Foydalanish uchun ko'rsatmalar
турли этиологияда ва локализацияли қон кетишларида (ўпка, меъда-ичак, бурун, бачадон ва бошқалар), оператив аралашувлардан олдин қон ивишини ошириш мақсадида;
томирўтказувчанлиги ошиши, (геморрагик васкулит, нур касаллиги);
қон плазмасида кальций ионларини концентрациясини тез ошириш талаб этилган гиокальциемия холатларида (парақалқонсимон безларининг функционал етишмовчилигидаги тетания, D витамининг етишмовчилигидаги тетания, алмашинадиганқон қуйишдаги ва цитратли қонни қуйишдаги гипокальциемия, алкалозда);
беморнинг узоқ муддатли иммобилизацияси натижасида, спазмофилияда кузатиладиган гипокальциемия ва организмдан кальцийнинг кучли ажралишида;
ўткир қўрғошин билан заҳарланишнинг комплекс терапиясида;
магнийнинг дозасини ошириб юборилигида пайдо бўладиган захарланиш холатлари;
фторид ва шовул кислоталари билан заҳарланишда;
аллергик касалликларда (зардоб касаллиги, эшакеми, иситма, қичишиш, Квинке шиши) ва дориларни қабул қилиш билан боғлиқ аллергик асоратларда, ҳашоратлар чаққанида, бронхиал астма;
тери касалликлари (қичишиш, экзема, псориаз ва бошқалар);
туғруқ фаолиятининг заифлиги;
яллиғланиш ва экссудатив жараёнларда (пневмония, плеврит, аднексит, эндометрит);
дистрофик алиментар шишларда;
остеомаляция;
ўпка туберкулёзида;
паренхиматозли гепатит, токсик гепатит, нефрит, эклампсия;
пароксизмал миоплегияда қўлланилади.
Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar
- препаратни компонентларига юқори сезувчанлик;
- гиперкальциемия, яққол гиперкальциурия;
- сийдик-тош касаллиги;
- оғир буйрак етишмовчилиги;
- атеросклероз;
- саркоидоз;
- гиперкоагуляция, тромбларни ҳосил бўлишга мойиллик;
- яққол атеросклероз;
- қоринчаларнинг фибрилляцияси;
- асистолия ва электромеханик диссоциациялар;
- тери остига ва мушак ичига юбориш;
- бир вақтнинг ўзида юрак гликозидларни қабул қилиш;
- цефтриаксон билан бир вақтда қабул қилиш;
- 1 ёшгача бўлган болаларда;
- ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Эҳтиёткорлик билан: юрак, шунингдек нафас етишмовчилигида.
Farmakodinamikasi
Кальций ионлари манбаи, скелет ва силлиқ мушакларининг қисқаришида, юрак мушагининг фаолиятида, нерв импульсларининг ўтказиш жараёнида, суяк тўқималарининг шаклланишида, қон ивишида мухим роль ўйнайди. Кальций танқислигини тўлдиради. Мушак дистрофиясида, миастенияда мушак қисқаришларини яхшилайди, ўртача диуретик таъсир кўрсатади.
Аллергияга қарши таъсир кўрсатади. Аллергияга қарши таъсир механизми номаълум, аммо кальций тузларини вена ичига юборилганида симпатик нерв тизимини қўзғатади ва буйрак усти безларидан адреналинни чиқарилишини кучайтиради.
Ҳужайралар ва қон томирлар деворини ўтказувчанлигини пасайтиради, яллиғланиш реакцияларини ривожланишини олдини олади, организмни инфекцияларга чидамлилигини оширади ва фагоцитозни ахамиятли кучайтириши мумкин.