Ножўя самаралар тез-тезлиги қуйидагича белгиланади:
- жуда кенг тарқалган: 10 нафардан бир пациентдан кўп ҳолат
- кенг тарқалган: 100 нафардан 1-10 пациент
- ғайри оддий: 1000 нафардан 1-10 пациент
- кам учрайдиган: 10000 нафардан 1-10 пациент
- жуда кам учрайдиган: 10000 нафардан 1 пациентдан кам ҳолат
- номаълум: тез-тезлигини мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди.
Ҳаёт учун потенциал хавфли ноҳуш ножўя самаралар:
- бош мияга қон қуйилиши ва ўпка шиши билан кечувчи ўткир гипертония.
Норепайн билан даволаш вақтида қуйидаги ножўя таъсирлар кузатилиши мумкин:
Жуда кенг тарқалган ножўя самаралар:
- анатомик жиҳатдан шунга мойил пациентларда ўткир глаукома (кўз тўқималарида босимни ошиши) (2-бўлимга қаранг).
- артериал гипертония (юқори қон босими) (2-бўлимга қаранг);
- тўқималар гипоксияси (тўқималарга кислородни тушишини камайиши);
- ўта кучли вазоконстриктор таъсири туфайли шикастланиш (тўқималарни қон билан таъминланишини камайиши).
Кенг тарқалган ножўя самаралар:
- тахикардия (юрак ритмини тезлашиши) (2-бўлимга қаранг);
- брадикардия (юрак ритмини секинлашиши) (2-бўлимга қаранг);
- аритмия (юрак римида ўзгаришлар) (2-бўлимга қаранг);
- юрак бўлмачаларини липпилаши;
- юрак мушакларини қисқарувчанлигини ошиши;
- ўткир юрак етишмовчилиги.
Ғайри оддий ножўя самаралар:
- безовталик;
- уйқусизлик;
- онгни чалкашиши;
- бош оғриғи;
- психотик статус (хулқ-атворни бузилиши);
- ҳолсизлик;
- тремор
- диққатни жамлашни пасайиши;
- анорексия (иштаҳани йўқолиши);
- кўнгил айниши;
- қусиш;
- нафас олишни қийинлашиши;
- диспноэ (ҳансираш);
- юбориш жойда таъсирланиш ва некрозни юз бериши мумкинлиги;
- юзни оқириши ва қон томирларни трайиши;
- ўткир глаукома (кўз тўқималарида босимни ошиши) (2-бўлимга қаранг).
Номаълум ножўя самаралар:
- юракни тўхтаб қолиши,
- юрак оқибатида тўсатдан ўлим,
- тромбозга олиб келувчи қонда тромбоцитлар даражасини ошиши,
- қўрқув,
- жиззакилик,
- сийдик тутлиши,
- креатинин индексини пасайиши
- глюкоза метаболизмини ўзгариши (инсулинга сезувчанликни камайиши) (2-бўлимга қаранг).
- жадал стресс таъсир туфайли юрак мушагини издан чиқиши (Tako-Tsubo кардиомиопатияси) (2-бўлимга қаранг).
Доза ошириб юборилганда ёки ўта сезувчан пациентларда одатдаги дозалар қўлланганда қуйидаги ноҳуш самаралар кўпроқ пайдо бўлади:
- тери қопламаларини оқариши;
- кучли терлаш;
- қусиш;
- кўкракда оғриқ;
- стенокардия;
- гипертония;
- ёруғликка қарай олмаслик.
Қон босимини бир маромда ушлаб туриш учун норэпинефринни узлуксиз юбориш, қон ҳажмини ўрни қопланмаган ҳолларда қуйидаги белшилар юз бериши мумкин:
- қон томирларни жиддий периферик ва рефлектор торайиши;
- буйракда қон оқими ҳажмини камайиши;
- сийдикни ҳосил бўлишини камайиши;
- тўқималарда кислород етишмовчилиги;
- қонда сут кислотаси даражасини ошиши.
Норэпинефринни экстравазацияси (эритмани қон томирларидан тўқималарга ўтиши) эритмани қуйиш жойида некрозга олиб келади. Препаратни узоқ муддат қуйиш натижасида қўл-оёқлар гангренаси юз бериши мумкин. Юбориш жойидаги реакциялар иссиқ компресслар ёрдамида ва юбориш соҳасини фентоламин билан ишлов бериш билан камайтириш мумкин (2-бўлимга қаранг).
Норэпинефрин каби ҳар қандай кучли вазопрессор препаратни узоқ муддат давомида юбориш қон ҳажмини камайишига олиб келиши мумкин, бу ҳолат тегишли сувли эритмаларни узлуксиз қуйиш ва электролитлар билан ўринбосар даволаш ёрдамида тузатилиши лозим. Агар қон ҳажми мувофиқлаштирилмаса, норэпинефринни юбориш тўхтатилганидан кейин гипотония юз бериши мумкин ёки қон босими қон ҳажми пасайиши шароитида оғир периферик ва висцерал вазоконстрикция хавфи билан тутиб турилади.
NOREPAYN eritma 4ml 1mg/ml N10
NOREPAYN eritma 4 ml 8mg N10