Калий - ҳужайра ички суюқлигини асосий катиони ҳисобланади, карбонсувларни утилизация қилинишида, оқсилларни синтезида иштирок этади. Нерв ўтказувчанлигини ва мушак қисқарувчанлигини, айниқса юрак соҳасида бошқаришда ҳал қилувчи ролни ўйнайди.
Натрий - ҳужайрадан ташқари суюқликни асосий катиони, сувни тақсимланишини, кислота-ишқор мувозанатини ва организмда суюқликнинг осмотик босимини назорат қилиш унинг асосий фаолияти бўлиб ҳисобланади. Натрий, шунингдек организмнинг суюқликларида кислота-ишқор мувозанатини бошқаришда хлорид ва бикарбонат ионларини билан боғланган.
Хлоридлар - ҳужайрадан ташқари асосий анионлар каби, натрийнинг метаболизми билан чамбарчас боғланган. Организмни кислота-ишқор мувозанатини ўзгариши хлоридларни концентрацияларини ўзгариши билан боғлиқ.
Глюкоза - калория манбаи ҳисобланади, осон метаболизмга учрайди, организм томонидан оқсил ва азотни йўқотилишини камайтириши мумкин, гликогенни чўкишига ёрдам беради ва етарли дозалар билан таъминлашда кетозни камайтиради ёки бартараф қилади.
Калий ҳужайралар ичига жойлашса, натрий ва хлорид асосан ҳужайрадан ташқари бўшлиқда тақсимланади. Калий ҳужайрадан ташқари суюқлик ва ҳужайралараро бўшлиқ орасида мувозанатга эришади. Динамик бўлиб, организмнинг эҳтиёжига қараб, ҳужайра ички ва ташқарисидаги бўшлиқларига ўтади. Глюкоза – организм томонидан бутунлай ўзлаштирилади, буйраклар орқали чиқарилмайди. Глюкозанинг оксидланиш маҳсулотлари ўпка (карбонат ангидрид гази – CO2) ва буйраклар (сув – H2O) орқали чиқарилади. Натрий асосан буйраклар, кам миқдорда ахлат ва тер орқали чиқарилади. Калий асосан буйраклар орқали, шунингдек кам миқдорда тери ва ахлат билан чиқарилади, бунда калийнинг кўп қисми ичак орқали қайта сўрилади. Хлоридлар организмдан асосан сийдик (90%), шунингдек тери ва аҳлат орқали чиқарилади.
Хомиладорлик ва лактация даврида, унинг она учун тахмин қилинадиган фойда, ҳомилада учун потенциал хавфдан устун деб топилган ҳоллардагина қўлланади
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
KADENS FORTE infuziya uchun eritma 100ml
KADENS infuziya uchun eritma 100ml
KADENS infuziya uchun eritma 500ml
KADENS infuziya uchun eritma 250ml
KADENS FORTE infuziya uchun eritma 250ml
KADENS FORTE infuziya uchun eritma 500ml
Natriya asetat, Kaliya xlorid, Natriya xlorid
Natriya xlorid, Natriya asetat
Natriya xlorid, Sorbitol, Natriya laktat, kalsiya xlorid geksagidrat, Kaliya xlorid, magniya x...
Natriya xlorid, Kaliya xlorid, Natriya gidrokarbonat, inyeksiya uchun suv
Natriya gidrokarbonat