Hududni tanlang
group

INSUPRID tabletkalar

Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S. (Turkiya)
Faol moddalar:
Glimepirid
Ishlatishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing
Narx: 43 100 so'mdan

INSUPRID tabletkalarning dorixonalardagi narxlar

product
INSUPRID tabletkalari 2mg N30
Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
43 100 so'mdan Dorixonalar ro'yxati
product
INSUPRID tabletkalari 3mg N30
Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
product
INSUPRID tabletkalari 1mg N30
Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.

Yo'riqnoma INSUPRID tabletkalar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

-       2 тур қандли диабет (монотерапия ёки метформин ёхуд инсулин билан мажмуавий даволаш таркибида) – фақат парҳез, жисмоний машқлар ёки тана вазнини камайтириш ёрдамида адекват назорат қилиш мумкин бўлмаган ҳолда.

     

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

- глимепиридга ёки препаратнинг қандай бўлмасин компонентига, сульфонилмочевинанинг бошқа ҳосилаларига ёки сульфаниламид препаратларга юқори сезувчанлик;

-      1 тур (инсулинга қарам) қандли диабет;

-      диабетик кетоацидоз, диабетик прекома ва кома;

-      жигар ва бураклар фаолиятининг оғир бузилишлари;

-      ҳомиладорлик ва лактация;

-      болалик ёши (қўллашнинг клиник тажрибасини йўқлиги).

Farmakodinamikasi

Инсуприд – перорал гипогликемик препарат – III авлод сульфонилмочевина ҳосиласи.

Инсуприднинг фаол моддаси – глимепирид асосан меъда ости бези β-хужайраларидан инсулиннинг ажралиб чиқишини рағбатлантириши ҳисобига қондаги глюкозанинг концентрациясини пасайтиради. Унинг самараси асосан меъда ости бези β-хужайраларининг глюкоза билан физиологик рағбатлантиришга жавобининг яхшиланиши билан боғлиқ. Глибенкламид билан солиштирганда глимепирид паст дозаларда, қондаги глюкозанинг концентрациясини тахминан бир хил камайишига эришилишида, камроқ миқдорда инсулин ажралиб чиқишини чақиради. Бу глимепиридда экстрапанкреатик гипогликемик самараларнинг (тўқималарнинг инсулинга сезгирлигини ошириши ва инсулиномиметик самара) мавжудлигидан далолат беради.

Инсулин секрецияси. Сульфонилмочевинанинг бошқа барча ҳосилалари каби, глимепирид β-хужайраларнинг мембраналаридаги АТФ-га сезгир калий каналлари билан ўзаро таъсирлашиш ҳисобига инсулиннинг секрециясини бошқаради. Сульфонилмочевинанинг бошқа ҳосилаларидан фарқли равишда, глимепирид меъда ости бези β-хужайраларининг мембраналарида жойлашган, молекуляр оғирлиги 65 килодальтон бўлган оқсил билан танлаб боғланади. Глимепирид билан боғланувчи оқсил билан бундай ўзаро таъсири АТФ-га сезгир калий каналларнинг очилиши ёки ёпилишини бошқаради.

Глимепирид калий каналларни беркитади. Бу β-хужайраларнинг деполяризациясини чақириб, вольтаж-сезгир кальций каналларининг очилишига ва кальцийнинг хужайра ичига киришига олиб келади. Оқибатда, кальцийнинг хужайра ичидаги концентрациясининг ошиши инсулиннинг секрециясини экзоцитоз йўли билан фаоллаштиради.

Глимепирид глибенкламидга қараганда, ўзи билан боғланувчи оқсил билан кўпроқ боғланишга киришади ва ундан ажралиб чиқади. Глимепириднинг унга боғланувчи оқсил билан алмашиниш тезлигининг юқорилиги хусусияти, β-хужайраларнинг глюкозага нисбатан сенсибилизация таъсирининг юқорилиги ва уларни десенсибилизация ва муддатидан олдин ҳолдан тойишдан ҳимоя қилади деб тахмин қилинади.

Тўқималарни инсулинга сезгирлигининг ошириш самараси. Глимепирид периферик тўқималар томонидан глюкозанинг ютилишига инсулиннинг таъсирини кучайтиради.

