Foydalanish uchun ko'rsatmalar
Аёлларда постменопауза даврида эстроген етишмовчилиги симптомлари бор бўлганида (камида 6 ой давомида менструал/хайз қон кетишлари бўлмаган аёлларда ёки бачадони олиб ташланган ёки сақланган жаррохлик менопаузали аёлларда) босқичма-босқич ўринбосар гормонал терапия (ЎГТ) сифатида қўлланилади.
65 ёшдан ошган аёлларни даволаш тажрибаси чекланган.
Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar
Диагностика қилинган, гумон қилинаётган сут безираки ёки унинг анамнезда мавжудлиги.
Диагностика қилинган, гумон қилинаётган эстрогенга боғлиқ хавфли ўсмалар ёки уларнинг анамнезда мавжудлиги (шу жумладан, эндометрий раки).
Номаълум этиологияли қиндан қон кетиши.
Охиригача даволанмаган эндометрий гиперплазияси.
Ҳозирги вақтдаги ёки анамнездаги веноз тромбозлар ёки тромбоэмболиялар (чуқур веналар тромбози ёки ўпка артерияларининг тромбоэмболияси).
Диагностика қилингантромбофилик ҳолатлар (масалан, С протеини, S протеиниёки антитромбин танқислиги).
Ҳозирги вақтдаги ёки анамнездаги артериал тромбоэмболик касалликлар (шу жумладан стенокардия, миокардинфаркти).
Ўткир жигар касалликлари ёки жигар функцияси кўрсаткичларида силжишлар билан кечувчи анамнездаги жигар касалликлари.
Порфирия.
Таъсир этувчи моддага ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига юқори сезувчанлик.
Хомиладорлик.
Лактация даври.
Болаларда қўллаш мумкин эмас.
Farmakodinamikasi
Лензетто – қўлланганида тухумдонлар томонидан секреция қилинадиганасосий эстроген – эстрадиолни ажралиб чиқиши юз берадиган, эстрогенлар билан тизимли ўринбосар даволаш учун қўлланадиган препаратдир. Таъсир этувчи модда, синтетик 17-бета-эстрадиол, кимёвий ва одамнинг эндоген эстрадиолига биологик жиҳатдан ўхшаш бўлиб, аёлларда постменопауза даврида йўқотилган эстрогенларни йўқотилган ишлаб чиқарилишини ўрнини босади ва менопауза симптомларини енгиллаштиради.
Farmakologik ta'sir
Сўрилиши
Лензетто препаратини терига сурилганда ўртача қуриш вақти 90 секундни ташкил этади (медиана 67 секундниташкил этади).
Эстрадиолнинг қон зардобидаги мувозанатли концентрациясига Лензетто препаратини 7-8 кун қўлланганидан кейин эришилади.
Препаратни эрталаб қўллангандан сўнг қон зардобидаги эстрадиолнинг концентрацияси терапевтик дозалар диапазонида 24 соат давомида, тунги соат 2 билан тонгги соат 6 лар орасидаги максимал қийматга эришган ҳолда нисбатан барқарорлигича қолади.
Доза оширилгани сайин (мувофиқ равишда бир, икки ва уч карра суртилганида)эстрадиолнинг экспозицияси ошиб боради,бироқ бу ошиб бориши дозага пропорционал кичик томонига ўзгариши билан бироз фарқ қилади.
Лензетто препаратини аёлларда постменопауза даврида билакнинг ички юзасига суткада 1 марта суртилгандан кейин 1 соатдан сўнг, эстрадиолнинг аёллар ва эркаклар билаклари ички юзасининг 5 минут давомидаги контакти жараёнида эстрадиолни аҳамиятли ўтказилиши аниқланмаган. Препарат қўлланганидан сўнг бир соат давомида контакт жараёнида эстрадиолни ўтказилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.
Тақсимланиши
Эстрогенлар қонда асосан жинсий гормонларни боғлайдиган глобулин (ЖГБГ) ва албумин билан айланиб юради.
Метаболизми
Эстрадиол эстронгача, эстрадиол ва эстрон – эстриолгача (буйрак томонидан чиқариладиган асосий метаболит) қайтувчан метаболизмга учрайди, Эстрогенлар жигарда сульфат ва глюкурон кислотаси билан конъюгация йўли орқали энтерогепатик рециркуляцияга учрайди, конъюгатлар эса, сафро билан ингичка ичакка секреция қилинади ва ичакда қайта сўрилиб, кейинчалик гидролизга учрайди. Аёлларда постменопауза даврида қонда айланиб юрган эстрогенларнинг катта қисми сульфат конъюгатлари кўринишида, хусусан, эстрон сульфати кўринишида намоён бўлади, улар анча фаолроқ эстрогенларни синтези учун қонда айланиб юрган манбалар сифатида намоён бўлади.
Чиқарилиши
Эстрадиол, эстрон ва эстриол буйрак орқали глюкурон кислотасининг конъюгатлари ва сульфат конъюгатлар кўринишида чиқарилади. Даволаш якунланганидан кейин камида 1 хафта ўтганидан сўнг эстрадиол, эстрон, эстриол ва эстриол сульфатининг концентрациялари мувозанатли ҳолатга эришилгандан сўнг дастлабки кўрсаткичларига қайтади.
Homiladorlik va laktatsiya davrida
Хомиладорлик
Лензетто препаратини хомиладорлик пайтида қўллаш мумкин эмас. Лензетто препаратини қўллаш пайтида хомиладорлик бошланган тақдирда даволашни дархол тўхтатиш керак.
Хозирги пайтгача ўтказилган, эстроген ва прогестагенларнинг мажмуасини хомилага атайин қилинмаган таъсирига тааллуқли кўпчилик эпидемиологик тадқиқотларнинг натижалари, тератоген ва фетотоксик таъсири йўқлигидан далолат бермоқда.
Эмизиш
Лензетто препаратини эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.