· фолат кислотасини танқислиги фонида ривожланувчи анемияларни даволаш: мегалобласт анемия;
· дори воситалари ва ионлаштирувчи радиация чақирган анемия ва лейкопения;
· ичгичка ичак касалликлари, спру ва мальабсорбция синдроми билан боғлиқ анемия;
· ҳомиладорлик даврида, ҳомилада нерв найчасини ривожланиш нуқсонларини олдини олиш учун;
· фолат кислотаси антагонистлари (метотрексат, сульфаметоксазол-триметоприм мажмуаси), тиришишга қарши препаратлар (фенитоин, примидон, фенобарбитал) билан узоқ вақт даволаш;
· сурункали алкоголизмдаги анемияда қўлланади.
- хавфли ўсмалар;
- В12-танқис анемия;
- гемохроматоз;
- гемосидерозда қўллаш мумкин эмас.
Фолат кислотаси В гуруҳи витаминларига мансуб (Вс витамини, В9 витамини). Одам организмида синтезланмайди; овқат билан тушади ва нормал ичак флораси томонидан ишлаб чиқарилади. Нуклеотидлар ва аминокислоталар алмашинувининг бир қатор реакцияларида бир углеродли фрагментларни (метил, метилен, формула ёки метенил гуруҳлари кўринишида) ташилишини амалга оширувчи фермент тизимларининг кофактори сифатида иштирок этувчи тетрагидрофолат кислотасининг ўтмишдоши бўлиб ҳисобланади. пролиферация, дифференциация ва хужайраларни етишлиши, шу жумладан эритропоэз ва эмбриогенез жараёнларини бошқаришда муҳим роль ўйнайди.
Ичга қабул қилинганда меъда-ичак йўлларидан, айниқса 12-бармоқ ичакнинг юқори соҳаларида ҳатто тропик спру фонида мальабсорбция синдроми мавдулигида ҳам яхши ва тўлиқ сўрилади. Айни вақтда мальабсорбция синдромида овқатдаги фолатлар ёмон сўрилади. Қондаги максимал концентрациясига 30-60 минутдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан жадал боғланади. Гематоэнцефалик тўсиқ, йўлдош орқали ўтади ва кўкрак сути билан ажралади. Жигарда тўпланади ва тетрагидрофолат кислотасини (дигидрофолатредуктаза таъсири остида аскорбин кислотаси мавжудлигида) ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. Асосан метаболитлари кўринишида сийдик билан чиқарилади. Агар қабул қилинган доза фолат кислотасига бўлган суткалик эҳтиёждан аҳамиятли даражада юқори бўлса, ўзгармаган кўринишда чиқарилади.
FOLISPEY tabletkalari 5mg N20
Folievaya kislota
Folievaya kislota