Инсулиномиметик самараси. Глимепирид глюкозанинг периферик тўқималар томонидан ютилишига инсулиннинг самарасига ўхшаш самара кўрсатади.

Периферик тўқималар томонидан глюкозанинг ютилиши унинг мушак хужайралари ва адипоцитлар ичига ташилиш йўли билан амалга оширилади. Глимепирид бевосита мушак хужайралари ва адипоцитлар плазма мембраналарида глюкозани ташувчи молекулаларнинг сонини оширади. Хужайралар ичига глюкозанинг киришини ошиши гликозилфосфатидилинозитол-специфик С-фосфолипазанинг фаоллашувига олиб келади. Бунинг натижасида, А протеинкиназа фаоллигининг пасайишини чақириб, кальцийнинг хужайра ичидаги концентрацияси пасаяди, бу ўз навбатида, глюкозанинг метаболизмини рағбарлантиради.

Глимепирид глюконеогенезни ингибирловчи фруктозо-2,6-бисфосфат концентрациясини ошириш ҳисобига, глюкозанинг жигардан чиқишини ингибирлайди.

Тромбоцитлар агрегациясига ва атеросклеротик бляшкаларнинг ҳосил бўлишига таъсири. Глимепирид in vitro ва in vivo тромбоцитлар агрегациясини пасайтиради. Бу таъсири, эҳтимол, тромбоцитлар агрегациясининг муҳим эндоген омили – тромбоксан А нинг ҳосил бўлишига масъул ЦОГнинг селектив ингибирланиши билан боғлиқ бўлса керак.

Антиатероген таъсири. Глимепирид липидларнинг миқдорининг меъёрлашувига ёрдам беради, қондаги малон альдегиди даражасини камайтиради, бу липидларнинг перксли оксидланишининг аҳамиятли пасайишига олиб келади.

2 тур қандли диабетли беморларда доимий бўлувчи оксидланиш стресси даражасининг пасайиши. Глимепирид эндоген α-токоферол даражасини, каталаза, глютатионпероксидаза ва супероксиддисмутаза фаоллигини оширади.

Юрак томир самаралари., АТФ-сезгир калий каналлари орқали сульфонилмочевина ҳосилалари, шунингдек юрак томир тизимига ҳам таъсир ўтказади. Сульфонилмочевинанинг анъанавий ҳосилалари билан солиштирганда, глимепирид юрак томир тизимига ишонарли камроқ таъсир кўрсатади. У тромбоцитлар агрегациясини камайтиради ва атеросклеротик бляшкаларнинг ҳосил бўлишининг аҳамиятли камайишига олиб келади.

Соғлом кўнгиллиларда глимепириднинг минимал таъсир дозаси 0,6 мг ни ташкил қилади.  Глимепириднинг самараси дозага боғлиқ. Глимепирид қабул қилинганида жисмоний юкламага (инсулин секрециясининг камайиши) физиологик реакция сақланади.

Препарат овқатдан 30 минут олдин, ёки бевосита овқатланиш олдидан қабул қилинганидаги самарасида ишонарли фарқлар аниқланмаган. Қандли диабетли беморларда етарлича метаболик назоратга препарат 24 соат давомида бир марта қабул қилинганда эришиш мумкин. Клиник текширишларда буйрак етишмовчилиги (КК 4-79 мл/мин) бўлган 16 нафар пациентдан 12 нафарида ҳам етарли метаболик назоратга эришилган.

Метформин билан мажмуавий даволаш. Глимепириднинг максимал дозаси қўлланганида етарлича метаболик назоратга эришилмаган пациентларда глимепирид ва метформин билан мажмуавий даволашни бошлаш мумкин. Мажмуавий даволаш ўтказилган иккита текширишда бу препаратларнинг ҳар бири билан алоҳида-алоҳида даволаш ўтказилгандагига қараганда метаболик назоратнинг яхшиланганлиги исботланган.

