Hududni tanlang
group

LIPIROZ tabletkalar

Agio Pharmaceutical Limited (Hindiston)
Faol moddalar:
Rozuvastatina kalsiya, Rozuvastatin
Ishlatishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing

LIPIROZ tabletkalarning dorixonalardagi narxlar

product
LIPIROZ 10 tabletkalari 10mg N30
Agio Pharmaceutical Limited
product
LIPIROZ 20 tabletkalari 20mg N30
Agio Pharmaceutical Limited

Yo'riqnoma LIPIROZ tabletkalar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

-         бирламчи гиперхолестеринемия ёки аралаш дислипидемияни парҳезга қўшимча сифатида даволаш учун

-         гомозиготали оилавий гиперхолестеринемияни парҳезга ва қонда липидларнинг даражасини пасайтириш бўйича бошқа даволашда қўлланилади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

10 мг ва 20 мг таблеткалар учун

•       розувастатинга ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;

•       жигарнинг фаол фазадаги касалликлари, шу жумладан “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини турғун ошиши, шунингдек қон зардобида “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини норманинг юқори чегарасига нисбатан 3 мартадан кўп қийматга ошиши;

•       буйрак фаолиятини яққол бузилишлари (креатинин клиренси (КК) минутига 30 мл дан кам);

•       миопатия;

•       циклоспорин билан бир вақтда қабул қилиш;

•       миотоксик асоратларни ривожланишига мойиллиги бўлган пациентларда;

•       ҳомиладорлик ва лактация даври;

•       контрацепциянинг ишончли усулларидан фойдаланмайдиган туғруқ ёшидаги аёллар;

•       18 ёшгача болалар (самарадорлиги ва ўзлаштирилиши аниқланмаган);

•       Чайлд-Пью шкаласи бўйича 9 баллдан юқори жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар;

•       лактазани ўзлаштиролмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбциясида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

10 мг ва 20 мг таблеткалар учун

Миопатия/рабдомиолизни ривожланиш ҳавфи мавжуд – буйрак етишмовчилиги, гипотиреоз; шахсий ёки оилавий анамнезида наслий мушак касалликларини бўлиши ва олдинги анамнезида ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари ёки фибратлар қўлланганида кузатилган мушаклар токсиклиги; алкоголни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш; розувастатиннинг концентрациясини ошиши кузатилган ҳолатлар; 70 ёшдан катта пациентлар; анамнезида жигар касалликлари; сепсис, артериал гипотензия; йирик жарроҳлик аралашувлари; жароҳатлар; оғир даражадаги метаболик, эндокрин ёки электролит бузилишлар; назорат қилиб бўлмайдиган тутқаноқ; ирқий мансублик (осиёлик); фибратларни бир вақтда қабул қилишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Tarkibi

Плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблеткалар қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: розувастатинга эквивалент розувастатин кальций - 10 мг, 20 мг;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, бутилланган гидрокситолуол, кросповидон, магний стеарати;

қобиғи: инстакоат (жигарранг), изопропил спирти, дихлорметан.

Farmakodinamikasi

Розувастатин, холестериннинг ўтмишдоши бўлган 3-гидрокси-3-метилглутарилкоэнзим А ни мевалонатга айлантирувчи фермент ГМГ-КоА редуктазанинг селектив ва рақобатли ингибиторидир. Розувастатиннинг асосий таъсир қилиш жойи жигар бўлиб, у ерда холестерин синтези (ХС) ва паст зичликдаги липопротеинлар (ПЗЛП) нинг катаболизми юз беради.

Розувастатин ПЗЛП қамраб олиниши ва катаболизмини ошириб, хужайраларнинг юзасида ПЗЛП га “жигар” рецепторларининг сонини оширади.

У шунингдек жигар ҳужайраларида холестерин, жуда паст зичликдаги липопротеинлар (ЖПЗЛП) синтезини тормозлайди, шу билан ПЗЛП ва ЖПЗЛП нинг умумий миқдорини камайишига олиб келади.

Розувастатин ПЗЛП-холестерини (ПЗЛП-ХС), умумий холестерин, ва триглицеридларнинг (ТГ) ошган миқдорини пасайтиради, юқори зичликдаги липопротеинлар холестерин (ЮЗЛП-ХС) миқдорини оширади, шунингдек аполипопротеин В (Апо-В), ХС-ноЮЗЛП (ПЗЛП холестерини миқдоридан ташқари умумий холестериннинг миқдори), ЖПЗЛП-ХС, ЖПЗЛП-ТГ миқдорини пасайтиради ва аполипопротеин А-1 (АпоА-1) нинг даражасини оширади. Розувастатин препарати ПЗЛП-ХС/ЮЗЛП-ХС, умумий ХС/ЮЗЛП-ХС, ЮЗЛП бўлмаган-ХС/ЮЗЛП-ХС ва АпоВ/АпоА-1 нисбатини пасайтиради.

