Foydalanish uchun ko'rsatmalar
Трихомониаз ва носпецифик вагинитни маҳаллий даволашда қўлланилади.
Farmakodinamikasi
Метронидазол 5-нитроимидазолнинг ҳосиласи бўлиб, кенг таъсир доирасига эга. Сезгир штаммларни (S) сезувчанлиги ўртача бўлган штаммлардан, сезувчанлиги ўртача бўлган штаммларни резистент штаммлардан (R) фарқлашга имкон берувчи чегаравий концентрациялар S < 4 мг/л ва R > 4 мг/л тарзида тақдим этилган.
Peptostreptococcus spp., Clostridium spp., Bacteroides spp., Fusobacterium spp., Porphyromonas, Bilophila, Helicobacterpylori, Prevotella spp., Veilonella штаммлари препаратга нисбатан сезгирдир. Метронидазол Trichomonas vaginalis, Giardia intestinalis (Lamblia intestinalis), Entamoeba histolytica содда ҳайвонларнинг ривожланишини сўндиради. Bifidobacterium spp., Eubacterium spp. штаммлари препаратга нисбатан доимо сезгир. Propionibacterium, Actinomyces, Mobiluncus микроорганизмларнинг штаммлари сезувчан бўлмайди.
Farmakologik ta'sir
Интравагинал юборилганидан кейин тизимли кириши минимал бўлади.
Плазмадан ярим чиқарилиши даври 8-10 соатни ташкил этади.
Плазма оқсиллари билан боғланиши сезиларли эмас (20% дан кам).
Ўпка, буйраклар, жигар, сафро, орқа мия суюқлиги, тери, сўлак ва вагинал секретга тезда ва яққол ифодаланган ҳолда ўтади. Йўлдош тўсиғи орқали ва кўкрак сутига ўтади.
Метаболизм асосан жигарда юз беради: 2 та конъюгацияга учрамаган оксидланган фаол метаболит (фаолликнинг 5–30%) ҳосил бўлади.
Чиқарилиши – асосан буйраклар орқали чиқарилади: қабул қилинган дозанинг 35–65% метронизадол ва унинг оксдланган метаболитлари кўринишида сийдик билан чиқарилади.
Asosiy ma'lumotlar
-
Nimadan?
-
Nima uchun?
-
Kategoriya