Яллиғланиш жараёнини камайтиришдан ташқари серратиопептидаза яллиғланган тўқималардан оғриқ аминини ажралиб чиқишини блоклаш орқали оғриқни камайтиради.
Серратиопептидаза қондаги альфа-2-макроглобулин билан 1:1 нисбатда унинг антигенлигини яширади, аммо у ўзининг ферментатив фаоллигини сақлаб қолади. Серратиопептидаза яллиғланиш ўчоғидаги экссудатга тушади ва унинг қондаги миқдори аста-секин камаяди.
Серратиопептидаза капилляр қон-томирларнинг дилатациясини камайтиради ва брадикинин, гистамин ва серотонин гидролизи ёрдамида уларнинг ўтказувчанлигини назорат қилади. Серратиопептидаза плазмин ингибиторларини блоклайди ва шу тариқа плазминнинг фибринолитик фаоллигига ёрдам беради.
Перорал қабул қилинганида серратиопептидаза меъда-ичак йўлларидан сўрилади ва тизимли қон айланиши орқали организмнинг барча тўқималарига тақсимланади. У яллиғланган тўқималарда юқорироқ концентрацияларга эришади. Препаратнинг кўп миқдори лимфа ва қонда бўлади. Лимфадаги концентрацияси қондаги концентрациясидан икки марта юқорилиги аниқланган. Серратиопептидазанинг яллиғланиш экссудатидаги миқдори аста-секин ошади ва қондаги миқдори камаяди, бу серратиопептидаза яллиғланган соҳага тез ташилишини кўрсатади.
REPEP 10 tabletkalari 10mg N100
REPEP 20 tabletkalari 20mg N100
serratiopeptidaza
serratiopeptidaza
serratiopeptidaza
serratiopeptidaza