Инсулин билан мажмуавий даволаш. Глимепирид беморларда максимал дозаларда қабул қилинганда етарлича метаболик назоратга эришилмаган, бир вақтда инсулин билан даволаш бошлаб юборилиши мумкин. Иккила текширишларнинг натижалари бўйича бу қўлланганида, фақат инсулиннинг ўзи қўллангандагига ўхшаш метаболик назоратнинг яхшиланишига эришилган. Бироқ мажмуавий даволашда инсулиннинг пастроқ дозаси талаб қилинади.

Farmakologik ta'sir

Глимепиридни бир марталик ва кўп марталик қабул қилинишида олинган маълумотлар таққосланганда, фармакокинетик параметрларида ишонарли фарқлар аниқланмаган, уларнинг турли беморлар орасидаги вариабеллиги эса жуда паст бўлган. Препаратнинг аҳамиятга молик тўпланиши қайд этилмаган.

Глимепирид оғиз орқали қабул қилинганида унинг биокираолиши тўлиқ бўлади. Овқатланиш,  абсорбция тезлигининг бироз пасайишидан ташқари, сўрилишга сезиларли таъсир кўрсатмайди. Глимепирид кўп марта 4 мг суткали дозада қабул қилинганида қон зардобидаги максимал концентрациясига тахминан 2,5 соатдан кейин эришилади ва 309 нг/мл ни ташкил қилади; доза ва максимал концентрация орасида, шунингдек доза ва AUC (“концентрация - вақт” эгри чизиғи остидаги майдон) орасида тўғри чизиқли мувофиқлик бор.

Глимепиридга альбуминнинг тақсимланиш ҳажмига тахминан тенг бўлган ўта паст тақсимланиш ҳажми (деярли 8,8 л), плазма оқсиллари билан боғланишнинг юқори даражаси (99% дан кўпроқ) ва паст клиренс (тахминан 48 мл/мин) хосдир.

Ҳайвонлардаги текширишларда глимепириднинг кўкрак сутига ўтиши аниқланган. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ёмон ўтади.

Кўп марталик дозалаш тартибига мос келувчи препаратнинг плазмадаги концентрацияларида ярим чиқарилиш даври 5-8 соатни ташкил қилади. Юқори дозаларда қабул қилинганда ярим чиқарилиш даври бирмунча ошади.

Ичга бир марталик доза қабул қилинганидан кейин глимепириднинг 58% сийдик билан, 35% и ахлат билан чиқарилади. Сийдикда ўзгармаган модда топилмаган. Сийдик ва ахлатда жигардаги метаболизми натижасида ҳосил бўлувчи икки нофаол метаболити аниқланади, улардан бири гидрокси ҳосиласи, иккинчиси эса – карбокси ҳосиласи ҳисобланади. Глимепирид ичига қабул қилинганидан кейин метаболитларнинг яримчиқарилиш даври мувофиқ 3-6  ва 5-6 соатни ташкил қилади.

Алоҳида клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси

Турли жинсга ва турли ёш гуруҳларига тааллуқли пациентларда фармакокинетик параметрлари ўхшашдир. Буйраклар фаолияти бузилган (КК паст) пациентларда глимепириднинг клиренсини ошишга ва унинг қон зардобидаги ўртача концентрациясининг пасайишга мойиллик кузатилади, бу эҳтимол, препаратнинг оқсиллар билан паст боғланиши оқибатида уни тезроқ чиқариб юборилиши билан боғлиқдир. Бинобарин, бу тоифа пациентларида глимепириднинг кумуляцисини қўшимча хавфи бўлмайди.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

INSUPRID tabletkalar rasmlari

product

INSUPRID tabletkalari 2mg N30

product

INSUPRID tabletkalari 3mg N30

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

INSUPRID tabletkalar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

INSUPRID tabletkalar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

INSUPRID tabletkalar dori vositasi Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Tursiya proizvedeno: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S. (Turkiya) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Qandli diabetga qarshi

O'zbekistonda dorixonalarda INSUPRID tabletkalar dori vositasi qancha turadi?

INSUPRID tabletkalar dori vositasining boshlang'ich narxi - 43 100 so'mdan.

INSUPRID tabletkalar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

INSUPRID tabletkalar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

INSUPRID tabletkalar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

INSUPRID tabletkalar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.