Hududni tanlang
group

РИНФАНТ eritma

Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) va boshqalar
Faol moddalar:
Glyukoza, Kaliya xlorid, Kalsiya xlorid digidrat, Magniya xlorida geksagidrat, Natriya asetata trigidrat, Natriya xlorid, magniya xlorid

RINFANT eritmaning dorixonalardagi narxlar

product
RINFANT infuziya uchun eritma 250ml
Jurabek Laboratories OT MChJ
product
RINFANT infuziya uchun eritma 100ml
Jurabek Laboratories OT MChJ

Yo'riqnoma RINFANT eritma

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

·      янги туғилган чақалоқлар, гўдаклар ва кичик ёшли болаларда периоперацион даврда инфузион даволаш ўтказилганда организмни энергетик эҳтиёжларни қисман қоплаш билан суюқлик ва элетролитлар билан таъминлаш;

·      қон томирлар ички ҳажмини қисқа муддатли тўлдириш учун;

·      изотоник дегидратация (сувсизланиш) да қўлланилади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

·      препаратнинг компонентларга ўта юқори сезувчанлик;

·      гипергидратация;

·      гиперкальциемия;

·      гипергликемия;

·      гипернатриемия;

·      гиперкалиемия;

·      гиперхлоремия;

·      суюқликни катта ҳажмларда юбориш мумкин бўлмаган ҳолатлар (мия шиши, ўпка шиши);

·      анурия;

·      метаболик алкалоз;

·      оғир буйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Farmakodinamikasi

Ринфант углеводлар 1% ли глюкоза эритмаси кўринишида ва изотоник концентрацияда қонни асосий ионлар мувозанатланган аралашмасини сақловчи мажмуавий тузли плазмани ўрнини босувчи эритма ҳисобланади.Метаболик ацидозни бартараф қилади, қонни кислота-ишқорий ҳолатини ва сув-электролит таркибини нормаллаштиради.Препаратнинг даволаш самараси қон айланиш ҳажмини вақтинча ошиши, натрий, калий, магний ва кальций ионларни танқислигини тўлдириши, шунингдек ацетат ионларни бикарбонатга айланиши билан ўзаро боғланган.Ринфантдиурези кучайтиради, антиагрегант хусусиятга эга, микроциркуляцияни яҳшилайди, дезинтоксикацион, шокга қарши таъсир кўрсатади.

Натрий хлориди – электролит, регидратацион ва дезинтоксикацион таъсир намоён қилади. Турли патологик ҳолатларда натрий ва хлор ионларни танқислигини бартараф қилади. Гомеостазни ушлаб туриш учун энг муҳим элемент ҳисобланади. Хлорид хужайрадан ташқари бўшлиқни энг муҳим анион ҳисобланади, мембранали потенциалга жавоб беради, натрий метаболизми бири-бири билан чамбарчас боғлиқ. Организмнинг кислота-ишкорий мувозанатини ўзгариши хлоридлар концентрацияси ўзгариши билан боғлиқ.

Калий хлориди – электролит, сув-электролит мувозанатини тиклайди. Манфий хроно- ва батмотроп таъсир, юқори дозаларда манфий ино-, дромотроп ва ўртача диуретик таъсир намоён қилади. Нерв импульсларни ўтказиш жараёнида ишториқ қилади. ацетилхолин миқдорини оширади ва вегетатив нерв тизимини симпатик қисмининг қўзғатишини чақиради.Мушак дистрофиясида ва миастенияда скелет мушакларни қисқариш жараённи яҳшилайди.

Кальций хлориди – электролит, кальций ионларни танқислигини бартараф қилади. Кальций ионлари нерв импульсларни ўтказиш жараённи амалга ошиши, скелет ва силлиқ мушакларни қисқариш, миокард фаолияти, суяк тўқимасини шаклланиши, қон ивишиучун зарур. Хужайралар ва қон томир деворларини ўтқазувчанлигини камайтиради, яллиғланиш реакциялар ривожланишини олдини олади, инфекцияларга организмнинг чидамлигини оширади ва фагоцитозни аҳамиятли кучайтириши мумкин.

