Hududni tanlang
group

MIZOL tabletkalar

Rivpra Formulation Pvt. Ltd. (Hindiston) va boshqalar
Faol moddalar:
Seknidazol, Flukonazol, Azitromisin

MIZOL tabletkalarning dorixonalardagi narxlar

product
Mizol-Kit tabletkalari N1
Rivpra Formulation Pvt. Ltd.
product
MIZOL-KIT nabor tabletok 150 mg+1000 mg+1000 mg N1
Vivalia Remedies Pvt. Ltd, Indiya proizvedeno: Rivpra Formulation Pvt. Ltd
product
MIZOL-KIT nabor tabletok 150 mg+1000 mg+1000 mg N2
Vivalia Remedies Pvt. Ltd, Indiya proizvedeno: Rivpra Formulation Pvt. Ltd
product
MIZOL-KIT nabor tabletok 150 mg+1000 mg+1000 mg N4
Vivalia Remedies Pvt. Ltd, Indiya proizvedeno: Rivpra Formulation Pvt. Ltd
product
MIZOL-KIT nabor tabletok 150 mg+1000 mg+1000 mg N12
Vivalia Remedies Pvt. Ltd, Indiya proizvedeno: Rivpra Formulation Pvt. Ltd
product
MIZOL-KIT nabor tabletok 150 mg+1000 mg+1000 mg N40
Vivalia Remedies Pvt. Ltd, Indiya proizvedeno: Rivpra Formulation Pvt. Ltd

Yo'riqnoma MIZOL tabletkalar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Гонорея, трихомониаз, хламидиоз, бактериал вагиноз, замбуруғли инфекциялар каби жинсий йўл билан юқувчи сийдик-жинсий йўлларининг аралаш инфекциялари, шунингдек уларга ёндош специфик ва неоспецифик циститлар, уретритлар, вульвовагинитлар ва цервицитларда қўлланади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

Флуконазолга (шунингдек бошқа азол бирикмаларга ҳам), азитромицинга (шунингдек бошқа макролидларга ҳам), секнидазолга (шунингдек бошқа нитроимидазолларга ҳам); таблетка таркиби тўпламига кирувчи препаратларнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.

Астемизол, эритромицин, пимозид, хинидин, цизаприд, эрготамин, дигидроэрготаминни бир вақтда қўллаш; ёки бошқа Q-Т интервалини узайтирувчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш.

Марказий нерв тизимининг органик касалликлари, оғир даражали жигар етишмовчилиги, буйрак етишмовчилиги, креатинин клиренси минутига 40 мл дан кам бўлганида, қон касалликлари (шу жумладан анамнездаги); ҳомиладорлик, лактация даври, 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Рифабутин ёки цитохром Р 450 тизими томонидан метаболизмига учрайдиган бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак; варфарин, дигоксин, терфинадин билан бир вақтда қўллаш; кўп сонли хавф омиллари билан потенциал проаритмоген ҳолати бўлган пациентларда (юракнинг органик касалликлари, электролит балансни бузилиши), Q-T интервалини узайтирувчи дори препаратларини бир вақтда қабул қилиш (IA ва III синфи антиаритмик препаратлар), аритмия (қоринча аритмияларини ривожланиши хавфи ва Q-T интервалини узайиши), жигар ва буйраклар фаолиятини ўртача бузилишлари, миастения.

Farmakodinamikasi

Флуконазол

Замбуруғларнинг цитохром Р450 га боғлиқ бўлган ферментлари фаоллигини ингибиция қилиб, юқори специфик таъсирга эга бўлган замбруғларга қарши воситадир. Замбуруғларнинг хужайраларидаги ланостеролни эргостеролга айланишини блоклайди; хужайра мембранасини ўтказувчанлигини оширади, уни ўсиши ва репликациясини бузади. Флуконазол замбуруғларнинг цитохрома Р450 ферментига юқори танлаб таъсир қилиб, одам организмида бу ферментларни деярли сусайтирмайди (итраконазол, клотримазол, эконазол ва кетоконазолга нисбатан одам жигари микросомаларидаги цитохром Р450 га боғлиқ оксидланиш жараёнларини камроқ даражада сусайтиради). Антиандроген фаолликка эга эмас. Оппортунистик микозларда самарадор, шу жумладан Candida spp. чақирган (шу жумладан иммунодепрессия фонидаги кандидознинг ёйилган шакллари), Cryptococcus neoformans ва Coccidiodes immitis чақирган (шу жумладан мия ичидаги инфекциялар), Microsporum spp. ва Trichophyton spp.лар чақирган инфекцияларда, Blastomyces dermatitidis, Histoplasma capsulatum томонидан чақирилган эндемик микозларда (шу жумладан иммунодерессияда) да самаралидир.

