Hududni tanlang
group

РИТАЗУМ tabletkalar

Laboratorios Lesvi S.L. (Ispaniya)
Faol moddalar:
Rizatriptan

RITAZUM tabletkalarning dorixonalardagi narxlar

product
RITAZUM tabletkalari 10mg N6
Laboratorios Lesvi S.L.
product
RITAZUM tabletkalari 10mg N2
Laboratorios Lesvi S.L.

Yo'riqnoma RITAZUM tabletkalar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

-     катталарда мигрень хуружида (аурали ёки аурасиз) кучли бош оғриғида қўлланилади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

-      препарат компонентига юқори сезувчанлик;

-      МАО ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш ёки МАО ингибиторларини тўхтатгандан икки ҳафта ўтгач қўллаш;

-      оғир буйрак ва жигар етишмовчилигида;

-      транзитор ишемик хуруж кузатилганда ёки мияда қон айланиши бузилиши ҳолатларида;

-      ўтача оғир ҳамда оғир гипертензияда, тўлиқ даволанмаган енгил гипертензия ;

-      коронар атеросклероз, юракнинг ишемик касалликларида (стенокардия, миокард инфаркти, анамнезда ёки диагноз қўйишда тахмин қилинган белгисиз ишемия), юрак ишемик касалликлари белгилари кузатилганда, Принцметал стенокардия;

-      периферик томирлар касалликларида;

-      5-HT1B/1D рецептори агонистлари, спорини алколоидлари ҳосилалари (метисергидни ҳам ҳисобга олган ҳолда) ва эрготамин билан бирга бир вақтда қўллаш;

-      галактозани наслий  ўзлаштира олмаслик, Лаппа лактаз етишмовчилиги ёки глюкоза-галактоз ўзлаштираолмаслиги, фенилкетонурияда;

-      болалар ва 18 ёшда бўлган  ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Farmakodinamikasi

Таъсир механизми: ризатриптан одамдаги 5-HT1B- ва 5-HT1D-рецепторларига юқори яқинлик билан селектив боғланади, 5-HT2-, 5-HT3-, адренергик альфа1, альфа2 ёки бета, дофамин D1, D2, Н1-гистамин, мускарин ҳамда бензодиазепин рецепторлари билан  унинг фармакологик самараси жуда кам ёки умуман мавжуд эмас.

Ризатриптаннинг мигренли бош оғриғини даволашдаги терапевтик самараси кўпроқ мигрень қўзғаганда катталашувчи, бош суяги ичидаги экстрацеребрал томирларда жойлашган 5-НТ1В- ва 5-HT1D-рецепторларга ҳамда уларни назорат қилувчи уч шохли нервга агонистик таъсир этиши билан боғлиқ. 5-НТ1В- ва 5-HT1D-рецепторларининг фаоллашуви бош оғриғини келтириб чиқарувчи бош мия ички қон томирларини қисқартиради, сезувчан тўқималар яллиғланишини камайтиради, марказий уч шохли нервга борувчи оғриқ импульсини пасайтирадиган нейропептидни иннервациялайди.

Ритазум препарати мигрень натижасида келиб чиқувчи ишга яроқсизликни камайтириш билан бирга, кўнгил айниши, ёруғликдан қўрқиш ва фонофобиянинг ҳам олдини олади. Ритазум ҳайздан 3 кун аввал ёки бошлангандан кейин номоён бўлувчи ҳайзли мигренни даволашда таъсир кўрсатади.

Farmakologik ta'sir

Сўрилиши:

Ризатриптан ичга қабул қилинганда тез ва тўлиқ сўрилади. Ўртача биокираолиши тахминан 40-45%ни ташкил этади, плазмадаги ўртача энг юқори концентрацияга (Сmах) 1-1,5 соатда эришилади. Ризатрипта оғизда дисперсияланувчи таблеткалар қабул қилингандан сўнг  қон плазмасида максимал концентрациясига эришиш вақти оддий таблеткаларга солиштирганда 30-60 мин ташкил қилади. 

Овқатнинг таъсири:

Ризатриптанни овқат билан бирга қабул қилиш препаратнинг таъсир кўрсатишини тахминан 1 соатга кечиктиради.

Тақсимланиши:

Ризатриптаннинг қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши минимал (14%). Тақсимланиш ҳажми эркакларда тахминан 140 литр, аёлларда 110 литрни ташкил этади.

Биотрансформацияси:

Ризатриптаннинг асосий метаболизми фармакологик фаол бўлмаган моноаминоксидоз-А (МАО-А) дан метоболит-индолсирка кислотагача дезаминланиш йўли билан амалга ошади.

N-монодесметилризатриптан метоболити 5-НТ1В/1D рецепторларига нисбатан фаол ҳисобланиб, ризатриптаннинг фармакодинамик фаоллигига таъсир қилмайдиган даражада оз миқдорда ҳосил бўлади. N-монодесметилризатриптаннинг плазмадаги босими дастлабки ҳолатга қараганда тахминан 14%ни ташкил этади. Шунингдек бошқа метоболитлар сифатида N-оксид, 6-гидрокси ва сульфат конъюгати ва 6-гидроксиметаболити оз миқдорда хосил бўлади. Бу метаболитларнинг ҳеч бири фармакологик фаол эмас. Ризатриптан нишоланган углерод 14С билан ичга қабул қилинганда, унга плазмада айланувчи радиоактив моддаларнинг тахминан 17% и тўғри келади.

