Hududni tanlang
group

MOKSIKUM eritma

Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: Mefar Ilac Sanayii A.S. (Turkiya)
Faol moddalar:
Moksifloksasin
Narx: 108 500 so'mdan

MOKSIKUM eritmaning dorixonalardagi narxlar

product
MOKSIKUM infuziya uchun eritma 250ml 400mg/250ml
Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: Mefar Ilac Sanayii A.S.
108 500 so'mdan Dorixonalar ro'yxati

Yo'riqnoma MOKSIKUM eritma

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

-       ўткир синусит;

-       сурункали бронхитни зўрайиши;

-       касалхонадан ташқари пневмония;

-       тери ва юмшоқ тўқималарини асоратланмаган ва асоратланган инфекциялари (шу жумладан инфекцияланган диабетик оёқ панжаси);

-       асоратланган интраабдоминал инфекциялар, шу жумладан полимикроб инфекциялар (абцессланиш каби инфекциялар);

-       кичик чаноқ аъзоларининг асоратланмаган яллиғланиш касалликлари (шу жумладан сальпингитлар ва эндометритлар) да қўлланади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

•       препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;

•       ҳомиладорлик;

•       лактация (эмизиш) даври;

•       болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларга қўллаш мумкин эмас.

Farmakodinamikasi

Моксикум – кенг таъсир доирали фторхинолон қаторига мансуб бўлган бактерицид антибактериал препаратдир. Бактериялардаги ДНК ни репликацияси, транскрипцияси, репарацияси ва рекомбинацияси учун керак бўлган топоизомераза II (ДНК-гираза) ва топоизомераза 1V-ферментларни ингибиция қилади. Изомеразалар фаолиятини ингибиция бўлиши бактерия хужайраларида қайтмас ўзгаришларга ва уни нобуд бўлишига олиб келади. Минимал бактерицид концентрациялари минимал сусайтирувчи концентрацияларидан деярли фарқ қилмайди. Пенициллинлар, цефалоспоринлар, аминогликозидлар, макролидлар ва тетрациклинларга нисбатан кесишган резистентлик мавжуд эмас. Чидамлиликни умумий ривожланиш тезлиги паст. Моксифлоксацинга чидамлилик аста-секин қатор кетма-кет келадиган мутациялар натижасида ривожланади. Фторхинолонлар гурухи препаратлари орасида кесишган резистентлик кузатилади, бироқ бошқа фторхинолонларга чидамли бўлган айрим граммусбат ва анаэроб микроорганизмлар моксифлоксацинга сезгирдирлар.

Моксифлоксацин кенг доирали граммусбат ва грамманфий микроорганизмлар, анаэроблар, кислотага чидамли бактериялар ва Mycoplasma, Chlamidia ва Legionella каби атипик шакллари, шунингдек b-лактам ва макролид антибиотикларга резистент бўлган бактерияларга нисбатан фаолликка эга.

Моксифлоксациннинг антибактериал фаоллик доираси қуйидаги микроорганизмларни ўз ичига олади: граммусбат микроорганизмлар - Streptococcus pneumoniae (шу жумладан пенициллинга чидамли штаммлари ва антибиотикларга кўпсонли резистентлиги бўлган штаммлари)*, Streptococcus pyogenes (А гуруҳи)*, Streptococcus milleri, Streptococcus mitis, Streptococcus agalactiae*, Streptococcus dysgalactiae, Streptococcus auginosus*, Streptococcus constellatus*, Staphylococcus aureus (шу жумладан метициллинга сезгир штаммлари)*, Staphylococcus cohnii, Staphylococcus epidermidis (шу жумладан метициллинга сезгир штаммлари), Staphylococcus haemolyticus, Staphylococcus hominis, Staphylococcus saprophyticus, Staphylococcus simulans, Corynebacterium diphtheriae, Enterococcus faecalis (фақат ванкомицинга ва гентамицинга сезгир штаммлари)*; грамманфий микроорганизмлар - Haemophillus influenzae (шу жумладан b-лактамаза ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган штаммлари)*, Haemophillus parainfluenzae*, Klebsiella pneumoniae*, Moraxella catarrhalis (шу жумладан b-лактамаза ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган штаммлари)*, Escherichia coli*, Enterobacter cloacae*, Bordetella pertussis, Klebsiella oxytoca, Enterobacter aerogenes, Enterobacter agglomerans, Enterobacter intermedius, Enterobacter sakazaki, Proteus mirabilis*, Proteus vulgaris, Morganella morganii, Providencia rettgeri, Providencia stuartii; анаэроб микроорганизмлар - Bacteroides distasonis, Bacteroides eggerthii, Bacteroides fragilis, Bacteroides ovatus, Bacteroides thetaiotaomicron, Bacteroides uniformis, Fusobacterium spp., Peptostreptoccus spp.*, Porphyromonas spp., Porphyromonas anaerobius, Porphyromonas asaccharolyticus, Porphyromonas magnus, Prevotella spp, Propionibacterium spp., Clostridium perfringens, Clostridium ramosum; атипик микроорганизмлар - Chlamydia pneumoniae*, Mycoplasma pneumoniae*, Legionella pneumophila*, Coxiella burnetti.

