Hududni tanlang
group

FORKAL kapsulalar

Kusum Healthcare Pvt. Ltd. (Hindiston)
Faol moddalar:
Kalsitriol

FORKAL kapsulalarning dorixonalardagi narxlar

product
FORKAL kapsulalar 0,25mkg N30
Kusum Healthcare Pvt. Ltd.

Yo'riqnoma FORKAL kapsulalar

Foydalanish uchun ko'rsatmalar

Кальцитриол нефроген остеодистрофияси бўлган пациентларда кальций етишмовчилиги ва фосфатлар алмашинувини бузилишида кўрсатилган.
Кальцитриол шунингдек аниқланган постклимактерик остеопорозни даволаш учун ҳам буюрилади.

Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar

Кальцитриолни қуйидаги ҳолатларда:
• гиперкальциемия билан кечувчи барча касалликларда
• метастатик кальциноз белгилари бўлган пациентларда
• кальцитриолга (ёки шу синфга мансуб препаратларга) ва препаратнинг таркибига кирувчи ёрдамчи моддаларга ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас
• 6 ёшгача бўлган болалар

Farmakodinamikasi

Таъсир механизми:
Кальцитриол кальцийнинг ичакда ташилишини рағбатлантирувчи D3 витаминининг фаолроқ шакли ҳисобланади. Одатда, у буйракларда ҳосил бўлади ва унинг ўтмишдоши бўлиб, 25-гидроксихолекальциферол ҳисобланади. Физиологик миқдорларда у ичакда кальций ва фосфорни сўрилишини оширади ва суякларнинг минеразилациясини бошқаради. Сурункали буйрак етишмовчилигида уни ҳосил бўлишини бузилиши минерал алмашинувни бузилиши билан кечади.
Кальцитриол хужайраларнинг кўпчилик турларида мавжуд бўлган ядровий гормонал рецепторлар ҳисобланган ва ДНК соҳаси билан боғланувчи ва нишон-генларнинг экспрессиясини модуляция қилувчи лиганд-фаоллаштирувчи транскрипцион омиллар сифатида фаолият кўрсатувчи D витаминининг рецепторлари билан боғланиб, ўзининг биологик таъсирини кўрсатади.
Форкал® - кальцитриолнинг синтетик ҳосиласидир. Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ичга қўлланилганида калавалар фильтрацияси даражаси минутига 30 мл дан кам бўлганда даражаси камаядиган кальцитриолни ҳосил бўлишини камайишини компенсация қилади. Натижада ичакда кальций ва фосфатлар сўрилиши ва гипокальциемия нормаллашади, демак суяк касалликлари белгилари ва симптомлари бартараф этилади.
Постклимактерик остеопорози бўлган пациентларда кальцитриол кальцийни сўрилишини оширади, қонда кальцитриол даражаси ошади, умуртқа поғонасини синишлари тез-тезлиги пасаяди.
D витаминининг бошқа метаболитларига кальцитриолнинг таъсирини бошланиш вақти ва тўхташига тезроқ эришилади. Кальцитриолнинг зарур дозаси тезроқ ва аниқроқ ҳисобланади. Шунингдек тўсатдан дозани ошириб юборилишининг ножўя самаралари ҳам тезроқ бартараф этилади.

Farmakologik ta'sir

Сўрилиши
Кальцитриол ичакда тез сўрилади. Соғлом субъектлар томонидан 0,25-1 мкг бир марталик дозаси ичга қабул қилингандан кейин зардобдаги кальцитриолнинг максимал концентрациясига 2-6 соат давомида эришилади.
Соғлом субъектлар томонидан 0,5 мкг кальцитриол бир марта перорал қабул қилингандан кейин зардобдаги кальцитриол концентрациясининг ўртача кўрсаткичи 2 соатдан кейин дастлабки 40,0±4,4 пг/мл кўрсаткичдан 60,0±4,4 пг/мл гача ошган, сўнгра эса 4 соатдан кейин 53,0±6,9 пг/мл гача, 8 соатдан кейин 50,0±7,0 гача, 12 соатдан кейин 44±4,6 гача ва 24 соатдан кейин 41,5±5,1 гача пасайган.
Тақсимланиши
Кальцитриолнинг физиологик концентрацияларини айланиб юриши вақтида у асосан D витамини-боғловчи деб номланувчи оқсил, шунингдек камроқ даражада липопротеинлар ва альбумин билан боғланади. Кальцитриолнинг қондаги концентрациялари юқори бўлганида D витамини-боғловчи оқсил тўйинади ва липопротеинлар ва альбумин билан боғланиши ошади.
Метаболизми
Кальцитриол цитохром Р450: CYP24А1 иштирокида буйраклар ва жигарда гидроксид гуруҳи қўшилади ва оксидланади.
D витаминининг турли даражадаги хусусиятларига эга кальцитриолнинг бир нечта метаболитлари аниқланган.
Чиқарилиши
Кальцитриолни плазмадан ярим чиқарилиш даври 5-8 соатни ташкил қилади. Лекин, кальцитриолнинг бир марталик дозасининг фармакологик таъсири камида 4 сутка давом этади. Кальцитриолнинг чиқарилиш ва сўрилиш кинетикаси кенг дозалаш диапазонида, 165 мкг кальцитриолни бир марта перорал қабул қилингунча тўғри чизиқли бўлиб қолади. Кальцитриол сафро билан чиқарилади ва ичак-жигар рециркуляциясига учрайди.

Homiladorlik va laktatsiya davrida

Ҳомиладорлик вақтида кальцитриолнинг хавфсизлиги аниқланмаган.
D витаминининг сублетал дозаларини ҳомиладор қуёнларга перорал буюрилганда авлодларда аортал клапан усти стенози ривожланган. D витамининг, ҳатто унинг жуда юқори дозаларида ҳам одам учун тератогенлиги ҳақидаги маълумотлар йўқ. Кальцитриолни ҳомиладор аёлларга фақат, агар кутилаётган самара ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина буюриш мумкин.
Эҳтимол, экзоген кальцитриол кўкрак сутига киради. Онада гиперкальциемия ва эмизикли болаларда ножўя реакциялар бўлиши мумкинлиги туфайли, препаратни эмизиш даврида қабул қилиш мумкин, лекин она ва чақалоқда кальций даражасини мониторинги остида.

Asosiy ma'lumotlar

Saytda tibbiyot mutaxassislari uchun mo'ljallangan ma'lumotlar taqdim etilgan. O'zingiz hech qanday chora ko'rmang, chunki bu salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Malakali shifokor bilan maslahatlashing.

FORKAL kapsulalar boshqa turlari

FORKAL kapsulalar rasmlari

product

FORKAL kapsulalar 0,25mkg N30

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

FORKAL kapsulalar dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?

Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.

FORKAL kapsulalar dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?

FORKAL kapsulalar dori vositasi Kusum Healthcare Pvt. Ltd. (Hindiston) kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladi.

Ushbu dori vositasi qanday kasallikni davolash uchun ishlatiladi?

Vitaminlar

FORKAL kapsulalar dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?

FORKAL kapsulalar dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Dori vositasi haqida sharhlar

FORKAL kapsulalar haqida hali bironta sharh qoldirilmagan. Sizning sharhingiz birinchi bo'ladi!

FORKAL kapsulalar analoglari

Dori vositalarining alifbo tartibidagi ko'rsatkichi


×
×
Saytda ko'rsatilgan ma'lumot tashxiz qo'yish, davolash muolajasi berish
uchun foydalana olinmaydi va shifokor qabulining o'rnini bosmaydi
© 2019-2024 med24.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.