Hududni tanlang
group

GAYNEKS suppozitorlar

Kusum Healthcare Pvt. Ltd. (Hindiston)
Faol moddalar:
Metronidazol, Mikonazola nitrat
Ishlatishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing
Narx: 96 320 so'mdan

GAYNEKS suppozitorlarning dorixonalardagi narxlar

product
GAYNEKS FORTE suppozitorii 200mg N7
Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
98 000 so'mdan Dorixonalar ro'yxati
product
GAYNEKS suppozitorii 100mg N14
Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
96 320 so'mdan Dorixonalar ro'yxati

Yo'riqnoma GAYNEKS suppozitorlar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Candida albicans  замбуруғли микроорганизмлари таъсири натижасида пайдо бўлувчи кандидозли вульвовагинитни даволаш, анаэроб бактериялар, Gardnerella vaginalis  таъсири натижасида пайдо бўлувчи бактериал вагинозни даволаш учун, Trichomonas vaginalis келтириб чиқарган трихомонал вагинитда ва аралаш вагинал инфекцияларда қўлланади. 

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

Гайнекс® Фортени қуйидаги холатларда қўллаш мумкин эмас:
• Препаратнинг фаол компоненти ва унинг ҳосилаларига юқори сезувчанлик,
• Даволаш вақтида ёки даволашдан кейин 3 кун давомида алкоголь истеъмол қилиш,
• Даволаш вақтида ёки 2 ҳафта давомида дисульфирамни қабул қилиш,
• Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида,
• Порфирия, тутқаноқ, жигар функциясини жиддий бузилишларида.  

Farmakodinamikasi

Гайнекс® Форте суппозиторий препаратининг таркибига микробларга қарши таъсирга эга миконазол нитрати ва антисептик ва антитрихомониал самараларга эга бўлган метронидазол киради. Миконазол нитрати замбуруғларга қарши самаралари бўлган имидазолнинг синтетик ҳосиласи бўлиб, кенг таъсир доирасига эга ва патоген замбуруғлар, жумладан Candida Albicans га қарши курашишда айниқса самаралидир. Бундан ташқари, Миконазол нитрати граммусбат бактерияларга қарши курашишда самаралидир. Миконазол нитрати ўз самарасини цитоплазматик мембранадаги эргостеролни синтезига таъсир қилиши орқали амалга оширади. Миконазол нитрати Candida нинг ҳар хил турларини микотик ҳужайралар ўтказувчанлигини ўзгартиради ва in vitro шароитида глюкозани ишлатилишини ингибиция қилади.

Метронидазол 5-нитроимидазол ҳосиласи бўлиб, протозойларга қарши ва антибактериал агент ҳисобланади ва анаэроб бактериялар ва Trichomonas vaginalis, Gardnerella vaginalis ҳамда анаэроб стрептококкларни ўз ичига олган анаэроб бактериялар каби анаэроб бактериялар ва бир ҳужайрали соддалар томонидан чақирилган айрим инфекцияларга қарши самаралидир.

Farmakologik ta'sir

Сўрилиши:

Миконазол нитрати: Миконазол нитратининг интравагинал сўрилиши жуда паст (дозанинг тахминан 1.4%)

Миконазол нитрати суппозиторийлари интравагинал қўлланганидан кейин миконазол қон плазмасида аниқланмайди.

Метронидазол: Интравагинал қўлланганда метронидазолнинг биокираолишлиги перорал қўлланганидагига нисбатан 20% ни ташкил қилади. Қон плазмасидаги метронидазолнинг барқарор ҳолатини даражаси, метронидазол суппозиторийларини ҳар куни интравагинал қўллангандан кейин 1.6-7.2 мкг/мл ни ташкил қилади.

Тақсимланиши:

Миконазол нитрати: Оқсиллар билан боғланиш даражаси 90%-93% ни ташкил қилади. Унинг орқа мия суюқлигидаги тақсимланиши жуда оз; лекин у бошқа тўқималарга яхши тақсимланади. Тақсимланиш ҳажми 1400 л ни ташкил қилади.

