Hududni tanlang
group

PLAZMAFOR eritma

Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) va boshqalar
Faol moddalar:
Gidroksietilkraxmal

PLAZMAFOR eritmaning dorixonalardagi narxlar

product
PLAZMAFOR infuziya uchun eritma 250ml 6%
Jurabek Laboratories OT MChJ
product
PLAZMAFOR infuziya uchun eritma 100ml 10%
Jurabek Laboratories OT MChJ
product
PLAZMAFOR infuziya uchun eritma 100ml 6%
Jurabek Laboratories OT MChJ
product
PLAZMAFOR infuziya uchun eritma 250ml 10%
Jurabek Laboratories OT MChJ
product
PLAZMAFOR infuziya uchun eritma 500ml 6%
Jurabek Laboratories OT MChJ
product
PLAZMAFOR infuziya uchun eritma 500ml 10%
Jurabek Laboratories OT MChJ

Yo'riqnoma PLAZMAFOR eritma

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Гиповолемия ва шок: куйишларда, жароҳатларда, операцияларда, ўткир қон йўқотишларда, инфекцион касалликларда ва шу каби холатларда қўлланилади; терапевтик гемодилюцияда (шу жумладан изоволемик гемодилюцияда): центрифуга қилиш йўли билан лейкоцитар массани йиғишни оширишда (лейкоферезда қўшимча востита сифатида) хам қўлланилади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

Гидроксиэтилкрахмал ва препаратнинг таркибига кирувчи бошқа ташкил қилувчи компонентларига ўта юқори сезувчанлик, гипергидратация, гиперволемия, қон ивишини яққол бузилиши декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, ўпкаларни шишининг кардиоген шакли, бош мия ички қон кетишлари, олиго- ва анурия билан кечувчи буйрак етишмовчилигида (гиповолемия билан боғлиқ бўлмаган) қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида, геморрагик диатезларда, мия ички босимини ошиши, дегидратация холатларида, (олдиндан муофиклаштирувчи даволашни ўтказиш талаб қилинади), сув-электролит мувозанатини яққол бузилишларида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим

 

Farmakodinamikasi

Плазмафор инфузион эритмаси – бу натрий хлоридининг изотоник эритмасидаги гидроксиэтил крахмал синтетик коллоидининг ўртача молекуляр вазни 200 000 дальтон ва моляр ўрин алмашиниш даражаси 0,45-0,55 бўлган 6% (изотоник эритма) ва 10% (гиперонкотик) ли эритмаси.

Плазмафор препаратини оригинал субстанциясининг физик-кимёвий хусусиятлари, гиповолемия ва шокда, шунингдек терапевтик гемодилюция учун қўлланганда: марказий ва периферик гемодинамикани, микроциркуляцияни нормаллашиши, аъзо ва тўқималарга кислородни етказиб бериш ва улар томонидан сарфланиши яхшиланиши, капиллярлар деворларини тикланиши (қон томири деворларини ўтказувчанлигини нормаллашиши), маҳалий яллиғланиш реакцияларини камайиши, тўлақонли иммун жавобни фаоллашуви, мўътадил гемодилюция фонида қоннинг шаклли элементларини, физиологик тўпланган жойдан сафарбар қилиниши ва фаол метаболизмга жалб килиниши ҳисобига препаратнинг юқори терапевтик самарадорлигини таъминлайди.

Сувни боғлаш ва ушлаб қолиш ҳисобига, препарат юборилган суюқлик ҳажмининг 100% ни (6% эритма учун) ва 130-140% ни (10% эритма учун) ташкил этувчи волемик таъсирга эга ва бу таъсир 4-6 соат давомида барқарор сақланиб туради.

Бундан ташқари, препарат гематокрит кўрсаткичларини пасайтириши ҳисобига қоннинг реологик хусусиятларини яхшилайди, қон плазмасини қовушқоқлигини камайтиради, тромбоцитлар агрегациясини пасайтиради ва эритроцитлар адгезиясига тўсқинлик қилади.

Амилаза таъсирида Плазмафор куйимолекуляр (70000 дальтондан кичик) фрагментларгача парчаланади, улар буйраклар орқали чиқарилади. Тузилиши бўйича ГЭК гликогенга ўхшаш, айнан шу билан унинг юқори даражада ўзлаштира олиниши ва анафилактик реакцияларни юз бериш хавфини пастлиги изохланади.

Farmakologik ta'sir

Препаратнинг қон зардобидаги максимал концентрацияси (Cmax) – 11,1±2,7 мг/мл ни ташкил қилади. Юбориш тезлиги ва инфузия қилишдан мақсадга кўра, ярим чиқарилиш вақти (Т1/2) 5-6 соатни ташкил қилади. Клиренс кўрсаткичи минутига 7,33 млни ташкил қилади. Препаратни юбориш бошланганидан кейинги, биринчи 12 соат давомида сийдикда гидроксиэтилкрахмалнинг 24,48±3,93 г миқдори (юборилган миқдорнинг 49%) аниқланади. Юборилгандан сўнг препарат буйраклар орқали (24 соат давомида тахминан 70%) ва сафро орқали чиқарилади. Плазмафор жигар, ўпка, талоқ ва лимфа тугунларига токсик таъсир кўрсатмаган холда, оз миқдорда ретикуло-эндотелиал тизими ҳужайраларида тўпланади, аммо бу клиник аҳамиятга эга эмас.

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Препарат эмбриотоксик ва тератоген таъсир кўрсатмаслиги аниқланган, бироқ препаратнинг ҳомиладорлик вақтида фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин.

Препаратни лактация даврида қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун уни аёлларга лактация даврида буюрилганда эҳтиёткорликни намоён этиш лозим.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

PLAZMAFOR eritma rasmlari

product

PLAZMAFOR infuziya uchun eritma 250ml 6%

product

PLAZMAFOR infuziya uchun eritma 100ml 10%

product

PLAZMAFOR infuziya uchun eritma 100ml 6%

product

PLAZMAFOR infuziya uchun eritma 250ml 10%

product

PLAZMAFOR infuziya uchun eritma 500ml 6%

product

PLAZMAFOR infuziya uchun eritma 500ml 10%

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

PLAZMAFOR eritma dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

PLAZMAFOR eritma dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

PLAZMAFOR eritma dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) SP OOO Jurabek Laboratories (O'zbekiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Qon va qon aylanishi

PLAZMAFOR eritma dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

PLAZMAFOR eritma dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

PLAZMAFOR eritma haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

PLAZMAFOR eritma analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.