-мушак гипотонияси ва суст фалажлик/парез
-хомиладорлик ва лактация даври
-15 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Таъсир механизми бўйича марказий таъсир этувчи миорелаксантларга мансуб, фалажлик ва мушак охири ҳаракат пластинкасининг ҳаракат потенциалининг амплитудасини камайишини чақирмайди. Гамма-аминомой кислотаси (ГАМК) ва глицин рецепторларига селектив аффинликни намоён қилади, бу, марказий нерв тизимининг турли даражаларида, маҳаллий характерга эга спазмларда ҳам, марказий спазмларда ҳам препаратнинг таъсирини белгилайди. Тиоколхикозид кураресимон таъсир кўрсатмайди, фалажлик чақирмайди ва юрак-қон томир ҳамда нафас тизимларига таъсир қилмайди.
Оқсиллар билан (асосан альбумин) боғланиши 13% ни ташкил этади. Ўртача тахминий тақсимланиш хажми 4 мг дозада мушак ичига бир марта инъекциясидан кейин 76 л ни ташкил этади.
Ярим чиқарилиш даври 2,5-5 соатни ташкил этади. Қабул қилинган дозанинг тахминан
20% ӯзгармаган метаболитлар кўринишида сийдик билан, 75-81% ахлат билан чиқарилади.
Кеплерон препаратини лактация даврида қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш лозим.
KEPLERON inyeksiya uchun eritma 2,0ml 4,0mg/2ml N6
tiokolxikozid
tiokolxikozid
tiokolxikozid
tiokolxikozid
tiokolxikozid
tiokolxikozid
Boyarishnika svetkov ekstrakt, Magniya laktat digidrat, passiflori jidkiy ekstrakt, piridoksina...
tiokolxikozid
Magniya laktat digidrat, passiflori jidkiy ekstrakt, piridoksina gidroxlorid (vitamin V6), ekst...