Натрий гепаринининг таъсир механизми, энг аввало, унинг IIа (тромбин), IХа, Ха, ХIа ва ХIIа қон қуюлиши фаоллаштирилган факторларининг табиий ингибитори ҳисобланган III антитромбин билан боғланишига асосланган. Гепарин натрий III антитромбин билан боғланади ва унинг молекуласида конформацион ўзгаришларни пайдо қилади. Натижада III антитромбиннинг IIа (тромбин), IХа, Ха, ХIа ва ХIIа қон қуюлиши факторлари билан боғланиши тезлашади ҳамда уларнинг ферментатив фаоллигини блоклайди. Гепарин натрийнинг III антитромбин билан боғланиши электростатик хусусиятга эга бўлиб, аҳамиятли даражада молекуланинг узунлиги ва таркибига боғлиқ бўлади (гепарин натрийнинг III антитромбин билан боғланиши учун таркибида 3-О-сульфатланган глюкозамин мавжуд пента-сахарид кетма-кетлиги зарур).
Гепарин натрийнинг III антитромбин билан биргаликда IIа (тромбин) ва Ха қон қуюлиши факторларини ингибиция қилиш хусусияти энг катта аҳамиятга эга. Гепарин натрийнинг Ха факторига тегишли фаоллигининг унинг IIа факторига тегишли фаоллигига нисбати 0,9-1.1 ни ташкил этади. Гепарин натрий қоннинг қовушқоқлигини пасайтиради, брадикинин, гистамин ва бошқа эндоген омиллар билан кучайтирилган қон томирлар ўтказувчанлигини камайтиради ва шу тарзда стаз ривожланишига тўсқинлик қилади. Гепарин натрий эндотелий мембраналари ва қоннинг шаклли элементлари юзасига сўрилиб олиб, уларнинг манфий зарядини ошириши мумкин, бу ҳолат тромбоцитларни адгезияси ва агрегациясига тўсқинлик қилади. Гепарин натрий силлиқ мушаклар гиперплазиясини секинлаштиради, липопротеинлипазни фаоллаштиради ва шу тарзда гиполипидемик таъсир кўрсатади ва атеросклероз ривожланишига тўсқинлик қилади.
Гепарин натрий комплемент тизимининг айрим компонентларини боғлайди, унинг фаоллигини пасайтирган ҳолда лимфоцитлар кооперациясига ва иммуноглобулинлар хосил бўлишига тўсқинлик қилади, гистамин, серотонинни боғлайди (яъни, аллергияга қарши таъсирга эга). Гепарин натрий буйрак қон оқимини кўпайтиради, мия қон томирларининг қаршилигини оширади, мия гиалуронидазлари фаоллигини камайтиради, ўпкаларда сурфактант фаоллигини пасайтиради, буйрак усти безлари қобиғида альдостероннинг ҳаддан ташқари синтезини бартараф қилади, адреналинни боғлайди, гормонал рағбатлантиришга тухумдонлар реакциясини модуляция қилади, паратгормон фаоллигини кучайтиради. Гепарин натрий ферментлар билан ўзаро таъсирланиш натижасида мия тирозингидроксилази, пепсиноген, ДНК-полимераз фаоллигини ошириши ва миозин АТФазлар, пируваткиназлар, PНK-полимеразлар, пепсин фаоллигини пасайтириши мумкин. Гепарин натрий ушбу таъсирларининг клиник аҳамияти ҳозиргача аниқланмаган ва етарлича ўрганилмаган.
Geparin natriya, Benzilnikotinat, Betaina glyukuronat (glyukometamin)
GEPARIN NATRIYA eritma 5ml 5000me/ml N10
GEPARIN NATRIYA eritma 5ml 5000me/ml N5
GEPARIN eritma 5ml 5000me/ml N5
GEPARIN inyeksiya uchun eritma 5ml 5000ME/ml N5
GEPARIN eritma 5ml 5000me/ml N5
GEPARIN eritma 5ml 5000ME/ml N5
GEPARIN eritma 5ml 5000YeD/ml N10