Hududni tanlang
group

PROJESTOJEL gel

Besins Healthcare S.A., Belgiya proizvedeno: Besins Manufacturing Belgium S.A. (Belgiya)
Faol moddalar:
Progesteron
Ishlatishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing
Narx: 130 000 so'mdan

PROJESTOJEL gelning dorixonalardagi narxlar

product
PROJESTOJEL gel 80g 1%
Besins Healthcare S.A., Belgiya proizvedeno: Besins Manufacturing Belgium S.A.
130 000 so'mdan Dorixonalar ro'yxati

Yo'riqnoma PROJESTOJEL gel

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

мастодиния;

- диффуз фиброз­кистозли мастопатияда қўлланилади.


Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

фиброз­кистоз мастопатиянинг тугунли шаклларида;

- келиб чиқиши номаълум бўлган сут безларини ўсмалари (ўсмасимон ҳосилалар);

- препаратнинг ҳар қандай компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик;

- сут бези ёки жинсий аъзолар ракида (монотерапия шаклида);

- ҳомиладорликда (II ва III учойликда) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Жигар етишмовчилиги; буйрак етишмовчилиги; бронхиал астма; тутқаноқ; мигрень; депрессия; гиперлипопротеинемия; бачадондан ташқари ҳомиладорлик; аборт олдидан; тромбозларга мойиллик, флебит ёки тромбоэмболик касалликларнинг ўткир шакллари; келиб чиқиши номаълум бўлган қиндан қон кетиши; порфирия; артериал гипертензия; қандли диабетда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Farmakodinamikasi

Прогестероннинг таъсири бир томондан эстрогенлар рецепторларини блокланишига асосланади, бунинг натижасида тўқималардан суюқликни сўрилиши яхшиланади, сут йўлларини сиқилиши камаяди; бошқа томондан ­ сут бези тўқималарида пролактин рецепторларини блокланишига асосланади, бу лактопоэзни пасайишига олиб келади. Шундай қилиб, препаратни маҳаллий қўлланиши қўллаш майдонида прогестероннинг юқори концентрациясини ҳосил қилиб, тизимли таъсир кўрсатмайди ва ноҳуш ножўя самаралардан сақланиш имконини беради.

Прожестожелнинг таъсир механизми сут безларининг тўқималарида прогестероннинг концентрациясини ошишига асосланади. Препаратнинг фаол компоненти микронлаштирилган прогестерон ҳисобланади. Прогестерон сут безларининг тўқималарида эстрогенлар рецепторларининг экспрессиясини пасайтиради, шунингдек эстрадиолни анча кам фаол бўлган эстронга оксидловчи ферментларнинг махсулотларини (17 бета­гидроксистероиддегидрогеназалар ва эстронсульфотрансферазалар) рағбатлантириш орқали фаол эстрогенларнинг локал даражасини камайтиради ва сўнгра эса, эстронни боғлаб олиб, нофаол эстронсульфатга айланади. Шундай қилиб, прогестерон сут бези тўқималарига эстрогенларнинг пролифератив таъсирини чеклайди. Шунингдек, прогестерон буйрак найчаларида қайта сўрилишини пасайтириши ва ҳужайра фильтрациясини ошириши ҳисобига, бироз натрийдиуретик самарага эга бўлиб, бу билан сут безининг безли компонентларини секретор ўзгариши ва бунинг оқибатидаги оғриқ синдромини ривожланиши (масталгия ёки мастодиния) сабабли суюқликни тутилишини олдини олади. Шу билан бир қаторда, гестагеннинг трансдермал юбориш усули ҳам без эпителийининг ва қон-томир тўрларини ҳолатига таъсир қилиш имконини беради, бунинг натижасида капиллярларнинг ўтказувчанлиги пасаяди, демак, сут бези тўқималарининг шиш даражаси камаяди ва масталгиянинг симптомлари йўқолади.

Farmakologik ta'sir

Трансдермал юбориш усулида Прожестожель жигарда парчаланмасдан ва организмга ноҳуш тизимли самаралар кўрсатмасдан сут безлари тўқималарига етади. Прожестожель билан даволашда пролактин, эстрадиол ва прогестероннинг зардобдаги концентрациясини текширишларида, препаратни суртилгандан бир соатдан сўнг максимал сўрилишидан кейин гормонлар даражаси деярли ўзгармаган. Тери устига қўлланганда прогестеронни сўрилиши дозанинг 10% ни ташкил этади. Сут бези соҳаси тери устига аппликация қилиниши бир томондан препаратни қўлланилаётган дозасини камайтириш, ҳамда бошқа томондан–таъсир соҳасида юқори (тизимли оқимга қараганда 10 баравар юқори) концентрациясини хосил қилиши имконини беради. Препарат жигарда иккиламчи метаболизмга учраб, глюкурон ва сульфат кислотаси билан конъюгатлар хосил қилади. Шунингдек метаболизмда CYP2С19 изоферменти иштирок этади. Буйрак орқали–50-60%, сафро билан–10% дан ортиқроғи чиқарилади. Метаболитлар миқдорини буйрак орқали чиқиши сариқ тана фазасига қараб ўзгариб туради.

     

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Прожестожелни ҳомиладорлик даврида қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқ. Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила ва бола учун потенциал ҳавфдан устун бўлсагина қўллаш мумкин.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

PROJESTOJEL gel rasmlari

product

PROJESTOJEL gel 80g 1%

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

PROJESTOJEL gel dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

PROJESTOJEL gel dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

PROJESTOJEL gel dori vositasi Besins Healthcare S.A., Belgiya proizvedeno: Besins Manufacturing Belgium S.A. (Belgiya) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Tanosil tizimi

O'zbekistonda dorixonalarda PROJESTOJEL gel dori vositasi qancha turadi?

PROJESTOJEL gel dori vositasining boshlang'ich narxi - 130 000 so'mdan.

PROJESTOJEL gel dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

PROJESTOJEL gel dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

PROJESTOJEL gel haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

PROJESTOJEL gel analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.