Hududni tanlang
group

POMPEZO kapsulalar

Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S. (Turkiya)
Faol moddalar:
Ezomeprazol
Ishlatishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing
Narx: 113 900 so'mdan

POMPEZO kapsulalarning dorixonalardagi narxlar

product
POMPEZO kapsulalar 40mg N28
Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
113 900 so'mdan Dorixonalar ro'yxati
product
POMPEZO kapsulalar 20mg N28
Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.

Yo'riqnoma POMPEZO kapsulalar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

•       Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (ГЭРК) (эрозив рефлюкс-эзофагитни даволаш ва узоқ муддат самарасини тутиб турувчи даволаш;

•       меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида Helicobacter pylori эрадикацияси мажмуавий даволаш таркибида;

•       меъда ва ўн икки бармоқ ичакни, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) ни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган, ярасини олдини олиш;

•       патологик гиперсекреция (шу жумладан Золлингер-Эллисон синдроми) билан характерланадиган ҳолатларда қўлланади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

Протон помпа ингибиторларига юқори сезувчанликда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Farmakodinamikasi

Эзомепразол – омепразолнинг S-изомери бўлиб, махсус йўналтирилган таъсир механизми туфайли, меъда шираси секрециясини пасайтиради; меъданинг шиллиқ қаватидаги париетал ҳужайраларнинг протон насоси ингибитори ҳисобланади. Эзомепразол – кучсиз асосдир, у париетал ҳужайралардаги секретор найчаларнинг кислотали муҳитида концентрацияланади ва фаол шаклига ўтади, у ерда протон насоси - Н+К+-АТФаза ферментини ингибиция қилади, шунингдек базал ҳамда рағбатлантирилган кислота секрециясини сусайтиради.

Эзомепразолнинг таъсири перорал қабул қилинганидан сўнг бир соат давомида ривожланади. Препарат 20 мг дан суткада 1 марта 5 кун давомида ҳар куни қабул қилинганида хлорид кислотасининг ўртача максимал концентрацияси пенгастрин таъсирида рағбатлантирилгандан кейин 90% га пасаяди. Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (ГЭРК) бўлган пациентларда ва эзомепразол 20 мг ёки 40 мг дозада ҳар куни перорал қабул қилингандан сўнг 5 кундан кейин клиник симптомлар бўлган пациентларда меъда шираси рН ни 4 дан юқори қиймати ўртача 13-17 соат давомида (препаратнинг дозасига қараб) ушланиб турган.

Кислота секрециясини сусайишини терапевтик самаралари

Рефлюкс-эзофагитни даволашда эзомепразолни 40 мг дозадаги яққол ифодаланган клиник самараси 4 ҳафта давомида даволангандан сўнг 78% беморларда, 8 ҳафта давомида даволангандан кейин эса – 93% беморларда кузатилади.

Эзомепразолни мувофиқ антибиотиклар билан бирга бир ҳафта давомида қўллаш Helicobacter pylori самарали эрадикациясини тахминан 90% ҳолларда таъминлайди. Асоратланмаган яра касаллиги бўлган пациентларни бир ҳафталик эрадикацион даволаш курсидан кейин ярани битиши ва симптомларни бартараф қилиш учун кейинчалик меъдадаги безлар секрециясини пасайтирувчи препаратлар билан монотерапия ўтказиш талаб этилмайди.

Кислота секрециясини сусайиши билан боғлиқ бўлган бошқа самаралар

Антисекретор терапияни ўтказиш вақтида кислота секрециясини пасайиши натижасида қон плазмасида гастриннинг концентрацияси ошади.

Гистамин ишлаб чиқарадиган эндокрин ҳужайраларнинг (ECL-ҳужайралар) миқдорини, айрим пациентларда эзомепразол билан узоқ муддат даволанганда кузатиладиган, ошиши қон плазмасида гастриннинг даражасини ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Farmakologik ta'sir

Сўрилиши ва тақсимланиши. Эзомепразол кислотали муҳитда барқарор эмас. Препарат ичакда тез сўрилади, қон плазмасида максимал концентрациясига ичга қабул қилингандан сўнг тахминан 1-2 соатдан кейин эришилади. Ичга 40 мг дозада бир марта қабул қилинганидан сўнг мутлоқ биокираолишлиги 64% ни ташкил этади ва такроран қабул қилинганида 89% гача ошади. Мувозанатли концентрацияда тақсимланиш ҳажми соғлом одамларда тана вазнига тахминан 0,22 л/кг ни ташкил этади. Эзомепразолнинг тахминан 97% плазма оқсиллари билан боғланади. Овқатланиш эзомепразолнинг сўрилишини секинлаштиради ва пасайтиради, бироқ бу препаратнинг антисекретор самарасини пасайтирмайди.

Метаболизми ва чиқарилиши. Эзомепразол цитохром Р450 ферментлар тизими иштирокида тўлиқ метаболизмга учрайди.

Умумий клиренси – бир марта қабул қилинганидан сўнг соатига тахминан 17 л ни ва такроран қабул қилинганидан сўнг соатига тахминан 9 л ни ташкил этади. Ярим чиқарилиш даври препаратнинг дозаси суткада бир марта такроран қабул қилинганидан сўнг 1,3 соатни ташкил этади. Эзомепразол суткада 1 марта қабул қилинганида организмда кумуляция бўлишига тенденциясиз дозалар орасидаги вақт давомида қон плазмасидан бутунлай чиқарилади

Эзомепразолнинг асосий метаболитлари меъда секрециясига таъсир қилмайди. Эзомепразолнинг тахминан 80% сийдик билан метаболитлар шаклида, қолган қисми ахлат билан чиқарилади. 1% дан камроқ қисми сийдик билан ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Кекса ёшдаги (71-80 ёш) пациентларда эзомепразолнинг метаболизми аҳамиятли даражада ўзгармайди.

Жигар фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда препаратнинг метаболизм тезлиги пасаяди, бу “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдони (AUC) ни икки марта ошишига олиб келади. Шунинг учун бундай пациентларда препаратнинг максимал дозаси суткада 20 мг дан ошмаслиги керак.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

POMPEZO kapsulalar boshqa turlari

POMPEZO kapsulalar rasmlari

product

POMPEZO kapsulalar 40mg N28

product

POMPEZO kapsulalar 20mg N28

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

POMPEZO kapsulalar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

POMPEZO kapsulalar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

POMPEZO kapsulalar dori vositasi Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S. (Turkiya) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Kislotalikning buzilishi

O'zbekistonda dorixonalarda POMPEZO kapsulalar dori vositasi qancha turadi?

POMPEZO kapsulalar dori vositasining boshlang'ich narxi - 113 900 so'mdan.

POMPEZO kapsulalar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

POMPEZO kapsulalar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

POMPEZO kapsulalar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

POMPEZO kapsulalar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.