Жарроҳликда:
Яралар, шиллинган тери, тирланган жойи, қашланган тери, ҳашоратларни чақиши, шу жумладан инфекцияланган яралар ва терини ёрилишига ишлов бериш ва ювиш.
Операциядан кейинги ва куйиш яраларни антисептик ишлов бериш учун.
Тери ва шиллиқ қаватлар бактериал ва замбуруғ касалликларида қўлланилади.
Умумий антисептик ишлов бериш ва дезинфекция учун:
Қўлларни гигиеник ишлов бериш учун.
70ºС хароратда тиббий жиҳозларни стерилизациясида қўлланилади.
III-IV даражали куйишлари.
Конъюнктивани ишлов қилиш учун ва бўшлиқларни ювиш учун Септум форте эритмасини қўллаш мумкин эмас.
Очиқ бош мия суяги жарроҳатлари, орқа мия шикастланиши, қулоқ пардасиперфорацияси бўлган пациентларда бош мия юзасига, мия пардасига ва ички қулоқ бўшлиқка Септум форте эритмасини тушишдан сақланиш лозим.
Эҳтиёткорлик билан
Болалар,ҳомиладорлик, лактация даври, аллергик реакцияларга ва аллергик касалликларга мойиллик, дерматит, катта юзали жарроҳатлар ва чуқур яралар.
Хлоргексидин кўпчилик граммусбат ва грамманфий аэроб ва анаэроб бактериялар (шу жумладан касалхона ички инфекциялар, туберкулёз кўзғатувчилари, ичак таёқчалари, стафилококклари, стрептококклари, сальмонелалар) нисбатан тез ва кучли таъсир кўрсатади.
Хлоргексидин қўлланадиган концентрациясига қараб граммусбат ва грамманфий бактерияларга нисбатан бактериостатик ва бактерицид таъсир кўрсатади.
Бактерицид таъсир. Хлоргексидин хужайралар оқсилларининг аминогуруҳини блоклайди. Кислородни истеъмол учун тўсқинлик қилиб, бактериал хужайраларнинг хужайра ички мембраналарига ўтади, цитоплазмага чўкади ва мембрана функциясига ўтилади, бу хужайра АТФ даражасини камайтириши хужайра нобуд бўлишига олиб келади. Микроорганизмларда ДНК ва ДНК синтезини бузади. Бактерицид таъсир 1 минут давомида таъсир қилиб ва 22°С хароратда 0,01% кўпроқ концентрациясида намоён қилади.
Бактериостатик таъсир. Препарат камида 6 соат давомида қўллангандан кейин микроорганизмлар кўпайишига тўсқинлик қилиб, ўзоқ муддатли вақти-вақти билан авж олувчи микробларга қарши фаолликни таъминлайди. Бактериостатик таъсир 0,01% ва камроқ концентрацияда намоён бўлади.
Фунгицид таъсир – Candida, трихофитлар ва дерматофитлар авлодигини замбуруғларга нисбатан намоён бўлади. Таъсири 22°С хароратда 0,05% концентрциясида 10 минут давомида намоён бўлади.
Вирулицид таъсири липофил вирусларга (А, В, С гепатит вруслари, ротавируслар, энтеровируслар, поилмиелит, грипп, герпес, ОИТС инфекция, қизилча, қизамиқ, тепки кўзғатувчилари, цитомегаловируслар, ўткир респиратор вирусли инфекциялар қўзғатувчилари) нисбатан намоён бўлади. Вирулицид таъсири концентрацияси 0,01% дан кўпроқ бўлганида намоён бўлади.
Бактериялар кислотага чидамли шакллари - Pseudomonas spp., Proteus spp. айрим штамлари хлоргексидинга кам сезувчан.
Хлоргексидин қон, йиринг, турли секретлар ва органик моддалар муҳитида фаоллигини сақлайди.
Хлоргексидин терини шикастланишини чақирмасдан уни тозалайди ва дезинфекция қилади. Катион табиати сабабли терига (қўллар, жарроҳлик майдони) ишлов берилганда тери ва шиллиқ қаватлари билан яхши боғланади, барқарор қолади, бактерицид самарани намоён бўлиши учун терида бир неча миқдорда сақланиб қолади.
Тасодифан 300 мг ютилгандан кейин Сmax 30 минутдан кейин эришилади (Тmax) ва 0,206 мкг/л ни ташкил қилади. препарат қонда 12 соатдан кейин аниқланмайди.
Шикастланмаган терига, шиллиқ ва сероз қаватларига қўлланилганда паст тизимли сўрилишига эга (1% дан кам). Интакт тери орқали ўтмайди. Агар шох қавати бузилган бўлса, тизимли сўрилиш ошиши мумкин.
Ҳайвонларда ва соғлом кўнгилларда ўтказилган экспериментларда перорал қабул қилинганда хлоргексидинни биокираолишлиги1% дан камроқни ташкил қилади.
Асосан аҳлат массалари орқали (90%), 1% камроғи буйраклар орқали чиқарилади.
Xlorgeksidina biglyukonata
SEPTUM eritma 5ml 0,05% N10
SEPTUM FORTE eritma 5ml 0,5% N10
SEPTUM FORTE eritma 10ml 0,5% N10
Xlorgeksidin
Xlorgeksidin, Benzidamin
Xlorgeksidin