Hududni tanlang
group

KETANEYM suppozitorlar

REPLEK FARM Ltd. (Makedoniya)
Faol moddalar:
Ketoprofen

KETANEYM suppozitorlarning dorixonalardagi narxlar

product
KETANEYM suppozitorii 100mg N12
REPLEK FARM Ltd.

Yo'riqnoma KETANEYM suppozitorlar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

-    ревматоид артрит, остеоартрит, анкилозловчи спондилоартрит, ўткир бўғим ва периартикуляр бузилишлар (бурсит, капсулит, синовит, тендинит), бўйин спондилити, белдаги оғриқ (зўриқиш, люмбаго, ишиас, фиброзит), оғриқли мушак-скелет ҳолатлари, ўткир подагра, дисменорея;

-    ортопедик жарроҳликдан кейинги оғриқни ва яллиғланишни назорат қилиш учун қўлланилади.

Кетопрофен бўғимлардаги оғриқни ва яллиғланишни камайтиради, уларнинг ҳаракатчанлигини ва функционал фаоллигини оширишга хизмат қилади. Бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар каби, у асосий касалликни даволамайди.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

анамнезда кетопрофенга, препаратнинг бошқа компонентларига ёки бошқа НЯҚП га бронхоспазм, астма хуружлари, ринит, ангиодистрофия, эшакеми каби юқори сезувчанлик реакциялари ёки бошқа аллергик реакциялар бўлганда;

- анус, тўғри ичак (проктит) ва сигмасимон ичакда яралар ёки ўткир яллиғланиш;

- оғир юрак етишмовчилиги;

- анамнезда фаол пептик яра ёки меъда-ичакдан қон кетиши, ярани ҳосил бўлиши ёки перфорацияси;

- геморрагик диатез;

- оғир буйрак етишмовчилиги;

- оғир жигар етишмовчилиги;

- ҳомиладорликнинг III уч ойлиги;

- болалар ва 18 ёшдан кичик ўсмирликда қўллаш мумкин эмас.

Farmakodinamikasi

Кетопрофен бир қатор фармакологик самарага: яллиғланишга қарши, анальгетик ва ҳарорат туширувчи таъсирга эга самарали ностероид яллиғланишга қарши препарат ҳисобланади. Кетопрофен 10 мг/кг дозада юрак-қон томир, респиратор, марказий ва вегататив нерв тизимига таъсир кўрсатмади.

Farmakologik ta'sir

Ушбу дори шаклидан кетопрофеннинг биокираолишлиги тахминан 90% ташкил қилади. Ректал қўллангандан кейин кетопрофен яхши сўрилади, маҳаллий қабулдан кейин фақат кетопрофеннинг озгина қисмигина сўрилади. Кетопрофенни организм суюқликлари ва тўқималарида тақсимланиши тез ва тўлиқ юз беради. У плазмадаги максимал концентрациянинг 30% гачани ташкил қилувчи максимал концентрацияли синовиал суюқликка тақсимланади. Юборилгандан 4-6 соатдан кейин концентрациялар тенглашади. Кетопрофен плазма оқсиллари, асосан альбумин билан 99% боғланади. Кетопрофен метаболизми аниқ тури аниқланмаган, лекин маълумки, у жигарда, асосан глюкурон кислота билан конъюгация йўли орқалитез ва жадал метаболизмга учрайди. Кетопрофен ва унинг метаболитлари асосан сийдик ва қисман ахлат билан чиқарилади. Сийдик билан у асосан метаболитлар (кетопрофен глюкурониди) кўринишида ва фақат 1% ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Кексаларда ярим чиқариш даври қисман 3-5 соатга чўзилади, эҳтимол, препарат глюкуронизацияси жараёни сусайиши туфайли рўй беради. Буйрак функцияси бузилишлари бўлган пациентларда ярим чиқариш даври узаяди, бироз бузилганда (креатинин клериенси 20-60 мл/минут) у 3,5 соатни ташкил қилади.

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Постагландинлар синтези сусайиши ҳомиладорликка ва/ёки ҳомила ривожига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ушбу кузатувлар ҳомиладорликнинг эрта босқичларида простагландин синтези ингибиторлари қўллангандан кейин ҳомила тушиб қолишини, юрак етишмовчилиги ва гастрошизис (олд қорин деворининг туғма нуқсони) хавфи юқори бўлиши ҳақида далолат беради. Юрак-қон томир тизими нуқсонлари ривожланиши мутлақ хавфи 1% дан кам тахминан 1,5% гача кўтарилади.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

KETANEYM suppozitorlar boshqa turlari

KETANEYM suppozitorlar rasmlari

product

KETANEYM suppozitorii 100mg N12

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

KETANEYM suppozitorlar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

KETANEYM suppozitorlar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

KETANEYM suppozitorlar dori vositasi REPLEK FARM Ltd. (Makedoniya) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Yallig'lanishga qarshi

KETANEYM suppozitorlar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

KETANEYM suppozitorlar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

KETANEYM suppozitorlar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

KETANEYM suppozitorlar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.