Hududni tanlang
group

NAPROFF tabletkalar

Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi (Turkiya)
Faol moddalar:
Naproksen
Narx: 24 600 so'mdan

NAPROFF tabletkalarning dorixonalardagi narxlar

product
NAPROFF tabletkalari 550mg N10
Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi
24 600 so'mdan Dorixonalar ro'yxati

Yo'riqnoma NAPROFF tabletkalar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

•       Таянч-ҳаракат аппаратини яллиғланиш ва дегенератив касалликлари: ревматоид артрит, ювенил артрит, подагрик артрит, анкилозланувчи спондилоартрит (Бехтерев касаллиги), остеоартроз;

•       Оғриқ синдроми: миалгия, оссалгия, невралгия, артралгия, радикулит, подагра, бош ва тиш оғриғи, тендинит, онкологик касалликларда, жароҳатдан кейинги ва операциядан кейинги яллиғланиш билан кечувчи оғриқ синдроми, альгодисменорея, аднексит;

•       ЛОР-аъзоларини яққол оғриқ синдроми билан кечувчи инфекцион-яллиғланиш касалликлари: фарингит, тонзиллит, отитда ёрдамчи восита восита сифатида қўлланади. Шамоллаш ва инфекцион касалликларда иситма синдромида;

•       Мигренни ҳуружларида ва олдини олиш учун қўлланади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

•       напроксенга ўта юқори сезувчанлик;

•       бронхиал астма, уртикарийлар, ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚВни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган бошқа аллергик реакциялар;

•       оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси < 30 мл/мин);

•       яққол ифодаланган жигар етишмовчилиги ёки фаол жигар касаллиги;

•       меъда ва ўн икки бармоқ ичакни эрозив-ярали шикастланиши фаол босқичи, меъда-ичак йўлларидан фаол қон кетиши;

•       аорта-коронар шунтлаш ўтказилганидан кейинги ҳолатда қўллаш мумкин эмас.

Farmakodinamikasi

Напрофф ностероид яллиғланишга қарши препарат ҳисобланади. Препаратнинг фаол моддаси напроксен натрий пропион кислотасининг ҳосиласи ҳисобланади. Яллиғланишга қарши яққол, оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади.

Напроффнинг таъсир механизми лейкоцитлар миграциясини тормозлаш, лизосомалар ва яллиғланиш медиаторларининг фаоллигини пасайтиришдан иборат. Препарат липооксигеназанинг кучли ингибитори ҳисобланади, арахидон кислотаси синтезини блоклайди. Бундан ташқари, арахидон кислотаси ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 ларнинг фаоллигини тормозлайди, бу ҳолат простагландинларнинг оралиқ маҳсулотлари синтезини сусайишига олиб келади. Тромбоцитлар агрегациясини тормозлайди. Напроксен натрий наркотик анальгетик ҳисобланмайди ва марказий нерв тизимига таъсир қилмайди.

Farmakologik ta'sir

Ичга қабул қилинганидан сўнг напроксен натрий меъда-ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Биокираолишлиги 95% ни ташкил этади. Напроксеннинг ярим чиқарилиш даври 12-17 соатни ташкил этади.

Сўрилиши. Овқатланиш напроксеннинг қондаги концентрациясига таъсир қилмайди. Напроксен натрий қонда максимал концентрациясига 1-2 соатдан кейин эришади.

Тақсимланиши. Тақсимланиш ҳажми 0,16 л/кг ни ташкил этади. Терапевтик концентрацияларда қабул қилинганида фаол модданинг 99% оқсиллар билан боғланади.

Метаболизми. Напроксен жигарда 6-О-десметилнапроксенгача метаболизмга учрайди. Сўнгра напроксен ва 6-О-десметилнапроксен конъюгация реакциясига киришади.

Чиқарилиши. Напроксеннинг клиренси 0,13 мл/мин/кг ни ташкил этади. Напроксеннинг тахминан 95% сийдик билан ўзгармаган напроксен 6-О-десметилнапроксен ва уларнинг конъюгатлари кўринишида чиқарилади.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

NAPROFF tabletkalar boshqa turlari

NAPROFF tabletkalar rasmlari

product

NAPROFF tabletkalari 550mg N10

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

NAPROFF tabletkalar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

NAPROFF tabletkalar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

NAPROFF tabletkalar dori vositasi Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi (Turkiya) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Yallig'lanishga qarshi

O'zbekistonda dorixonalarda NAPROFF tabletkalar dori vositasi qancha turadi?

NAPROFF tabletkalar dori vositasining boshlang'ich narxi - 24 600 so'mdan.

NAPROFF tabletkalar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

NAPROFF tabletkalar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

NAPROFF tabletkalar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

NAPROFF tabletkalar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.