Магний – нерв тизимининг қўзғалувчанлигини нормаллаштирадди, спазмолитик ва қон томир кенгатирувчи хусусиятлар ва ичак перистальтикасини рағбатлантириш, сафро чиқарилиш қобилиятига эга. Магний тузлари ферментатив жараёнларда иштироқ этади. Бундан ташқари магний оқсил ва нуклеин кислоталар синтезида, энергияни ташиш, сақлаш ва утилизацияси ва нейрокимёвий ўтказиш ва мушак қўзғалувчанлигини бошқаришида иштироқ қилади. Пресинаптик мембрана орқали кальций ионлари ўтишига тўсқинлик қилади, кальций физиологик антагонисти ҳисобланади, хужайра ички калий мувозанатини назорат қилади, нерв тўқимасида ацетилхолин миқдорини камайтиради ва тромбоцитлар агрегациясини сусайтиради.

Глюкоза–етарли дозалашни таъминлашда тез сув танқислигини тўлдиради, организмда моддалар алмашув турли жараёнларда иштироқ этади, калория манбаи ҳисобланади, осон метаболизмга учрайди, организмдан оқсил ва азот йўқолишини камайтириши мумкин, гликогенни чўкишига ёрдам беради ва кетозни камайтиради ёки олдини олади.Организмда оксидланиш-қайтарилиш жараёнларни кучайтиради, жигар антитоксик функциясини яҳшилайди, юрак мушакларини қисқарувчанлик фаолиятини кучайтиради,  бир қисм энергетик харажатларни, бир қатор патологик ҳолатларда организмнинг заҳиралар ҳисобига қоплайди, чунки осон ўзлаштираладиган углеводлар манбаи ҳисобланади. Глюкозанинг калория қиймати тахминан 16 кДж ёки 3,75 ккал/л ни ташкил қилади.Организмни глюкоза билан таъминлаш нерв тизимининг тўқималарни, эритроцитлар ва буйракнинг мия моддаси ишлаб туриши учун зарур.

Farmakologik ta'sir

Ринфант вена ичига юборилиши туфайли уни барча компонентларни биокираолишлиги 100% ни ташкил қилади.Препарат қон томирларда қисқа муддат давомида ушланиб қолади, бундан кейин интерстициал ва хужайра ички секторига ўтади. Биринчи навбатда инфузия вақтида глюкоза қон томирлар ичига тушади ва кейинчалик хужайра ички бўшлиғига ўтади.

Натрий и хлорид асосан хужайрадан ташқари бўшлиқда тақсимланада, калий эса хужайралар ичида жойлашади. Калий хужайра ташқари суюқлик ва хужайралараро бўшлиқ орасида мувозанатга эришади. Калий динамик ион ҳисобланади, организмни эҳтиёжларига мувофиқ равишда хужайра ички ва хужайрадан ташқари бўшлиқ орасида доимо кўчиб ўтади.

Глюкоза – организм билан тўлиқ ўзлаштирилади, буйрак орқали чиқарилмайди.

Юбориш вақтида сийдик билан ацетатни чиқарилиши ошади. Аммо организмнинг тўқималарда унинг метаболизми шунчалик тез ўтадиганки, унинг кўп бўлмаган миқдори сийдикка тушади.

Маҳсус клиник ҳоллардаги фармакокинетикаси

Сурункали буйрак етишмовчилигида препаратни буйрак орқали чиқарилиш миқдори камайиши мумкин.

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Препарат педиатрияда қўлланиши учун мўлжалланган ва ҳомиладорлик ва лактацияда Ринфант препаратни қўллаш тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас. Ҳомиладорлик даврида фақат она учун кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўллаш мумкин.

Юбориш ҳажми, электролитларни концентрацияси ва кислота-ишкорий мувозанатини доимий мониторингда кўрсатмалар бўйича препарат қўлланганда асоратлар пайдо бўлмайди.


Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

РИНФАНТ eritma rasmlari

product

RINFANT infuziya uchun eritma 250ml

product

RINFANT infuziya uchun eritma 100ml

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

RINFANT eritma dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

RINFANT eritma dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

RINFANT eritma dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) SP OOO Jurabek Laboratories (O'zbekiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Qon va qon aylanishi

RINFANT eritma dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

RINFANT eritma dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

RINFANT eritma haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

РИНФАНТ eritma analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© med24.uz, 2023–2024. "SMART MEDIA SOLUTIONS" MASULIYATI CHEKLANGAN JAMIYATI