Portalimizni rivojlantirish maqsadida biz cookiesdan foydalanamiz. Saytdan foydalanishni davom etishingiz, ulardan foydalanishimizga rozilligingizni anglatadi.
Терини қуриши, тери қопламалари бутунлигини бузилиши: майда шикастланишлар, куйишлар (шу жумладан қуёшдан), тирналишлар, буллёз дерматит, абсцесс, фурункул, болдирнинг трофик яралари, ётоқ яралар, ёриқлар, операциядан кейинги асептик жароҳатлар, ёмон битадиган тери трансплантатлари, бачадон бўйни эрозияси, лактация даврида кўкракни парвариш қилиш (сут безлари сўрғичларининг ёриқлари ва яллиғланиши), эмизикли болаларни парвариш қилиш (бичилиш) да қўлланади.
Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратнинг компонентларига юқори шахсий сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Farmakodinamikasi
Пантотен кислотасининг ҳосиласидир. Организмда Дексапантенол коэнзим А нинг ташкилий қисми бўлган пантотен кислотасига айланади ва ацетилизация, углеводлар ва ёғ алмашинуви жараёнларида, ацетилхолин, кортикостероидлар, порфиринлар синтезида иштирок этади, тери, шиллиқ қаватини регенерациясини рағбатлантиради, хужайра метаболизмини меъёрлаштиради, митозни тезлаштиради ва коллаген толаларини мустаҳкамлигини оширади. Регенерация қилувчи, метаболик ва суст яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.
Farmakologik ta'sir
Маҳаллий қўлланганида тери орқали тез сўрилади ва пантотен кислотасига айланади, плазма оқсиллари билан (асосан бета-глобулин ва альбумин билан) боғланади, уни қондаги концентрацияси - 0,5-1 мг/л, қон зардобидаги 100 мкг/л ни ташкил қилади. Пантотен кислотаси организмда метаболизмга учрамайди (Ко-А га киришишидан ташқари), ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.