Терапевтик самарага даволаш бошланганидан сўнг бир ҳафта давомида эришиш мумкин, 2 ҳафтадан кейин мумкин бўлган максимал самарасини 90% га эришилади. Максимал терапевтик самарага одатда 4 ҳафтадан кейин эришилади ва кейинчалик препаратни мунтазам равишда қабул қилиб, самараси тутиб турилади.

Клиник самарадорлиги

Розувастатин ирқи, жинси ёки ёшидан қатъий назар, гипертриглицеридемия билан ёки усиз кечувчи гиперхолестеринемияли катта ёшдаги пациентларда, шунингдек пациентларнинг алоҳида тоифаси, қандли диабети ёки оилавий гиперхолестеринемиянинг наслий шакли билан хасталанган беморларни даволашда самарали. Розувастатин Фредериксон бўйича гиперхолестеринемиянинг IIa ва IIb тури (ПЗЛП-ХС ўртача дастлабки даражаси тахминан 4,8 ммоль/л) бўлган пациентларни даволаш учун самарали.

Розувастатинни 10 мг дан қабул қилган 80% пациентларда ПЗЛП-ХС нинг даражаси атеросклерозни ўрганиш бўйича Европа жамияти томонидан белгиланган мақсадли қийматларга (< 3 ммоль/л) эришилган.

Гомозигот оилавий гиперхолестеринемияси бўлган, розувастатинни жадаллаштирилган титрлаш схемаси бўйича 20 мг дан 80 мг гача бўлган дозаларда қабул қилган пациентларда, барча қабул қилинган дозалар липидларнинг миқдори билан характерланадиган кўрсаткичларни ўзгаришига ва кўзланган мақсадга эришишга аҳамиятли таъсир кўрсатган. Дозаси суткада 40 мг гача титрлаш (12 ҳафта даволаш) натижасида ПЗЛП-ХС нинг миқдори 53% га пасайган. 33% пациентларда ПЗЛП-ХС нинг қиймати атеросклерозни ўрганиш бўйича Европа жамиятининг қўлланмасига мувофиқ мақсадли меъёрларга (< 3 ммоль/л) эришилган.

Розувастатинни 20 мг ва 40 мг дозаларда қабул қилган гомозигот оилавий гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда, ПЗЛП-ХС миқдорини ўртача пасайиши 22% ни ташкил қилган. Аддитив самара розувастатин фенофибрат билан мажмуада қўлланганида триглицеридларнинг миқдорига нисбатан ва никотин кислотаси (суткада 1 г дан ортиқ) билан мажмуада қўлланганида ЮЗЛП-ХС миқдорига нисбатан кузатилади. Ишемик касаллик каби липид бузилишлари чақирган асоратларнинг миқдорини пасайишига розувастатинни таъсири юзасидан тадқиқотлар ҳали тугамаган.

Юрак ишемик касаллиги (ЮИК) билан касалланиш хавфи паст бўлган (Фрамингем бўйича 10 йилдан ортиқ вақт давомида 10% дан кам ҳавф сифатида аниқланган), ПЗЛП-ХС ўртача миқдори 4,0 ммоль/л (154,5 мг/дл) бўлган пациентларда розувастатин суткада 40 мг дозада қўлланганида уйқу артериясининг деворини 12 сегментларида қалинлашиши билан характерланадиган максимал кўрсаткични ошишини плацебога нисбатан йилига –0,0145 мм тезлик билан аҳамиятли даражада секинлаштирган (95% ишончли интервал CI: - 0,0196 дан - 0,0093 гача, р<0,0001 бўлганида). 40 мг дозани фақат гиперхолестеринемиянинг оғир шакли ва юрак-қон томир касалликларни ривожланиш хавфи юқори бўлган пациентларга буюриш мумкин.

Farmakologik ta'sir

Сўрилиши: қон плазмасида розувастатиннинг максимал концентрациясига ичга мувофиқ дозада қабул қилинганидан сўнг тахминан 5 соатдан кейин эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги тахминан 20% ни ташкил этади.

Тақсимланиши: розувастатин асосан холестеринни синтезини ва ПЗЛП-ХС метаболизмини асосий жойи ҳисобланган жигарда тўпланади. Розувастатиннинг тақсимланиш ҳажми – 134 л ни ташкил этади. Розувастатиннинг 90% плазма оқсиллари, асосан альбуминлар билан боғланади.

Метаболизми: розувастатин чекланган метаболизмга учрайди (тахминан 10%). Розувастатин цитохром Р450 ферментлар тизими учун метаболизмга учраши учун етарли даражада мувофиқ бўлмаган субстрат ҳисобланади. CYP2C9 розувастатиннинг метаболизмида иштирок этувчи асосий изофермент ҳисобланади, айни вақтда CYP2C19, CYP3A4 ва CYP2D6 ферментлари метаболизмига камроқ даражада жалб қилинган. Асосий метаболити – N-десметилметаболитининг фаоллиги, розувастатинга нисбатан 50% га камроқ. Лактонли метаболитлари эса клиник жиҳатдан фаол эмас. Айланиб юрувчи ГМГ КоА-редуктазани ингибиция бўлиши бўйича фармакологик фаоллигининг 90% дан кўпроқ қисмини розувастатинни ҳисобига таъминланади, қолган қисми – унинг метаболитлари ҳисобига таъминланади.

