· миокард ўткир инфаркти;
· катта қон кетишлар;
· кўз тўр пардасига қон қуйилиши;
· бош мияга қон қуйилиши, геморрагик инсульт;
· ифодаланган коронар ёки церебрал атеросклерози;
· ифодаланган юрак ритмини бузилишлари;
· порфирия;
· ҳомиладорлик ва эмизиш даврида;
· 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Юрак артерияларини кенгайтиради, миокардга кислород етказиб берилишини оширади (аҳамиятсиз антиангинал таъсир), ўпка қон томирлари – қоннинг оксигенациясини яхшилайди.
Вена ичига юборилганда коллатерал қон айланиши кучайишига, кесим бирлиги орқали оқиб ўтувчи қон ҳажми оширилишига олиб келади. Бош мияда АТФ миқдорини ошишига олиб келади, марказий нерв тизимини биоэлектрик фаолиятига ижобий таъсир қилади.
Қон ёпишқоқлигини камайтиради, тромбоцитларнинг дезагрегациясини чақиради, эритроцитларнинг эластиклигини оширади (эритроцитларнинг патологик ўзгарган деформация бўлиш даражасига таъсир кўрсатиш ҳисобига). Қон айланиши бузилган соҳаларда микроциркуляцияни яхшилайди.
Перифирик артерияларнинг окклюзион шикастланишида (“такрорланиб турадиган” оқсоқликда) юриш масофаси узайишига, тунги болдир-оёқ мушаклари тиришишилари ва тинч ҳолатдаги оғриқлар бартараф қилади.
Ярим чиқариш даври 30 минутдан 1,5 соатгача. Кўпроқ буйраклар орқали (94%) метаболитлар (кўпроқ V метаболити) кўринишида, ичаклар орқали (4%), биринчи 4 соат ичида 90%гача доза ажралиб чиқади. Препаратнинг 2%и ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Пентоксифиллин ва унинг метаболитлари қон плазмаси оқсиллари билан боғланмайди.
Кўкрак сути билан ажралиб чиқади.
Оғир буйрак функциялари бузилишларида метаболитларнинг ажралиб чиқиши секинлашади.
Жигар функциялари бузилишларида ярим чиқариш даври узайиши ва биокираолишлиги ошади.
Pentoksifillin
PENTOKSIFILLIN POLITVIST 0,02/ML konsentrat 5ml N10
PENTOKSIFILLIN 0,02/ML konsentrat 5ml N10
PENTOKSIFILLIN konsentrat 5ml 2% N10
PENTOKSIFILLIN konsentrat 10ml 2% N10
Pentoksifillin
Pentoksifillin
Pentoksifillin
Pentoksifillin