· травматик, операцион, гемолитик, токсик ва куйиш шокларининг олдини олиш ва даволаш мақсадида;
· оғир қон йўқотишда;
· куйиш касаллигида;
· интоксикация билан кечувчи юқумли касалликларда;
· сурункали гепатитни қайталаниши ва зўрайишида;
· сепсисда;
· операциядан олдинги тайёргарлик ва операциядан кейинги даврда;
· тромбоз, тромбофлебит, эндоартериит, Рейно касалликларининг олдини олиш ва даволаш мақсадида артериал ва веноз қон айланишини яхшилаш учун қўлланади.
· алкалоз;
· кўп миқдорда суюқлик юбориш мумкин бўлмаган холатлар (мияга қон қуйилиши, тромбоэмболия, юрак-қон томир декомпенсацияси, артериал гипертензия III бос., терминал буйрак етишмовчилиги);
· гипертоник дегидратация;
Эҳтиёткорлик билан: меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги, носпецифик ярали колит, геморрагик колити бўлган беморларга.
Бикарбонат эритмасидан фарқли ўлароқ, натрий лактати ёрдамида метаболик ацидознинг мувофиқлаштириш, уни моддалар алмашинувига киришишига қараб, нисбатан секинроқ ҳамда рН даражасининг кескин ўзгаришларисиз кечади. Натрий лактатининг таъсири юборилгандан 20-30 минут ўтиб намоён бўлади.
Натрий хлориди – дезинтоксикацион ва регидратацион таъсирларни намоён қилади. Турли патологик ҳолатларда натрий ва хлор ионлари танқислигини бартараф қилади.
Кальций хлориди – кальций ионлари танқислигини бартараф қилади. Кальций ионлари нерв импульсларини ўтказиш жараёни, скелет ва силлиқ мушакларини қисқариши, миокард фаолияти, суяк тўқимасини шаклланиши ҳамда қон ивиши учун зарурдир.
Калий хлориди – сув-электролит мувозанатини тиклайди. Манфий хроно- ва батмотроп таъсир, юқори дозаларда – манфий ино-, дромотроп ва ўртача сийдик хайдовчи таъсирларини намоён этади. Нерв импульсларини ўтказиш жараёнида иштирок этади. Ацетилхолин миқдорини оширади ва вегетатив нерв тизимининг симпатик бўлимини қўзғатади. Мушак дистрофияси ва миастенияда скелет мушакларини қисқариш жараёнини яхшилайди.
Қон томирига юборилганда натрий лактатидан натрий, углерод икки оксиди ва сув ажралиб чиқади, улар натрий бикарбонатини ҳосил қилади, бу эса қон ишқорий заҳирасининг ортишига олиб келади. Юборилган натрий лактатининг фақат ярмигина (L изомери) фаол ҳисобланади, қолган ярми эса (D изомери) метаболизмга учрамайди ва сийдик орқали чиқарилади.
Натрий хлорид айланаётган қон ҳажмини (АҚҲ) фақатгина вақтинчалик оширган ҳолда қондан тез чиқиб кетади. Диурезни кучайтиради.
RESORBILON infuziya uchun eritma 500ml
RESORBILON infuziya uchun eritma 100ml
RESORBILON infuziya uchun eritma 250ml
Meglyumina natriya suksinat
natriya laktat i sorbitol, Natriya xlorid, Kaliya xlorid, magniya xlorid, kalsiya xlorid
Sorbitol, Natriya laktat, Natriya xlorid, kalsiya xlorid, Kaliya xlorid, Magniya xlorida geksa...
dekstroza (glyukoza), Natriya xlorid
Natriya laktat, Kaliya xlorid, kalsiya xlorid, Natriya xlorid