчи ёки иккинчи уч ойликларида препаратни минимал дозада, мумкин бўлган максимал қисқа вақт давомида қўллаш керак.

Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида простагландинлар синтезини барча ингибиторлари ҳомилани юрак-ўпка токсиклигини (артериал қон оқимини муддатдан олдин бекилиши ва ўпка гипертензияси билан бирга) ривожланиш ҳавфини ошишига, олигогидрамнион билан бирга буйрак етишмовчилигигача зўрайиши мумкин бўлган буйрак дисфункциясига олиб келиши, ҳомиладорликни охирида онада ва янги туғиладиган чақалоқда қон кетиш вақтини узайиш ҳавфини ошишига, шунингдек ҳатто препаратнинг кичик дозаларида ҳам намоён бўлиши мумкин бўлган антиагрегацион самарага олиб келиши мумкин; бачадонни қисқаришини сусайишига, бу эса туғруқни кечикишига ёки узайишига олиб келиши мумкин.

Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида Сертофен препаратини қўллаш мумкин эмас.

Лактация

Декскетопрофенни кўкрак сутига ўтиши юзасидан маълумотлар йўқ. Лактация даврида Сертофен препаратини қўллаш мумкин эмас.

Фертиллик

Ҳар қандай НЯҚВ қўлланганида бўлгани каби, декскетопрофенни қўллаш фертилликни издан чиқариши мумкин, ва ҳомиладор бўлишга ҳаракат қилаётган аёлларга тавсия этилмайди. Ҳомиладор бўлишда қийинчилик ҳис қилаётган аёлларда ёки бепуштликнинг сабабини аниқлаш учун текширилаётган аёлларда Сертофен препаратини бекор қилиш кераклигини кўриб чиқиш керак.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

SERTOFEN tabletkalar boshqa turlari

SERTOFEN tabletkalar rasmlari

product

SERTOFEN tabletkalari 25mg N20

product

SERTOFEN tabletkalari 25mg N10

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

SERTOFEN tabletkalar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

SERTOFEN tabletkalar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

SERTOFEN tabletkalar dori vositasi Dr.Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: Abdi Ibrahim Ilac San. ve Tic. A.S. (Turkiya) Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S. (Turkiya) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Yallig'lanishga qarshi

O'zbekistonda dorixonalarda SERTOFEN tabletkalar dori vositasi qancha turadi?

SERTOFEN tabletkalar dori vositasining boshlang'ich narxi - 40 000 so'mdan.

SERTOFEN tabletkalar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

SERTOFEN tabletkalar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

SERTOFEN tabletkalar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

SERTOFEN tabletkalar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.