Метронидазол: Тананинг тўқима ва суюқликлари, жумладан сафро, суяк, кўкрак, сут, церебрал абсцесслар, орқа мия суюқлиги, жигар ва жигар абсцесслари, сўлак, уруғ суюқлиги ва вагинал секрецияларга кенг тарқалади, шунингдек қон плазмасидагига ўхшаш концентрацияларига эришилади. Йўлдош орқали ўтади ва тезда ҳомила қон айланиш тизимига тушади. Плазма оқсиллари билан камида 20% боғланган. Тақсимланиш ҳажми 0.25-0.85 л/кг ни ташкил қилади.

Биотрансформацияси:

Миконазол нитрати: Жигарда метаболизмга учрайди. Иккита нофаол метаболити аниқланган (2,4-дихлорфенил – 1 Н имидазолэтанол ва 2,4-дихлор бодом кислотаси). 

Метронидазол: Жигарда фаол гидрокси-метаболитгача оксидланиб, метаболизмга учрайди. Метронидазолнинг асосий метаболитлари, гидрокси метаболитлари ва сирка кислотаси сийдик билан чиқарилади. Гидроксилли метаболити метронидазолнинг 30% биологик фаоллигига эга.

Чиқарилиши:

Миконазол нитрати:

Ярим чиқарилиш даври 24 соатни ташкил қилади. Камида 1% сийдик билан чиқарилади. Тахминан 50% одатда ахлат билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Метронидазол: Ярим чиқарилиш даври 6-11 соатни ташкил қилади. Метронидазолнинг дозасини тахминан 6%-15% ахлат билан чиқарилади; 60%-80% ўзгармайди ва метаболитлари каби сийдик билан чиқарилади. Метронидазолнинг тахминан 20% ўзгармаган препарат сифатида сийдик билан чиқарилади.  

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Туғруқ потенциали бўлган аёллар/туғилишни назорат қилиш (контрацепция)
Гайнекс® Форте суппозиторийси препаратининг фаол ингридиентларини ҳомила ва янги туғилган чақалоқларга таъсирини етарли даражада маълум эмаслигини назарга тутиб, ушбу препаратни қабул қилаётган аёллар тегишли усул билан ҳомиладор бўлишдан сақланишлари керак. 
Ҳомиладорлик
Ҳомиладорлик, эмбрион/ҳомилани ўсиши, перинатал ва/ёки постнатал ўсиши юзасидан ҳайвонларда кам миқдорда ўтказилган клиник олди тадқиқотлари бор. 
Одам учун потенциал хавф аниқланмаган. 
Шунингдек ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида Гайнекс® суппозиторийси препаратини ишлатиш юзасидан ўтказилган кам сонли клиник олди тадқиқотлари ҳам бор. 
Шу боисдан, Гайнекс® суппозиторийси ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ишлатиш тавсия этилмайди. Ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойлигида препаратни қўллаш фойда/хавф коэффициентини терапевт томонидан баҳоланиши керак, муҳим сабабларсиз препаратни қўллаш мумкин эмас.
Лактация
Даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак, чунки метронидазол кўкрак сутига ўтади. Эмизишни даволаш тугаганидан кейин 24-48 соатдан сўнг қайтадан бошлаш мумкин.
Репродукция/туғилиш
Метронидазол ёки миконазол нитрати алоҳида-алоҳида қўлланганда одам ва ҳайвонлар фертиллигига хавфли таъсири бўйича далиллар мавжудлиги аниқланмаган. 

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

GAYNEKS suppozitorlar rasmlari

product

GAYNEKS FORTE suppozitorii 200mg N7

product

GAYNEKS suppozitorii 100mg N14

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

GAYNEKS suppozitorlar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

GAYNEKS suppozitorlar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

GAYNEKS suppozitorlar dori vositasi Kusum Healthcare Pvt. Ltd. (Hindiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Ginekologik dorilar

O'zbekistonda dorixonalarda GAYNEKS suppozitorlar dori vositasi qancha turadi?

GAYNEKS suppozitorlar dori vositasining boshlang'ich narxi - 96 320 so'mdan.

GAYNEKS suppozitorlar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

GAYNEKS suppozitorlar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

GAYNEKS suppozitorlar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

GAYNEKS suppozitorlar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.