Foydalanish uchun ko'rsatmalar
Нафас йўлларининг, қовушқоқ шиллиқни ҳаддан ташқари кўп ҳосил бўлиши билан характерланадиган касалликларини, шу жумладан нафас йўлларининг сурункали обструктив касалликларини қўшимча даволаш учун қўлланади.
Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar
- карбоцистеинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда;
- меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиш босқичида;
- фруктозани ўзлаштиролмаслик, глюкоза-галактоза мальабсорбцияси ёки сахараза-изомальтаза етишмовчилигида;
- 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Farmakodinamikasi
Карбоцистеин – балғам кўчирувчи ва муколитик восита ҳисобланади. Бундан ташқари, карбоцистеин мукопротеинларни сақловчи барча структураларида (нафас, меъда-ичак йўллари (МИЙ), сийдик-таносил тизими, ички қулоқ) шиллиқнинг ҳолатини бошқаради.
Карбоцистеин бронхларнинг шиллиқ қаватидаги бокалсимон ҳужайралар ферменти – сиалат трансферазани фаоллаштиради. Карбоцистеин шиллиқнинг биокимёвий ва физикавий ҳусусиятларини ўзгартиради, унинг қовушқоқлиги ва эластиклигини тиклайди. Шиллиқнинг гелли фазасига таъсир қилиб, гликопротеинлардаги дисульфид кўприкчаларини парчалайди ва патологик қовушқоқ секретни суюлтиради ва шу орқали балғамни ажралиб чиқишига ёрдам беради. Бронхиал секретдаги нордон ва нейтрал сиаломуцинларнинг миқдорий нисбатини нормаллаштиради (нейтрал гликопептидларнинг миқдорини камайтиради, гидроксисиалогликопептидларнинг миқдорини оширади).
Карбоцистеин шиллиқ қаватнинг регенерациясига ёрдам беради, унинг структурасини нормаллаштиради, бокалсимон ҳужайраларнинг, айниқса терминал бронхлардаги бокалсимон ҳужайраларнинг сонини редукция қилади, ва бунинг оқибатида шиллиқ ишлаб чиқарилишини камайтиради, киприксимон эпителийнинг фаолиятини фаоллаштиради, мукоцилиар клиренсни яхшилайди. Яллиғланиш медиаторларининг маҳаллий самарасини сусайтиради, антибиотикларни бронхиал секретга ўтишига ёрдам беради.
Farmakologik ta'sir
Карбоцистеин ичга қабул қилинганидан сўнг овқат ҳазм қилиш тизимидан тез сўрилади. Жигар орқали биринчи марта ўтганида фаол метаболизмга учрайди. Қонда максимал концентрацияси (С
max) перорал қабул қилинганидан сўнг 2 соатдан кейин ривожланади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 2 соатни ташкил этади. Қонда, жигарда ва ўрта қулоқда карбоцистеиннинг концентрациясини қолган аъзолар ва тўқималардагига нисбатан анча узоқроқ аниқланади (ўрта қулоқда – юборилган вақтдан бошлаб 24 соатгача вақт давомида). 3 суткадан кейин бутунлай чиқарилади. Карбоцистеин ва унинг метаболитлари асосан буйраклар орқали чиқарилади, қисман ўзгармаган ҳолда, қисман метаболитлар кўринишида чиқарилади.
Nojo'ya ta'sirlar
2 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш мумкин эмас.
Bolalarda qo'llash
2 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш мумкин эмас.
Homiladorlik va laktatsiya davrida
Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ва лактация даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.