- Қуйи нафас йўлларининг инфекциялари: бронхит, пневмония;
- Тери ва тери ости ёғ тўқимасининг асоратланмаган инфекциялари: фолликулит, фурункулез, сарамас, импетиго, жароҳат инфекцияси;
- Меъда ва/ёки ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги (мажмуавий даволашда) – ўн икки бармоқ ичакни ўткир ярасини даволаш, Helicobacter pylori эрадикацияси учун ва яра касаллигини қайталанишлари тезлигини камайтириш учун;
- Mycobacterium avium, Mycobacterium inlracellulare чақирган, тарқалган ёки локализацияланган микобактериал инфекцияларни даволаш ҳамда олдини олиш; Mycobacterium fortuitum, Mycobacterium kansasii ва Mycobacterium chelonae чақирган локализацияланган инфекцияларни даволаш ҳамда олдини олиш учун қўлланади.
12 ёшдан бошлаб болаларга:
- Юқори нафас йўлларининг инфекциялари: фарингит, ларингит, тонзиллит, синусит, ўткир гайморит;
- Қуйи нафас йўлларининг инфекциялари: бронхит, пневмония;
- Ўткир ўрта қулоқ отити;
- Тери ва тери ости ёғ қаватининг асоратланмаган инфекциялари: фолликулит, фурункулез, сарамас, импетиго, жароҳат инфекцияси;
- Mycobacterium avium, Mycobacterium intracellulare чақирган тарқалган микобактериал инфекцияларни даволаш ва олдини олиш учун қўлланади.
- Порфирия;
- Қуйидаги препаратлар: астемизол, цизаприд, пимозид, терфенадинни бир вақтда қабул қилиш (чунки QT оралиқни узайишига ва юрак аритмиялари, жумладан қоринчалар тахикардияси, қоринчалар фибрилляцияси ҳамда “пируэт” туридаги қоринчалар тахикардиясини ривожланишига олиб келиши мумкин);
- Кларитромицин ва эрготамин ёки дигидроэрготаминни бир вақтда қўллаш (чунки эрготоксикликка олиб келиши мумкин);
- Ҳомиладорликни I уч ойлиги;
- Лактация даври;
- 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.
Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Staphylococcus spp. (шу жумладан, метициллинга сезгир Staphylococcus aureus), Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes, Streptococcus agalactiae, Streptococcus viridans, Listeria monocytogenes.
Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Moraxella (Branhamella) catarrhalis, Neisseria gonorrhoeae, Legionella pneumophila, Bordetella pertussis, Helicobacter pylori, Campylobacter jejuni.
Микобактериялар: Mycobacterium leprae, Mycobacterium kansasii, Mycobacterium chelonae, Mycobacterium fortuitum, Mycobacterium marinum, Mycobacterium avium complex ((MAC), включающий Mycobacterium avium, Mycobacterium intracellulare).
Бошқа микроорганизмлар: Mycoplasma pneumoniae, Chlamydia pneumoniae (TWAR), Chlamydia trachomatis, Helicobacter pylori, Haemophilus ducreyi, Neisseria meningitides, Ureaplasma urealyticum, Propionibacterium acnes, Propionibacterium spp., Bacteroides fragilis, Bacteroides melaninogenicus, Eubacter spp., Peptococcus spp.,Peptostreptococcus spp., Pasteurella multocida, Toxoplasma gondii, Corynebacterium spp.
β-лактамазани ишлаб чиқарилиши кларитромициннинг фаоллигига таъсир кўрсатмайди.
Enterobacteriaceae, Pseudomonas spp., шунингдек лактазани парчаламайдиган грамманфий бактериялар кларитромицинга сезгир эмас. Стафилококларнинг метициллин ва оксациллинга чидамли бўлган кўпчилик штаммлари кларитромицинга резистентдир. Кларитромицинга ва макролидлар гуруҳига мансуб бўлган бошқа антибиотикларга, шунингдек линкомицин ва клиндамицинга кесишган резистентлик ривожланиши мумкин.
Одам организмида кларитромициннинг асосий метаболити – 14-гидрокси-кларитромицинни Haemophilus influenzae га қарши микробиологик фаоллиги кларитромицинга нисбатан 2 марта юқоридир. Дастлабки модда ва унинг асосий метаболити кўрсатилган микроорганизмга нисбатан ё аддитив, ёки синергик таъсир кўрсатади. Бироқ, MAC га 14-гидроксикларитромицин дастлабки бирикмасига нисбатан фаоллиги 4-7 марта камроқ. MAC га қарши бундай фаолликни клиник аҳамияти маълум эмас.
Кларитромицин организмнинг тўқималари (ўпка, танглай муртаклари, сўлак, балғам ва ўрта қулоқ, тери ва организмнинг юмшоқ тўқималари) ва суюқликларига осон ўтади, у ерда зардобдаги концентрациясидан деярли 10 марта ортиқ концентрацияга эришади. Ярим чиқарилиш даври 250 мг дозаси қабул қилинганидан сўнг 3 соатдан 4 соатгача бўлган вақтни ташкил этади; 500 мг дозаси қабул қилинганидан сўнг 5 соатдан 7 соатгача бўлган вақтни ташкил этади. Клаитромициннинг 20% дан 30% гача қисми буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда, қолган қисми метаболитлар ҳолида чиқарилади.
ORADRO tabletkalari 250mg N14
ORADRO tabletkalari 500mg N14
Ekonazol
Klaritromisin
Klaritromisin