Азитромицин

Кенг антибактериал таъсир доирасига эга, азалид, бактериостатик таъсир қилади. Рибосомаларнинг 50S суббирлиги билан боғланиб, пептидтранслоказани трансляция босқичида сусайтиради, оқсил синтезини бостиради, бактерияларни ўсиши ва кўпайишини секинлаштиради, юқори концентрацияларда бактерицид таъсир кўрсатади. Хужайра ташқарисидаги ва хужайра ичидаги қўзғатувчиларга таъсир қилади. 

Азитромицинга сезгир микроорганизмлар: аэроб граммусбат микроорганизмлар - Strаphylococcus aureus (метициллинга сезгир штаммлари), Streptococcus pneumoniae (пенициллинга сезгир штаммлари), Streptococcus pyogenes; аэроб грамманфий микроорганизмлар - Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Legionella pneumophila, Moraxella catarrhalis, Pasteurella multocida, Neisseria gonorrhoeae; анаэроб микроорганизмлар - Clostridium perfringens, Fusobacterium spp., Prevotella spp., Porphyromonas spp.; бошқа микроорганизмлар - Chlamydia trachomatis, Chlamydia pneumoniae, Chlamydia psittaci, Mycoplasma pneumoniae, Mycoplasma hominis, Borrelia burgdorferi.

Азитромицинга орттирилган резистентлиги бўлган микроорганизмлар: аэроб граммусбат микроорганизмлар - Streptococcus pneumoniae (пенициллинга резистент штаммлари ва пенициллинга ўртача сезгир штаммлари).

Табиий резистентлиги бўлган микроорганизмлар: аэроб граммусбат микроорганизмлар - Enterococcus faecalis, Staphylococcus aureus (метициллинга резистент штаммлари), Staphylococcus epidermidis (метициллинга резистент штаммлари); анаэробные микроорганизмы - Bacteroides fragilis.

Streptococcus pneumoniae,  Streptococcus pyogenes (А гуруҳига мансуб бета-гемолитик стрептококк), Enterococcus faecalis ва Staphylococcus aureus, шу жумладан Staphylococcus aureus (метициллинга резистент штаммлари) орасида эритромицинга, азитромицинга, бошқа макролидлар ва линкозамидларга кесишган резистентлик ҳоллари таърифланган.

Секнидазол

Микробларга қарши бактерицид препарат – нитроимидазолнинг синтетик ҳосиласи. Облигат анаэроб бактериялар (спора ҳосил қилувчи ва ҳосил қилмайдиганлар), айрим протозой инфекцияларнинг қўзғатувчилари: Trichomonas spp., Giardia lamblia, Entamoeba histolytica га нисбатан фаол. Аэроб бактерияларга нисбатан фаол эмас. Микроб хужайранинг ДНК билан ўзаро таъсир қилади, спирал структурани бузилишини, тузилмалар орасидаги боғларни узилишини, нуклеин кислоталарни синтезини бостирилишини ва хужайрани нобуд бўлишини чақиради. Алкоголга сезувчанликни чақиради (тетурамсимон таъсир).

Farmakologik ta'sir

Флуконазол

Сўрилиши – юқори, биокираолишлиги - 90%. Бир вақтда овқат қабул қилиш, қабул қилинган препаратнинг сўрилишига таъсир қилмайди. Ичга, оч қоринга 150 мг қабул қилинганидан кейин максимал концентрациясига эришиш вақти (Тmax) 0,5-1,5 соатни ташкил қилади, вена ичига худди ўша дозада юборилганда плазмадаги максимал концентрацияси (Cmax) унинг плазмадаги концентрациясини 90% ни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши - 11-12% ни ташкил қилади. Плазмадаги концентрацияси дозага бевосита боғлиқ бўлади. Флуконазол организмнинг барча биологик суюқликларига яхши киради. Фаол модданинг кўкрак сути, бўғим суюқлиги, сўлак, балғам ва перитонеал суюқликдаги концентрацияси унинг плазмадаги даражасига ўхшаш. Орқа мия суюқлигига (ОМС) яхши киради, замбуруғли менингитда орқа мия суюқлигидаги концентрацияси унинг плазмадаги даражасининг 85% ни ташкил қилади. Тер суюқлигида, эпидермисда ва шох пардада зардобдагидан юқори бўлган концентрацияларга эришилади (селектив тўпланади). Тақсимланиш ҳажми (Vd) организмдаги сувнинг умумий микдорига яқинлашади; флюканазолнинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 30 соатни ташкил қилади. Жигарда CYP2C9 изоферментининг ингибитори ҳисобланади. Асосан буйраклар орқали (80% - ўзгармаган ҳолда, 11% - метаболитлари кўринишида) чиқарилади. Флуконазолнинг клиренси креатинин клиренсига (КК) пропорционалдир. Флуконазолнинг фармакокинетикаси буйракнинг функционал ҳолатига сезиларли боғлиқдир, бунда Т1/2  ва КК орасида тескари ўзаро боғлиқлик мавжуд. 3 соат давомидаги гемодиализдан кейин флуконазолнинг плазмадаги концентрацияси 50% га пасаяди.