Моксифлоксацин Staphylococcus aureus (метициллин/офлоксацинга резистент штаммлари), Staphylococcus epidermidis (метициллин/офлоксацинга резистент штаммлари), Pseudomonas aeruginosa, Pseudomonas fluorescens, Burkholderia cepacia, Streptrophomonas maltophilia ларга нисбатан фаоллиги кам.

* Моксифлоксацинга сезувчанлик клиник маълумотлар билан тасдиқланган.

Farmakologik ta'sir

Сўрилиши

400 мг дозада бир марта 1 соат давомида инфузия қилинганидан кейин максимал концентрацияга инфузияни якунида эришилади ва тахминан 4,1 мг/л ни ташкил қилади, бу препаратни ичга қабул қилинганидаги кўрсаткичнинг катталигига нисбатан, тахминан 26% ошишига тўғри келади. Моксикум 400 мг дозада вена ичига 1 соат давомида кўп марта инфузия қилинганидан сўнг барқарор холатда плазмадаги чўққи ва минимал концентрациялари мувофиқ 4,1-5,9 мг/л ва 0,43-0,84 мг/л қийматларга етади.

Тақсимланиши

Моксифлоксацин қон-томирлар хавзасидан ташқарига тез тақсимланади. Тақсимланиш ҳажми – 1,7-2,7 л/кг ни ташкил қилади. Қон зардобидаги оқсиллар билан (асосан альбуминлар билан) боғланиши тахминан 30-50% ни ташкил қилади ва модданинг концентрациясига боғлиқ эмас.

Препаратнинг плазмадаги концентрациясидан юқори концентрациялари ўпка тўқимаси (шу жумладан альвеоляр макрофагларда), бронхлар ва буруннинг ёндош бўшлиқларини шиллиқ қаватларида ва, терининг яллиғланиш ўчоғидаги экссудатда ҳосил бўлади. Сўлакда ва интерстициал суюқликда препаратнинг юқори концентрациялари эркин ҳолатда аниқланади. Бундан ташқари, препаратнинг юқори концентрациялари қорин бўшлиғи аъзоларида ва перитонеал суюқликда ва аёлларнинг жинсий аъзоларида аниқланади.

Метаболизми

Моксифлоксацин биотрансформациянинг 2-нчи босқичидан ўтганидан кейин организмдан буйраклар ва МИЙ орқали, ҳам ўзгармаган ҳолда, ҳам фаол бўлмаган сульфобирикмалар (М1) ва глюкуронидлар (М2) кўринишида чиқарилади. Моксифлоксацин цитохром Р450 микросомал тизими томонидан биотрансформацияга учрамайди.

Чиқарилиши

Препаратни ярим чиқарилиш даври тахминан 12 соатни ташкил қилади. Моксифлоксациннинг тахминан 45% ўзгармаган ҳолда (улардан тахминан 20% сийдик билан, тахминан 25% - ахлат билан) чиқарилади. Умумий тахминий клиренси – 12±2,0 л/соат, буйрак клиренси – 2,6±0,5 л/соатни ташкил қилади.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

MOKSIKUM eritma boshqa turlari

MOKSIKUM eritma rasmlari

product

MOKSIKUM infuziya uchun eritma 250ml 400mg/250ml

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

MOKSIKUM eritma dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

MOKSIKUM eritma dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

MOKSIKUM eritma dori vositasi Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: Mefar Ilac Sanayii A.S. (Turkiya) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Antibiotiklar

O'zbekistonda dorixonalarda MOKSIKUM eritma dori vositasi qancha turadi?

MOKSIKUM eritma dori vositasining boshlang'ich narxi - 108 500 so'mdan.

MOKSIKUM eritma dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

MOKSIKUM eritma dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

MOKSIKUM eritma haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

MOKSIKUM eritma analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.