Hududni tanlang
group

НУБЕТАЛ eritma

Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) va boshqalar
Faol moddalar:
salbutamol sulfat
Ishlatishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing

NUBETAL eritmaning dorixonalardagi narxlar

product
NUBETAL eritma dlya ingalyasiy 2mg N10
Jurabek Laboratories OT MChJ
product
NUBETAL eritma dlya priema vnutr 5ml 2mg/5ml N10
Jurabek Laboratories OT MChJ

Yo'riqnoma NUBETAL eritma

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

1.   Бронхиал астма:

-     бронхиал астма, шу жумладан оғир кечувчи бронхиал астмани зўрайишида хуружларни бартараф этиш;

-     аллергенлар таъсири билан боғлиқ ёки жисмоний ўриқиш оқибатида чақирилган бронхоспазм хуружларини олдини олиш;

-     бронхиал астмани узоқ вақт самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашнинг бир компоненти сифатида қўллаш.

2.   Нафас йўлларининг қайтувчан обструкцияси билан кечувчи ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК), сурункали бронхитда қўлланади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

·            Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

·            юрак ишемик касаллиги;

·            оғир юрак етишмовчилиги;

·            юрак ритми бузилишлари (пароксизмал тахикардия, политоп юрак қоринчалари экстрасистолияси);

·            миокардит;

·            юрак нуқсонлари, аортал стеноз;

·            тутқаноқ;

·            пилородуоденал стеноз;

·            носелектив бета-адреноблокаторларни бир вақтда қабул қилиш;

·            буйрак ва жигар етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, глаукома, гипертиреоз, феохромоцитома, декомпенсацияланган қандли диабет, буйрак ва жигар касалликлари, ҳомиладорлик, лактация даврида, 18 ойликгача бўлган болаларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

 

Farmakodinamikasi

Нубетал бета2-адренорецепторларнинг селектив агонистидир. Терапевтик дозаларда у миокарднинг бета1-адренорецепторларига аҳамиятсиз таъсир кўрсатиб, бронхларнинг силлиқ мушакларидаги бета2-адренорецепторларга таъсир кўрсатади. Бронхларнинг спазмини олдини олиб ёки бартараф этиб, яққол бронходилатацияловчи самара кўрсатади, нафас йўлларида қаршиликни камайтиради. Ўпканинг ҳаётий хажмини оширади. Тавсия этилаётган терапевтик дозаларда юрак-қон томир тизимига салбий таъсир кўрсатмайди, артериал босимни ошишини чақирмайди. Шу гуруҳга мансуб бошқа дори воситаларига нисбатан, камроқ даражада мусбат хроно- ва инотроп таъсир кўрсатади. Коронар артерияларнинг кенгайишини чақиради. Бир қатор метаболик самараларга эга: қонда калий концентрациясини камайтиради, гликогенолиз ва инсулин секрециясига таъсир кўрсатади, гипергликемик (айниқса бронхиал астмаси бўлган пациентларда) ва ацидоз ривожланиши хавфини ошириб, липолитик самара кўрсатади.

Ингаляция қилинганда таъсири тез бошланади, самарасини бошланиши – 5 минутдан кейин, максимум – 30-90 минутдан кейин (максимал самаранинг 75% га 5 минут давомида эришилади), давомийлиги – 4-6 соатни ташкил этади.

Farmakologik ta'sir

Сўрилиши ва тақсимланиши. Ингаляцион юборилгандан кейин юборилган дозанинг 10-20% қуйи нафас йўлларига етиб боради. Дозанинг қолган қисми ингаляторда қолади ёки бурун-ҳалқум шиллиқ қаватига чўкади ва сўнгра ютиб юборилади. Нафас йўлларининг шиллиқ қаватига тушган фракцияси ўпка тўқимаси ва қонга сўрилади, лекин ўпкада метаболизмга учрамайди. Препаратнинг таъсирини бошланиши ингаляциядан кейин 4-5 минутга тўғри келади, таъсир давомийлиги 4-6 соатни ташкил этади. Сальбутамолнинг плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси тахминан 10% ни ташкил қилади.

Метаболизми ва чиқарилиши. Тизимли қон оқимига тушганидан сўнг препарат жигарда метаболизмга учрайди ва асосан буйраклар оқали ўзгармаган ҳолда ва фенол сульфати метаболити кўринишида чиқарилади. Бурун-ютқундан овқат ҳазм қилиш тизимига тушган препаратнинг дозаси меъда-ичак йўлларидан сўрилади ва жигарда метаболизмининг биринчи босқичи кечади ва фенол сульфати бирикмаси ҳосил бўлади, сўнгра буйрак орқали чиқарилади.

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Нубетал ҳомиладорлик вақтида фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомилага мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган ҳолдагина буюрилади.

Нубетал кўкрак сутига ажралиб чиқиши мумкинлиги туфайли, она учун кутилаётган фойда, бола учун мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган вазиятлардан ташқари, лактация даврида уни буюриш тавсия этилмайди.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

НУБЕТАЛ eritma rasmlari

product

NUBETAL eritma dlya ingalyasiy 2mg N10

product

NUBETAL eritma dlya priema vnutr 5ml 2mg/5ml N10

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

NUBETAL eritma dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

NUBETAL eritma dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

NUBETAL eritma dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ (O'zbekiston) SP OOO Jurabek Laboratories (O'zbekiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Nafas olish tizimi

NUBETAL eritma dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

NUBETAL eritma dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

NUBETAL eritma haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© med24.uz, 2023–2024. "SMART MEDIA SOLUTIONS" MASULIYATI CHEKLANGAN JAMIYATI