Азитромицин

Азитромицин меъда-ичак йўлларидан (МИЙ) тез сўрилади, бу унинг кислотали муҳитда чидамлилиги ва липофиллиги билан боғлиқ. Бир марта қабул қилинганидан кейин биокираолишлиги 0,5-37% ни ташкил қилади (жигар орқали “биринчи ўтиш” самараси). 0,5 г ичга қабул қилинганидан кейин Cmax 0,4 мг/л ни, Тmax - 2,5-2,9 соатни ташкил қилади. Тўқималар ва хужайралардаги концентрацияси қон зардобидагидан 10-50 марта юқори. Тақсимлаш хажми - 31,1 л/кг. Гистогематик тўсиқлар орқали осон ўтади. Нафас йўлларига, сийдик-жинсий аъзолар ва тўқималарга, простата безига, терига ва юмшоқ тўқималарга яхши киради; рН паст бўлган муҳитда, лизосомаларда тўпланади (бу хужайра ичида жойлашган қўзғатувчиларни эрадикацияси учун айниқса муҳимдир). Шунингдек фагоцитлар, полиморф-ядроли лейкоцитлар ва макрофаглар томонидан ҳам (уларнинг фаолиятига жиддий таъсир кўрсатмай) ташилади. Хужайра мембраналари орқали ўтади ва уларда юқори концентрацияларни ҳосил қилади. Инфекция ўчоғларидаги концентрацияси, соғлом тўқималардагига нисбатан ишончли даражада (24-34% га) юқори бўлиб, яллиғланиш шишининг яққоллигига мувофиқ келади. Охирги доза қабул қилинганидан кейин 5-7 кун давомида яллиғланиш ўчоғида самарали концентрацияларда сақланиб қолади. Плазма оқсиллари билан боғланиши - 7-50% (қондаги концентрациясига тескари пропорционалдир). Жигарда деметилланишга учрайди, ҳосил бўлувчи  метаболитлари фаол эмас. Плазмадаги клиренси – минутига 630 мл ни ташкил қилади. Азитромицинни қон плазмасидан чиқарилиши 2 босқичда кечади: Т1/2 препарат қабул қилинганидан кейинги 8 соатдан 24 соатгача интервалда 14-20 соатни ва 24 дан 72 соатгача интервалда – 41 соатни ташкил қилади. Сафро билан ўзгармаган ҳолда (50%) ва (6%) буйраклар орқали чиқарилади. Овқат қабул қилиш фармакокинетикани ўзгартиради: азитромицинни таблетка дори шаклида қабул қилинганида Cmax 31% га ошади, бунда «концентрация-вақт» эгри чизиғи остидаги майдон (AUC) ўзгармайди. Кекса ёшдаги (65-85 ёшдаги) эркакларда фармакокинетик кўрсаткичлар ўзгармайди, аёлларда Cmax (30-50% га) ошади.

Секнидазол

Сўрилиши – юқори, биокираолишлиги – 80%. 2 г ичга бир марта қабул қилгандан кейин Тmax – 4 соат. Жигарда метаболизмга учрайди. Буйраклар орқали чиқарилади - 72 соатда (қабул қилинган дозанинг 16%). Кўкрак сутига чиқарилади, йўлдош тўсиғи орқали киради.

 

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

MIZOL tabletkalar rasmlari

product

Mizol-Kit tabletkalari N1

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

MIZOL tabletkalar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

MIZOL tabletkalar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

MIZOL tabletkalar dori vositasi Rivpra Formulation Pvt. Ltd. (Hindiston) Vivalia Remedies Pvt. Ltd, Indiya proizvedeno: Rivpra Formulation Pvt. Ltd (Hindiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Antibiotiklar

MIZOL tabletkalar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

MIZOL tabletkalar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

MIZOL tabletkalar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

MIZOL tabletkalar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.