• аллергик ринит (шу жумладан вақти-вақти билан авж олувчи);
• эшакеми (шу жумладан сурункали идиопатик эшакеми) да қўлланади.
• сурункали буйрак етишмовчилигининг оғир шакллари (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам) да препаратни қўллаш мумкин эмас.
Левоцетиризин ичга қабул қилинганидан сўнг тез сўрилади. Овқатланиш цетиризиннинг сўрилиш даражасига таъсир қилмайди, аммо унинг тезлигини пасайтиради. Биокираолишлиги 100% га етади.
50% пациентларда левоцетиризиннинг таъсири бир марталик дозаси қабул қилинганидан сўнг 12 минутдан кейин ривожланади, 95% пациентларда эса – 0,5-1 соатдан кейин ривожланади. Қон плазмасида максимал концентрациясига (Сmax) терапевтик дозаси ичга бир марта қабул қилинганидан сўнг 50 минутдан кейин эришилади ва 2 кун давом этади. Сmax 5 мг дозада бир марта қабул қилинганидан сўнг 270 нг/мл ни ва такроран қабул қилинганидан сўнг мувофиқ 308 нг/мл ни ташкил этади.
Одам тўқималарига левоцетиризинни тақсимланишига нисбатан, шунингдек левоцетиризинни гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтишига нисбатан маълумотлар йўқ. Плазма оқсиллари билан боғланиши 90% ни ташкил этади.
Одам организмида левоцетиризиннинг тахминан 14% метаболизмга учрайди. Метаболизм жараёни оксидация, N- ва О-деалкилланиш ва таурин билан бирикишидан иборат. Деалкилланиш биринчи навбатда цитохром CYPЗА4 иштирокида амалга ошади, оксидация жараёнига эса бир қатор цитохром изоферментлари жалб қилинган. Левоцетиризин 5 мг дозада перорал қабул қилинганидан кейин ҳатто Сmax дан ортиқ концентрацияларда 1А2, 2С9, 2С19, 2D6, 2Э1, ЗА4 цитохром изоферментларининг фаоллигига таъсир қилмайди. Метаболизм даражаси пастлигини, ингибиция қилувчи таъсирини кучайиши йўқлигини инобатга олиб, левоцетиризинни бошқа моддалар билан ўзаро таъсир (ва аксинча) қилиш эҳтимоли кам.
Препаратни экскрецияси асосан калавалар фильтрацияси ва фаол найчалар секрецияси орқали амалга ошади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 7,9 ± 1,9 соатни ташкил этади, умумий креатинин клиренси – 0,63 мл/мин/кг ни ташкил этади. Препарат тўпланмайди, организмдан 96 соат давомида чиқарилади. Левоцетиризиннинг 85,4% дозаси сийдик билан ўзгармаган ҳолда, тахминан 12,9% - ахлат билан чиқарилади.
Буйрак функциясини бузилишлари (креатинин клиренси < 40 мл/мин) бўлган пациентларда левоцетиризиннинг клиренси пасаяди, Т1/2 эса узаяди (гемодиализдаги пациентларда умумий клиренси 80% га пасаяди), бу эса мувофиқ дозалаш тартибини танлашни талаб этади. Стандарт 4-соатлик гемодиализ сеанси ўтказилганида левоцетиризиннинг аҳамиятсиз қисми (< 10%) чиқарилади. Препарат кўкрак сути билан ажралиб чиқади.
Levosetirizin
LEVOSETIL tabletkalari 5mg N20
LEVOSETIL tabletkalari 5mg N40
LEVOCYeTIL tabletkalari N20
LEVOSETIL tabletkalari 5mg N30
Levosetirizin