Чиқарилиши: розувастатиннинг қабул қилинган дозасини тахминан 90% организмдан ичак орқали (шу жумладан сўрилган ва сўрилмаган розувастатин) ўзгармаган ҳолда чиқарилади, қолган қисми буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 19 соатни ташкил этади ва препаратнинг дозаси оширилганида ўзгармайди. Ўртача геометрик плазма клиренси тахминан соатига тахминан 50 л (вариация коэффициенти 21,7%) ни ташкил этади. ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари билан бўлгани каби, розувастатиннинг “жигар” орқали қамраб олиниши жараёнига холестеринни мембрана орқали олиб ўтувчиси – органик анионларнинг транспорт С протеини жалб қилинган.

Тўғри пропорционаллиги: розувастатиннинг тизимли экспозицияси препаратнинг дозасига пропорцианал равишда ошади. Препарат суткада бир неча марта қўлланганида фармакокинетик кўрсаткичлари ўзгармайди.

Ёш ва жинс: жинс ва ёш розувастатиннинг фармакокинетик кўрсаткичларига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.

Этник гуруҳлар: фармакокинетикасини ўрганиш бўйича ўтказилган қиёсий тадқиқотлар осиёлик (японлар, хитойлар, филлиппинлар, вьетнамлар ва корейслар) пациентларда розувастатиннинг AUC (“концентрация – вақт” эгри чизиғи остидаги майдон) ва максимал концентрациясига эришиш вақтини (ТСmax) европа ирқининг вакилларидаги кўрсаткичларга нисбатан, икки марта ошишини кўрсатди. Ҳиндларда розувастатиннинг AUC ва Сmax ўртача қийматини тахминан 1,3 марта ошиши аниқланган. Бунда ўрганилаётган барча популяциялар учун фармакокинетик кўрсаткичларни таҳлил қилишда европоид, негроид ва лотинамерикалик ирқларига мансуб вакиллари орасида розувастатиннинг фармакокинетикасида клиник аҳамиятли фарқлар аниқламаган.

Буйрак етишмовчилиги: енгил ва ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пацинетларда розувастатин ва N- десметил метаболитининг плазмадаги концентрациялари аҳамиятли даражада ўзгармайди. Яққол ифодаланган буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) минутига 30 мл дан кам) бўлган пациентларда розувастатиннинг плазмадаги концентрацияси соғлом кўнгиллиларга нисбатан 3 марта, N-десметил метаболитининг концентрацияси эса – 9 марта ошади. Гемодиализда бўлган пациентларда Розувастатиннинг қон плазмасидаги концентрацияси, соғлом кўнгиллиларга нисбатан тахминан 50% га юқори бўлган.

Жигар етишмовчилиги: Чайлд-Пью шкаласи бўйича 7 ёки камроқ балли турли даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда розувастатиннинг Т1/2 ни ошиши аниқланмаган. Бироқ Чайлд-Пью шкаласи бўйича 8-9 балли иккита пациентда Т1/2 ни Чайлд-Пью шкаласи бўйича кўрсаткичлари пастроқ бўлган пациентлар учун ўхшаш кўрсаткичлардан тахминан 2 марта ошиши аниқланган. Чайлд-Пью шкаласи бўйича 9 баллдан юқори бўлган пациентларда розувастатинни қўллаш тажрибаси йўқ.

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Ҳомиладорлик ва лактация даврида Липироз препаратини қўллаш мумкин эмас.

Туғруқ ёшидаги аёллар ишончли ва адекват контрацептив воситаларни қўллашлари керак.

Холестерин ва унинг биосинтези маҳсулотлари ҳомиланинг ривожланиши учун катта аҳамиятга эга эканлиги туфайли, ГМГ-КоА-редуктазани ингибиция бўлишини потенциал хавфи, уни ҳомиладорликда қўллашдан кутилган фойдадан юқори.

Ҳомиладорлик аниқланганида препаратни қабул қилишни зудлик билан тўхтатиш керак.

Препаратни она сутига ўтиши юзасидан маълумотлар йўқ. Лактация даврида препаратни буюриш зарурати бўлганида эмизишни дарҳол тўхтатиш керак.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

LIPIROZ tabletkalar rasmlari

product

LIPIROZ 10 tabletkalari 10mg N30

product

LIPIROZ 20 tabletkalari 20mg N30

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

LIPIROZ tabletkalar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

LIPIROZ tabletkalar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

LIPIROZ tabletkalar dori vositasi Agio Pharmaceutical Limited (Hindiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Yurak-qon tomir

LIPIROZ tabletkalar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

LIPIROZ tabletkalar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

LIPIROZ tabletkalar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

LIPIROZ tabletkalar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.