Hududni tanlang
group

LEVOGRIN eritma

Allmed Pharmaceutical (Pvt) Ltd. (Pokiston)
Faol moddalar:
Levofloksasin

LEVOGRIN eritmaning dorixonalardagi narxlar

product
LEVOGRIN infuziya uchun eritma 100ml 500mg/100ml
Allmed Pharmaceutical (Pvt) Ltd.

Yo'riqnoma LEVOGRIN eritma

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликлар:

•       касалхонадан ташқари пневмония;

•       буйрак ва сийдик чиқариш йўлларини асоратланган инфекциялари, пиелонефрит;

•       сийдик чиқариш йўлларини асоратланмаган инфекциялари;

•       сурункали простатит;

•       тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари;

•       юқорида келтирилган кўрсатмалар билан боғлиқ бактериемия/септицемияда қўлланади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

•       препаратнинг компонентларига ёки бошқа хинолонларга юқори сезувчанлик;

•       тутқаноқ;

•       анамнезида пайларни, хинолонлар қабул қилиш билан боғлиқ бўлган, шикастланиши;

•       ҳомиладорлик ва лактация даври;

•       болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Буйрак функциясини ёндош пасайиш эҳтимоли юқори бўлганлиги сабабли кекса ёшдаги пациентларда, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Farmakodinamikasi

Левогрин – фторхинолонлар гуруҳига мансуб кенг таъсир доирасига эга бўлган микробларга қарши воситадир. Препаратнинг фаол моддаси – левофлоксацин офлоксацинни оптик фаол чапга айлантирувчи изомери – L-офлоксациндир. Левофлоксацин ДНК-гираза (топоизомераза II) ва топоизомераза IV ни блоклайди, узилган ДНК ни тикланишини бузади, ДНК синтезини ингибиция қилади, цитоплазма, хужайра девори ва мембраналарда чуқур морфологик ўзгаришларни чақиради.

Левофлоксацин ҳам in vitro, ҳам in vivo шароитларида кўпчилик микроорганизмларнинг штаммларига нисбатан фаолдир.

аэроб граммусбат микроорганизмлар: Corynebacterium diphtheriae, Enterococcus spp. (шу жумладан, Enterococcus faecalis), Listeria monocytogenes, Staphylococcus spp., Staphylococcus aureus, Staphylococcus epidermidis, Streptococcus spp. С и G гуруҳи (шу жумладан, Streptococcus agalactiae, Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes, Streptococcus viridans);

аэроб грамманфий микроорганизмлар: Acinetobacter baumannii, Acinetobacter spp., Citrobacter freundii, Eikenella corrodens, Enterobacter aerogenes, Enterobacter agglomerans, Enterobacter spp. (шу жумладан, Enterobacter cloacae), Escherichia coli, Gardnerella vaginalis, Haemophilus ducreyi, Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Helicobacter pylori, Klebsiella spp. (шу жумладан, Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneumoniae), Moraxella catarrhalis, Morganella morganii, Neisseria gonnorrhoeae, Neisseria meningitidis, Pasteurella spp. (шу жумладан, Pasteurella conis, Pasteurella dagmatis, Pasteurella multocida), Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Providencia spp. (шу жумладан, Providencia rettgeri, Providencia stuartii), Pseudomonas spp. (шу жумладан, Pseudomonas aeruginosa), Salmonella spp., Serratia spp. (Serratia marcescens);

анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides fragilis, Bifidobacterium spp., Clostridium perfringens, Fusobacterium spp., Peptostreptococcus spp., Propionibacterium spp., Veilonella spp.;

бошқа микроорганизмлар: Bartonella spp., Chlamydia pneumoniae, Chlamydia psittaci, Chlamydia trachomatis, Legionella pneumophila, Legionella spp., Mycobacterium spp. (шу жумладан, Mycobacterium leprae, Mycobacterium tuberculosis), Mycoplasma hominis, Mycoplasma pneumoniae, Rickettsia spp., Ureaplasma urealyticum.

 

Farmakologik ta'sir

Сўрилиши

500 дозаси бир марта (60 минут давомида) юборилганида қон плазмасида максимал концентрациясига 1,3 соатдан кейин эришилади ва 5,2-6,9 мкг/мл ташкил этади.

Левофлоксациннинг фармакокинетикаси тўғри чизиқли характерга эга ва препарат бир марта ва кўп марта юборилганида олдиндан айтиб бўлади. Вена ичига юборилганидан сўнг левофлоксациннинг плазмадаги концентрацияси таблетка шаклида қабул қилингандаги билан ўхшашдир. Шунинг учун перорал қабул қилиш ва вена ичига юбориш усулларини ўзаро ўрнини босувчи деб ҳисоблаш мумкин.

Тақсимланиши

Плазма оқсиллари билан боғланиши – 30-40%.

Тўқима ва аъзоларга: ўпка, бронхларнинг шиллиқ қавати, балғам, сийдик чиқариш аъзолари, жинсий аъзолар, суяк тўқимаси, орқа мия суюқлиги, простата бези, полиморф ядроли лейкоцитлар, альвеоляр макрофагларга осон ўтади.

Метаболизми

Левофлоксациннинг катта бўлмаган қисми жигарда метаболизмга учрайди.

Чиқарилиши

500 мг бир марталик дозаси вена ичига юборилганидан сўнг ярим чиқарилиш даври 6-8 соатни ташкил этади.

Асосан буйраклар орқали калавалар фильтрацияси ва найчалар секрецияси ёрдамида чиқарилади.

Юборилган дозасининг тахминан 87% сийдик билан ўзгармаган ҳолад 48 соат давомида чиқарилади. 4% дан камроқ қисми 72 соат давомида ахлатда аниқланган.

Айрим клиник ҳолатларда препаратнинг фармакокинетикаси

Левофлоксациннинг фармакокинетикаси пациентнинг жинси ва ёшига боғлиқ эмас. Кекса ёшдаги (66 дан 80 ёшгача) одамларда ярим чиқарилиш даври бироз узаяди, бироқ бунда препаратнинг дозасини мувофиқлаштириш талаб этилмайди. Буйрак фаолиятини бузилиши (креатинин клиренси минутига 50 мл дан кам) бўлган пациентларда препаратнинг кумулятив самарасидан сақланиш учун дозасига тўғрилик киритиш талаб этилади. Гемодиализ ва узоқ муддатли амбулатор перитонеал диализ организмдан левофлоксацинни чиқармайди, демак улар ўтказилганида қўшимча дозаларни юбориш талаб этилмайди. Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда левофлоксациннинг фармакокинетикасини ўзгариши кутилмайди, чунки унинг метаболизми жигарда аҳамиятсиз даражада бўлади. Болаларда левофлоксациннинг фармакокинетикаси ўрганилмаган.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

LEVOGRIN eritma rasmlari

product

LEVOGRIN infuziya uchun eritma 100ml 500mg/100ml

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

LEVOGRIN eritma dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

LEVOGRIN eritma dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

LEVOGRIN eritma dori vositasi Allmed Pharmaceutical (Pvt) Ltd. (Pokiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Antibiotiklar

LEVOGRIN eritma dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

LEVOGRIN eritma dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

LEVOGRIN eritma haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

LEVOGRIN eritma analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.