Чиқарилиши: перорал қабул қилинганда, препаратини АUC кўрсаткичи 2,5-10 мг доза диапазонида дозага деярли пропорционал равишда ошади. Эркак ва аёл организмидан ризатриптаннинг ярим чиқарилиш даври ўртача ўртача 2-3 соатни ташкил этади. Ризатриптаннинг плазма клиренси эркакларда 1000-1500 мл/мин, аёлларда 900-1100 мл/мин.га тенг, буларнинг тахминан 20-30%и буйрак клиренсига тўғри келади. Ризатриптан ичга қабул қилинганда радиоактив нишон углерод 14С моддаларнинг 80% и га яқин сийдик билан ва 10% га яқин ичак орқали чиқарилган. Бу шундан далолат берадики, метаболитлар асосан буйраклар орқали чиқарилади. Тизим олди метаболизларини ҳисобга олган ҳолда, ичга қабул қилинган дозанинг тахминан 14% и ўзгармаган ризатриптан кўринишида сийдик билан  чиқиб кетади, 51%ини эса индолсирка кислота метоболитлари ташкил этади. 1 %дан кўп бўлмаган миқдори N-монодесметил метаболит кўринишида сийдик билан чиқиб кетади. Ризатриптан юқори дозада қабул қилинганда ҳам унинг плазмада тўпланиш ҳолати кузатилмаган.

Мигрень хуружи бўлган пациентлар: мигрень хуружи ризатриптаннинг фармакокинетикасига таъсир кўрсатмайди.

Жинс: Ризатриптаннинг АUC (10 мг ичиш учун) аёлларникига қараганда эркакларда 25% паст, Cmax 11% паст, Тmaxга эришиш вақти тахминан бир вақтда кузатилади. Бу фармакокинетик фарқлар клиник ахамиятга эга эмас.

Кекса ёшдаги пациентлар: кекса ёшдаги пациентлар (ёш қўрсаткичи 65 дан77 ёшгача ташкил этади) ризатриптан таблеткалари қабул қилгандан кейин,  унинг қон плазмасидаги миқдори ёш пациентларники билан ўхшаш бўлган.

Жигар функцияси шикастланган пациентларда (Чайлд-Пью 5-6 индекси): Алкоголь натижасида  циррозини енгил даражасида  жигар функцияси шикастланган пациентлар ризатриптан таблеткаларини қабул қилганларида, таблетканинг плазмадаги концентрацияси кузатилаётган ёш эркак ва аёлларники билан бир хил бўлган. AUC кўрсаткичининг сезиларли ўсиши (50%) ва Cmax 25% ҳолатлари яққол жигар етишмовчилиги бўлган пациенларда кузатилган (Чайлд-Пью>7 индекси). Жигар функциясининг оғир даражадаги бузили бўлган пациентларда препаратнинг фармакокинетик таъсири (Чайлд-Пью> 7 индекси) ўрганилмаган.

Буйрак функцияси бузилиши бўлган пациентлар: буйрак функцияси бузилиши бўлган (креатинин клиренси 10- 60 мл/мин/ 1,73 м2) пациентлар ризатриптан қабул қилганда AUC кўрсаткичи соғлом пациентларникидан фарқ қилмаган. Гемодиализда бўлган пациенлар эса (креатинин клиренси <10 мл/мин/1,73 м2) ризатриптан AUC кўрсаткичи, буйрак функцияси меъёрида бўлган пациентларга нисбатан тахминан 44% юқори бўлган. Буйрак касалликларининг турли даражадаги шикастланиши бўлган пациентларнинг соғлом пациентлардаги қон плазмасидаги ризатриптаннинг максимал концентрацияси  билан ўхшаш бўлган.

 

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Ҳомиладорлик даврида ризатриптанни қўллаш бўйича хавфсизлиги аниқланмаган. Ритазум препарати ҳомиладорларга нисбатан фақат ўта жиддий вазиятларда, фойда\хавф нисбати ижобийлиги эътиборга олинади. Ритазум кўкрак сути билан ажралади, шунинг учун уни лактация даврида аёлларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Ритазум препаратини қабул қилгандан сўнг 24 соат давомида чақалоқни кўкрак билан эмизишни тўхтатиш йўли орқали препарат таъсирини минималаштириш керак.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

РИТАЗУМ tabletkalar rasmlari

product

RITAZUM tabletkalari 10mg N6

product

RITAZUM tabletkalari 10mg N2

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

RITAZUM tabletkalar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

RITAZUM tabletkalar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

RITAZUM tabletkalar dori vositasi Laboratorios Lesvi S.L. (Ispaniya) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Og'riq qoldiruvchi

RITAZUM tabletkalar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

RITAZUM tabletkalar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

RITAZUM tabletkalar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

РИТАЗУМ tabletkalar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.